Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2213/70661 Дата решения 14.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бетон строй детал масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый TOSHKENT VILOYAT MAXSUS MONTAJ QURILISH масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1072509 Claim ID 3144574 PDF Hash b565fa38d4f6b37b... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 63-моддаси тисодий процессуал кодекси 63 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 14 апрель Чирчиқ шаҳри 4-1001-2213/70661-сонли иш раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, аризачи “Beton Stroy Detall” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган хужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида қарздор вакили Ю.Назаров (2023 йил 28 февралдаги 1-сонли ишончнома асосида), муваққат бошқарувчи Э.Шакиров, кредитор “Lider-Cabel Group” МЧЖ раҳбари А.Хамидуллаев иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Аризачи - “Beton Stroy Detall” масъулияти чекланган жамияти Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 декабрдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан банкротлик иши қўзғатилиб, суднинг 2023 йил 30 январдаги ажрими билан иқтисодий иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига ўтказилган. Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этмади. Бироқ, судга йўллаган 2023 йил 29 мартдаги аризасида ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни ва аризани қаноатлантиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мазкур қонун нормасини қўллаган ҳолда ишни аризачи вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи бугунги кун ҳолатига қарздорлик тўлиқ бартараф қилинганлигини билдириб, аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок қарздор вакили аризага нисбатан эътироз билдириб, судга қарздорлик бартараф қилинганлигига оид тўлов топшириқномаларини тақдим қилиб, аризани рад этишни сўради. 1 қарздорни банкрот деб топиш юзасидан судга алоҳида ариза билан мурожаат қилишини билдирди. Суд, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2211/18228-сонли иш бўйича 2022 йил 16 июнда қабул қилинган ҳал қилув қарорига кўра, “Beton Stroy Detall” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” масъулияти чекланган жамиятидан 189.660.300 сўм асосий қарз, 56.900.000 сўм пеня, 2.924.904,5 сўм давлат божи ва 21.600 сўм почта харажати ундирилган. Мазкур иқтисодий иш бўйича 2022 йил 18 июлда берилган ижро варақаси ижро этилмаган. Бироқ, ишни кўриш давомида муваққат бошқарувчининг кўрсатмаси ҳамда қарздор вакили томонидан судга тақдим этилган далилларга кўра, ҳозирда қарздорлик тўлиқ бартараф қилинганлиги маълум бўлди. Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, аризачининг қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси “Beton Stroy Detall” масъулияти чекланган жамиятининг ишончли вакили Л.О.Каримов томонидан 2022 йил 7 июндаги ишончнома орқали имзоланган. Мазкур ишончнома ўрганилганда, Л.О.Каримовга “Beton Stroy Detall” масъулияти чекланган жамияти номидан банкротликка оид аризани имзолаш ваколати берилмаганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 63-моддасига кўра, судда иш юритиш ваколатлари вакилга уни вакил қилган шахс номидан барча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради, бундан даъво аризасини имзолаш, ишни ҳакамлик судига топшириш, даъво талабларидан қисман ёки бутунлай воз кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ёки асосини ўзгартириш, келишув битимини тузиш, ваколатларни бошқа шахсга топшириш (ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий ижро этилишини талаб қилиш, ундирилган молмулкни ёки пулни олиш мустасно. Вакилнинг ушбу моддада кўрсатилган ҳаракатларнинг ҳар бирини амалга оширишга бўлган ваколатлари у қайси шахс томонидан вакил қилинаётган бўлса, ўша шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси, 3-бандига кўра, даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради. 2 Қайд этилганларга биноан даъво аризаси уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланганлиги сабабли даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъвосини кўрмасдан қолдиришни, тўланган суд харажатларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 3-бандига, 118, 195-моддаларига асосланиб, суд Аризачи - “Beton Stroy Detall” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор - “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги даъвоси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган суд харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилсин. Даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилгач, даъвогар иқтисодий судига умумий тартибда яна мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.О.Хаитбоев 3