← Назад
Решение #604092 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| шунингдек | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 280 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1401-2302/1196-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Самарқанд шаҳри
2023 йил 14 апрель
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси И.Ҳамроқуловнинг раислигида,
судья ёрдамчиси С.Тожиевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ўзмиллийбанк” АЖ
манфаатида, жавобгар “Dilshod Taʼmir Dizayn” ХКга нисбатан берган даъво аризаси
бўйича ишни, Самарқанд шаҳар иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида, даъвогар вакили Х.Икрамов (2023 йил 9 январдаги 01-150/10-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Д.Давронов (2023 йил 10 апрелдаги 9-сонли
ишончнома асосида), Д.Қаршибоев (2023 йил 11 апрелдаги 13-сонли ишончнома
асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни -
Самарқанд шаҳар иқтисодий судига Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Ўзмиллийбанк” АЖ
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, томонлар ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан банк
томонидан мижозга кредит маблағлари ажратилганлиги, бироқ қарз олувчи кредитни
қайтариш жадвалини бузиб, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида
тўламасдан келаётганлиги натижасида қарздорлик келиб чиққанлигини баён қилиб,
жавобгар “Dilshod Taʼmir Dizayn” ХК (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
жами 775 461 038 сўм кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундиришни,
ундирувни жавобгарга тегишли бўлган гаровдаги кўчмас мулкка қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Х.Икрамов даъво талабини
қувватлаб, суддан уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакиллари Д.Давронов, Д.Қаршибоев даъво аризасига нисбатан ўз
эътирозларини билдириб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Иш ҳужжатларидан ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича,
“Ўзмиллийбанк” АЖ номидан Самарқанд вилоят филиали (Банк) билан “Dilshod Taʼmir
Dizayn” ХК (Қарз олувчи) ўртасида 2020 йил 1 декабрь куни 3801-сонли кредит
шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра “Банк” “Қарздор”га Пайариқ туманидаги “Челак
деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида икки қаватли замонавий савдо комплекси биносини
қуриш мақсадида, 12 ойлик имтиёзли давр билан, 48 ой (4 йил) муддатга, йиллик 20
фоиз устама тўлаш шарти билан 900 000 000 сўм миқдорида кредит бериш, “Қарздор”
эса “Банк”дан олинган кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш жадвалига
мувофиқ равишда тўлаб бориш мажбуриятини олган. Кредит шартномасининг
иловасига асосан ажратилган кредитни қайтариш жадвали тасдиқланган.
Шунга кўра, банк томонидан қарздорга жами 900 000 000 сўм миқдорда кредит
маблағи ажратиб берилган. Кредитнинг мақсадли ишлатилиши бўйича банк ва қарз
олувчи ўртасида 2021 йил 20 майда расмийлаштирилган мониторинг
далолатномасидан кўринишича, банк томонидан ажратилган кредит мижоз томонидан
мақсадли ишлатилганлиги аниқланди.
Кредит шартномасининг 3.5.-бандига кўра, кредитнинг таъминоти сифатида
“Dilshod Taʼmir Dizayn” ХКга тегишли Самарқанд шаҳар Спитаменшох кўчаси
165-манзилда жойлашган Хўжалик уйи биносини гаровга қўйиш назарда тутилган.
Шунга кўра, томонлар ўртасида 2020 йил 2 декабрь куни нотариал
тасдиқланган навбатдаги ипотека шартномасига кўра, “Dilshod Taʼmir Dizayn” ХКга
тегишли бўлган - Самарқанд шаҳар Спитаменшох кўчаси 165-уйда жойлашган қурилиш
ости майдони 1 042,61 кв.м., умумий фойдали майдони 738,66 кв.м. бўлган Савдо ва
маиший хизмат кўрсатиш биноси гаровга қўйилган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича кредитни қайтариш жадвалига асосан
тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли 2023 йил 9 январь ҳолатига
банк олдида 575 000 000 сўм муддатли кредит қарзи, 1 260 273 сўм ҳисобланган фоиз
қарзи, 121 688 295 сўм муддати ўтган асосий қарз, 77 512 469 сўм муддати ўтган фоиз
қарзи, жами 775 461 038 сўм кредит қарзи юзага келган.
Даъвогар 2022 йил 19 сентябрдаги 7790/43-сонли огоҳлантириш хати билан
жавобгарга мурожаат қилиб, юзага келган қарздорликни тўлаб беришни сўраган.
Бироқ, жавобгар томонидан ушбу огоҳлантириш хати эътиборсиз қолдирилган ва
кредит қарздорлигини тўлаш чоралари кўрилмаган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво
ариза билан мурожаат этган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир
тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (Банк) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит)
бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади, шунингдек 736-моддаси иккинчи қисмида, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз
олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан
бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Шунингдек, ФКнинг 279-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, гаровга
олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров
билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
ФКнинг 280-моддасига асосан гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас
мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Кредит шартноманинг 5.7.-банди биринчи қисмининг в) хатбошисида, “Қарз
олувчи”нинг молиявий аҳволининг ёмонлашуви натижасида ўз мажбуриятларини
бажара олмаганда, “Банк” кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги қайд қилинган.
Кредит шартномасининг 2-иловаси ҳисобланган кредитни қайтариш
жадвалидан кўринишича, асосий кредит қарзи бўйича ҳар ойнинг 5 ва 7 санасида
25 000 000 сўмдан тўланиши белгиланган бўлсада, қарз олувчи тўловларни мунтазам
равишда амалга оширмасдан 2022 йил 5 августдан 2023 йил 5 апрелгача кредитни
қайтариш жадвалини саккиз маротаба бузган.
Даъвогар томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада
бажарилиб, кредит маблағи тўлиқ ажратилган бўлсада, бироқ жавобгар ўз
мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, кредитни қайтариш жадвалига риоя
қилмасдан, тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги натижасида қарздорлик
келиб чиққан. Шу сабабли, суд даъвогарнинг кредит ва унга ҳисобланган фоизлари
бўйича юзага келган қарздорликни муддатидан олдин гаровдаги мол-мулк ҳисобидан
қайтариш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Суд муҳокамаси жараёнида даъвогар вакили томонидан судга тақдим этилган
маълумотномадан кўринишича, 2023 йил 14 апрель ҳолатига жавобгарнинг банк
олдида 500 000 000 сўм муддатли асосий қарз, 147 969 318 сўм муддати ўтган фоиз,
2 465 753 сўм ҳисобланган фоиз, 196 688 295 муддати ўтган асосий қарз, жами
847 123 367 сўм кредит қарзи мавжуд эканлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолатда суд, даъво талабидан четга чиқмаган ҳолда жавобгар “Dilshod
Taʼmir Dizayn” ХКдан 575 000 000 сўм муддатли кредит қарзи, 1 260 273 сўм
ҳисобланган фоиз қарзи, 121 688 295 сўм муддати ўтган асосий қарз, 77 512 469 сўм
муддати ўтган фоиз қарзи, жами 775 461 038 сўм кредит қарздорлигини муддатидан
олдин ундиришни, ундирувни жавобгар тегишли бўлган ҳамда гаровда турган Савдо ва
маиший хизмат кўрсатиш биносига қаратишни лозим деб топди.
ИПКнинг 118-моддаси учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган
тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган
бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши белгиланган.
Бундай ҳолатда суд, иш ҳужжатларини текшириб, далилларга баҳо бериб,
даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни, жавобгар “Dilshod Taʼmir Dizayn” ХКдан даъвогар
“Ўзмиллийбанк” АЖ фойдасига 575 000 000 сўм муддатли кредит қарзи, 1 260 273 сўм
ҳисобланган фоиз қарзи, 121 688 295 сўм муддати ўтган асосий қарз, 77 512 469 сўм
муддати ўтган фоиз қарзи, жами 775 461 038 сўм кредит қарздорлигини муддатидан
олдин ундиришни, ундирувни 2020 йил 2 декабрь куни нотариал тасдиқланган
навбатдаги ипотека шартномасига кўра, “Dilshod Taʼmir Dizayn” ХКга тегишли бўлган Самарқанд шаҳар Спитаменшох кўчаси 165-уйда жойлашган қурилиш ости майдони
1 042,61 кв.м., умумий фойдали майдони 738,66 кв.м. бўлган Савдо ва маиший хизмат
кўрсатиш биносига қаратишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб,
жавобгар “Dilshod Taʼmir Dizayn” ХКдан даъвогар “Ўзмиллийбанк” АЖ фойдасига
олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати, Республика бюджети ҳамда Суд
ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 15 509 220 сўм давлат божи
ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
236, 279, 280, 736, 744-моддаларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Dilshod Taʼmir Dizayn” ХКдан даъвогар “Ўзмиллийбанк” АЖ
фойдасига 575 000 000 сўм муддатли кредит қарзи, 1 260 273 сўм ҳисобланган фоиз
қарзи, 121 688 295 сўм муддати ўтган асосий қарз, 77 512 469 сўм муддати ўтган фоиз
қарзи, жами 775 461 038 сўм кредит қарздорлиги муддатидан олдин ундирилсин.
Ундирув 2020 йил 2 декабрь куни нотариал тасдиқланган навбатдаги ипотека
шартномасига асосан “Dilshod Taʼmir Dizayn” ХКга тегишли бўлган - Самарқанд шаҳар
Спитаменшох кўчаси 165-уйда жойлашган қурилиш ости майдони 1 042,61 кв.м.,
умумий фойдали майдони 738,66 кв.м. бўлган Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш
биносига қаратилсин.
Жавобгар “Dilshod Taʼmir Dizayn” ХКдан:
- даъвогар “Ўзмиллийбанк” АЖ фойдасига олдиндан тўланган 30 000 сўм почта
харажати;
- Республика бюджети ҳамда Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига 15 509 220 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда Самарқанд шаҳар иқтисодий суди
орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти беришга (протест келтиришга) ҳақли.
Судья
И.Ҳамроқулов