← Назад
Решение #604226 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 703 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| онуни | 32 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 14 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2302/810-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
14 апрель 2023 йил
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Эргашев, даъвогар
“Адхам” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгашининг, жавобгар
“Шох Ойбек” фермер хўжалигидан 1.547.500 сўм асосий қарз, 700.000 сўм пеня
ва 500.000 сўм моддий зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
“Адхам” фермер хўжалиги (кейинги матнларда даъвогар) манфаатида
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл
туман кенгаши (кейинги матнларда Кенгаш) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “Шох Ойбек” фермер хўжалигидан 1.547.500 сўм
асосий қарз, 700.000 сўм пеня ва 500.000 сўм моддий зарарни ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
4
203 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил
томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Мазкур холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб
чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича,
даъвогар ва жавобгар ўртасида хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган.
Шартномалар шартларига мувофиқ даъвогар жавобгарнинг буюртмасига
асосан юқори унумли ғалла ўриш комбайнлари билан етиштирилган ғалла ва
бошоқли дон маҳсулотларини ўриб бериш мажбуриятини, жавобгар эса ушбу
хизмат (иш)лар, ўрилган ғалла бошоқли дон майдонларининг маълумотларини
қабул қилиб олиш ва уларга белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича ҳақ
тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома талаблари асосида хизматлар
кўрсатиб келинган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаган ҳамда кўрсатилган техника хизмати учун даъвогарга 1.547.500
сўм пул маблағлари тўлаб берилмаган.
Жавобгарга кўрсатилган техника хизмати учун ҳисобланган
қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ,
даъвогарнинг талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Натижада даъвогар манфаатида Кенгаш судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 1.547.500 сўм асосий қарз, 700.000 сўм пеня ва
500.000 сўм моддий зарарни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 703-моддасига кўра,
ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг
топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян
ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу
хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади, 705-моддасига кўра эса
буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятини
бажариб, 11.547.504 сўмлик хизмат кўрсатган. Кўрсатилган хизмат ва
бажарилган ишларни жавобгар далолатномага асосан қабул қилиб олган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни бажарилган ишлар учун 1.547.500 сўм тўловни амалга
оширмаган.
Жавобгарнинг даъвогар олдида 1.547.500 сўм миқдоридаги қарздорлиги
иш ҳужжатларидаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, бажарилган иш
(кўрсатилган хизмат)лар далолатномаси, солиштирма далолатнома ва бошқа
ҳужжатларда ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак, 333-моддасига кўра эса қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Демак, ушбу шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар
ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли
мажбуриятларини бажаришни тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Шу боис суд, даъво талабининг жавобгардан даъвогар фойдасига
1.547.500 сўм асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига асосий қарз сўм асосий қарзни ундиришни
лозим топди.
Шунингдек, даъво талабида даъвогар фойдасига жавобгардан 700.000 сўм
пеняни ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра,
неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки
тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига
асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида
тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб белгиланган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топган.
Бинобарин, суд иш ҳужжатларини текшириб, жавобгардан даъвогар
фойдасига пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини ҳамда талаб қилинаёган пеняни
мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турганлиги
сабабли, шу билан бирга кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, пеня
ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 232.125 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра
агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Шунингдек, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Шу билан бир қаторда даъво талабида даъвогар фойдасига жавобгардан
500.000 сўм моддий зарарни ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасига кўра,
агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда
тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла
қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган
бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган
фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга
ҳақли.
Бироқ, даъво талабининг жавобгардан даъвогар фойдасига 500.000 сўм
моддий зарарни ундириш қисми исботлаб берилмаган. Иш ҳужжатларида
жавобгар томонидан даъвогарга етказилган зарарни тасдиқловчи далиллар
мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Даъво талабининг жавобгардан даъвогар фойдасига 500.000 сўм моддий
зарарни ундириш қисми ўз исботини топмаганлигини инобатга олиб, даъво
талабининг ушбу қисмини суд асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб, даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
асосий қарз 1.547.500 сўм, пеня 232.125 сўм ундиришни, даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, ишни судда кўриш билан
боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар ўртасида даъвонинг
қаноатлантирилган
қисмига
мутаносиб
тақсимлашни,
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш
бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига асосан
даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб,
даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180, 2034, 2035- моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Шох Ойбек” фермер хўжалигидан даъвогар “Адхам” фермер
хўжалиги фойдасига 1.547.500 сўм асосий қарз ва
232.125 сўм пеня
ундирилсин.
Жавобгар “Шох Ойбек” фермер хўжалигидан Ўзбекистон фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши фойдасига
олдиндан тўланган 30.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Шох Ойбек” фермер хўжалигидан Республика бюджетига
245.400 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг асоссиз қисми бўйича 54.600 сўм давлат божи тўланиши
юзасидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
10 октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига асосан давлат божи тўлашдан озод
қилинганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибда
шикояти (протести) бериши мумкин.
О.Эргашев