Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/811 Дата решения 14.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ADXAM фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Тоғаев Тўймурод фермер хўжалиги
Source ID 1075952 Claim ID 3254409 PDF Hash abe95d22ebe5d587... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
аролик кодексининг 703-моддаси аролик кодекси 703 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2302/811-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 14 апрель 2023 йил Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Эргашев, даъвогар “Адхам” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгашининг, жавобгар “Тоғаев Тўймурод” фермер хўжалигидан 3.217.200 сўм асосий қарз ва 1.500.000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни “Адхам” фермер хўжалиги (кейинги матнларда даъвогар) манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши (кейинги матнларда Кенгаш) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Тоғаев Тўймурод” фермер хўжалигидан 3.217.200 сўм асосий қарз ва 1.500.000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 4 203 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Мазкур холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган. Шартномалар шартларига мувофиқ даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан юқори унумли ғалла ўриш комбайнлари билан етиштирилган ғалла ва бошоқли дон маҳсулотларини ўриб бериш мажбуриятини, жавобгар эса ушбу хизмат (иш)лар, ўрилган ғалла бошоқли дон майдонларининг маълумотларини қабул қилиб олиш ва уларга белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома талаблари асосида хизматлар кўрсатиб келинган. Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган ҳамда кўрсатилган техника хизмати учун даъвогарга 3.217.200 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаган. Жавобгарга кўрсатилган техника хизмати учун ҳисобланган қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, даъвогарнинг талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Натижада даъвогар манфаатида Кенгаш судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 3.217.200 сўм асосий қарз ва 1.500.000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади, 705-моддасига кўра эса буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятини бажариб, 7.217.190 сўмлик хизмат кўрсатган. Кўрсатилган хизмат ва бажарилган ишларни жавобгар далолатномага асосан қабул қилиб олган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган, яъни бажарилган ишлар учун 3.217.200 сўм тўловни амалга оширмаган. Жавобгарнинг даъвогар олдида 3.217.200 сўм миқдоридаги қарздорлиги иш ҳужжатларидаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар далолатномаси, солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатларда ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 333-моддасига кўра эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Демак, ушбу шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шу боис суд, даъво талабининг жавобгардан даъвогар фойдасига 3.217.200 сўм асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига асосий қарз сўм асосий қарзни ундиришни лозим топди. Шунингдек, даъво талабида даъвогар фойдасига жавобгардан 1.500.000 сўм пеняни ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топган. Бинобарин, суд иш ҳужжатларини текшириб, жавобгардан даъвогар фойдасига пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини ҳамда талаб қилинаёган пеняни мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турганлиги сабабли, шу билан бирга кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, пеня ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 482.580 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Шунингдек, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига асосий қарз 3.217.200 сўм, пеня 482.580 сўм ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 2034, 2035- моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Тоғаев Тўймурод” фермер хўжалигидан даъвогар “Адхам” фермер хўжалиги фойдасига 3.217.200 сўм асосий қарз ва 482.580 сўм пеня ундирилсин. Жавобгар “Тоғаев Тўймурод” фермер хўжалигидан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Тоғаев Тўймурод” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибда шикояти (протести) бериши мумкин. О.Эргашев