Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/803 Дата решения 14.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI" aksiyadorlik jamiyati Ответчик / Подсудимый "ALI RUS TEX" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1076248 Claim ID 3262637 PDF Hash 2a1f6a6866ee9b33... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shahri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қуйичирчиқ тумани 2023 йил 14 апрель 4-1103-2302/803-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Э.Р.Курбонов, даъвогар Қуйичирчиқ туман прокуратурасининг Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “ALI RUS TEX” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4.562.356,40 сўм асосий қарз ҳамда 1.012.898,57 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, Даъвогар Қуйичирчиқ туман прокуратураси Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ALI RUS TEX” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) ҳисобидан 4.562.356,40 сўм асосий қарз ҳамда 1.012.898,57 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан – базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса – беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади; тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди; олтинчи қисмига мувофиқ, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади; саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади; тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси почта алоқа тармоғи орқали жавобгарга юборилган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги мавжуд далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Унга кўра даъвогар жавобгарга шартномада белгиланган миқдорда электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган электр энергияси қийматини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Жавобгар 2023 йил 1 апрель ҳолатига етказиб берилган электр энергияси тўловлари бўйича 4.562.356,40 сўм қарздорликка йўл қўйган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандида «истеъмолчи» тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олган. Бундан кўринадики, даъвогарнинг асосий қарз ундириш талаба асосли қўйилган, шунга кўра суд уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар тўлов кечиктирилганлиги учун жавобгардан асосли равишда 1.012.898,57 сўм пеня ундиришни сўраган бўлсада, судга даъво аризаси киритишни кечиктириб, пеня миқдорини ошишига йўл қўйиб берган. ФКнинг 335-моддасида агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақлилиги кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари, Олий хўжалик суди Пленумининг «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарорининг 4-бандида, «ФКнинг 326моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли», деб тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд даъвогарни пеняни ошиб кетишига сабабчи деб ва жавобгарнинг мулкий ҳолатини ҳисобга олиб, унинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 500 000 сўм пеня ундиришни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 30 000 сўм суд почта харажатини ундириш, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ALI RUS TEX” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамияти фойдасига 4.562.356,4 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеня, 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ALI RUS TEX” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: Э.Р.Курбонов