Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2202/585 Дата решения 13.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый Waves Investment Cluster ҚК масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1072160 Claim ID 3153917 PDF Hash fec6b867a1b0448f... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
тисодий процессуал кодекси 179-моддаси тисодий процессуал кодекси 179 code_article
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
суд харажатларини ИПКнинг 118-моддаси суд харажатларини ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2201-2202/585-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Х.Рахимов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – М.Бобоназаров Кассация инстанциясида маърузачи судья – Б.Н.Сайфуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О РИ 2023 йил 13 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Р.Сагатов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўришда кўмаклашаётган Хоразм вилоят суди ходими И.Рахмонов, Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси вакили Ж.Ибрагимов (2023 йил 30 мартдаги 661/01-12-сонли ишончнома асосида), Хонқа туман ҳокимлиги вакили Қ.Рахимов (2023 йил 11 январдаги IM72918286-сонли ишончнома асосида), “WAVES INVESTMENT CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти вакиллари С.Авезов (раҳбар), унинг вакили Т.Матниязов (2023 йил 19 январдаги 19-01-А-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “WAVES INVESTMENT CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти ва Хонқа туман ҳокимлиги ўртасида 2020 йил 27 июлда тузилган 71-сонли уч томонлама олди-сотди шартномасини бекор қилиш ҳамда жавобгардан 600 000 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “WAVES INVESTMENT CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берилган кассация шикоятини иш билан бирга Олий суд жойлашган бинода видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), “WAVES INVESTMENT CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва Хонқа туман ҳокимлиги ўртасида Хонқа тумани, Томадургадик қишлоғи, “Наврўз” маҳалласида жойлашган эски санатория бино ва иншоотларини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда ўрнатилган тартибда харид қийматида сотиш бўйича 2020 йил 27 июлда уч томонлама 71-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартнома балансда сақловчи сифатида Хонқа туман ҳокимлиги (бундан буён ҳокимлик деб юритилади) томонидан ҳам имзоланган. Шартномага кўра, харидор ушбу шартноманинг 2-иловасига мувофиқ шартнома имзоланган пайтдан бошлаб 12 ой мобайнида умумий қиймати 4 000 000 000 сўм миқдорида инвестиция ва бошқа мажбуриятларни бажариши шарт бўлган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага 2021 йил 24 июнда 64-сонли қўшимча келишув тузилиб, унга кўра объектга инвестиция киритиш муддати бир йилга узайтирилган. Даъво аризасида қайд этилишича, жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятлари белгиланган муддатларда бажарилмаган ва хисоботларни даъвогарга тўлиқ тақдим қилмасдан келган. Низони ўзаро ҳал этиш чораси сифатида даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2021 йил 8 октябрдаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажариш бўйича 1661/02-05-сонли талабнома, 2021 йил 6 декабрдаги 15 кун муддатда шартномани ихтиёрий бекор қилиш ҳақидаги 1961/02-05-сонли таклиф хати оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг даъвогар иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2020 йил 27 июлда тузилган 71-сонли уч томонлама олди-сотди шартномасини бекор қилиш ҳамда жавобгардан 600 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Даъво аризасида ҳокимлик учинчи шахс сифатида кўрсатилган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, тарафлар ҳамда ҳокимлик ўртасида 2020 йил 27 июлда тузилган 71-сонли олди-сотди шартномаси бекор қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 84 000 000 сўм жарима ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 июндаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси жавобгарнинг манфаатида кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда муқаддам худди шу мазмундаги 2 та иқтисодий иш кўриб чиқилиб, даъво рад этилганлиги, тарафлар ўртасида тузилган қўшимча келишувга кўра мажбуриятни бажаришнинг охирги муддати 2022 йил 24 май этиб белгиланганлиги, суд санатория биноси ва бошқа объектларга сарфланган харажатларини ва санаториянинг қандай ишга туширилганлиги бўйича экспертиза тайинлаб, бажарилган ишларнинг хисоб-китобини чиқартириб кейин хулосага келмаганлиги, шартномада белгиланган муддат эътиборсиз қолдирилганлиги ҳақида важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, ҳозирги кунда санатория ишга туширилганлиги, корхонада ўзи билан 30 га яқин шахслар фаолият юритаётганлиги, даъвогар вакиллари бирор марта объектга келмаганлиги, ҳозирги кунда ҳам санаториянинг бугунги кундаги ҳолатни бориб кўриш мумкинлигини, судга тақдим этилган 2022 йил 22 апрелдаги далолатномада қайд этилган ҳолатлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни, биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Шунингдек, судга объектнинг олдинги ва ҳозирги ҳолати тасвирланган фотосуратларини тақдим этди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан шартнома мажбурияти бажарилмаганлиги объект ўраб олинганлиги, у ерга ҳеч кимни киришга йўл қўймаганлиги шикоятни қаноатлантирмасдан, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Судлов ҳайъатининг жавобгар билан ўзаро келишувга келиш, бунинг учун объектда бажарилган ишларни кўриб келиш учун муддат таклиф қилинганида, рад жавоби берилди. Суд мажлисида иштирок этган Хонқа туман ҳокимлиги вакили суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ва ҳокимлик иштирокида Хонқа тумани, Томадургадик қишлоғи, “Наврўз” маҳалласида жойлашган эски санатория бино ва иншоотларини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгиланган ҳолда ўрнатилган тартибда ҳарид қийматида сотиш бўйича 2020 йил 27 июлда уч томонлама 71-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартноманинг 3.1-бандида мулкни сотиб олиш баҳоси 63 000 001 сўм қилиб белгиланган. Шартноманинг 5.1-бандига асосан харидор шартноманинг 2-иловасига мувофиқ 4 000 000 000 сўм миқдоридаги инвестиция мажбуриятларини 12 (ўн икки ой) муддат ичида бажариши, объектда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириши, техник ва технологик қайта жиҳозлаш эвазига амалдаги қонунларга зид бўлмаган санатория фаолиятини ташкил қилиши лозим бўлган. Тарафлар ва ҳокимлик ўртасида 2021 йил 24 июнда 64-сонли қўшимча келишув тузилиб, унга кўра объектга инвестиция киритиш муддати бир йилга узайтирилган. “Инвестиция мажбуриятларини бажариш жадвали”га асосан харидор томонидан объектга 2020 йилнинг август-сентябрь ойларида 100 000 000 сўм, октябрь-декабрь ойларида 200 000 000 сўм, 2021 йилнинг январь-март ойларида 300 000 000 сўм, апрель-июнь ойларида 500 000 000 сўм, июль-сентябрь ойларида 400 000 000 сўм, октябрь-декабрь ойларида 600 000 000 сўм, 2022 йилнинг январь-март ойларида 900 000 000 сўм, 2022 йил апрел-24 май санасига қадар 1 000 000 000 сўм, жами 4 000 000 000 сўм миқдорида инвестиция киритиши лозим бўлган. Бундан ташқари, жавобгар 25 (йирирма беш) та янги ишчи ўрини яратиш, сотувчига (жавобгарга) ҳар чоракда инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг бориши тўғрисида ҳисобот ва яратилган ишчи ўринлари тўғрисидаги маълумот тақдим этиш мажбуриятини олган (шартнманинг 4.5 ва 4.10-бандари) . Даъвогар харидор (жавобгар) томонидан инвестиция мажбуриятлари белгиланган муддатларда бажарилмаган ва ҳисоботларни тўлиқ тақдим қилмасдан келганлигини асос қилиб, жавобаргарга нисбатан шартномани бекор қилиш ва жарима ундириш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса – иш муомаласи одатларига ва одатда қуйиладиган бошқа талабларга мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 382-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Ушбу қонун нормасининг мазмуни шундан иборатки, шартнома агарда тарафларнинг келишуви бўлмаган тақдирда, фақат суднинг қарори асосида ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. ФКнинг 384-моддасига асосан шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.6-бандида шартноманинг 4-бўлими 2-иловасида назарда тутилган муддатлар тугагандан кейин харидор томонидан уч ой мобайнида ушбу шартномада назарда тутилган кўринишларда ва ҳажмларда (навбатдаги, оралиқ инвестиция даврида миқдор жиҳатидан) инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилмаган (ёки лозим даражада бажарилмаган) тақдирда сотувчи ушбу шартномани белгиланган тартибда бекор қилишга ҳақлилиги белгиланган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини тўлиқ аниқламасдан даъвони қисман қаноалантриш ҳақида барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди. Хусусан, жавобгар томонидан 2022 йил 14 апрелда 1404ДА-сонли хат билан бажарилган ишларнинг актини, спецификациялари, ҳажми ва суммаси, форма-3 ларни тақдим этиб бораётганлигини маълум қилган. Ушбу хатда бажарилган ишлар далолатномаси, бажарилган ишлар спецификациялари, бажарилган ишлар ҳажми ва суммаси, Форма-3 илова қилинганлиги кўрсатилган. Судлар томонидан жавобгар вакили томонидан қандай ҳужжатлар қабул қилиб олинганлиги, унга илова қилинган ҳужжатларда, хусусан бажарилган ишлар далолатномаси қандай маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланмаган. Ушбу ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида даъвогардан тегишли тушунтиришлар олинмаган. Даъво аризасида қайд этилган ҳолатлар билан чекланиб, қарорлар қабул қилинган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 179-моддасига кўра, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида: ишнинг суд томонидан аниқланган ҳақиқий ҳолатлари; суднинг иш ҳолатлари тўғрисидаги хулосалари асосланган далиллар; суднинг у ёки бу далилларни рад қилганлигининг, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важларини қабул қилганлигининг ёки рад этганлигининг асослари; ҳал қилув қарорини қабул қилишда суд амал қилган қонунчилик ҳужжатлари ҳамда суд ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қонунчилик ҳужжатларини қўлламаганлигининг асослари кўрсатилиши кераклиги, белгиланган. Апелляция инстанцияси суди мажлисида иштирок этган жавобгар вакили бажарилган ишлар бўйича тегишли ҳисобот тақдим қилинганлиги, ушбу ҳисобтда айрим камчиликлар бўлиши мумкинлиги, даъвогар вакиллари томонидан қандай камчиликлар борлиги кўрсатиб берилса, уларни ҳам тўғрилаб беришини, объект белгиланган муддатда ишга туширишлиши ҳақида кўрсатма берган. Апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг ушбу важларини ўрганмаган ва уларга баҳо берилмаган. Юқорида қайд этилганидек, жавобгар судга объектнинг олдинги ва ҳозирги ҳолати тасвирланган фотосуратларини тақдим этди. Ушбу фотосуратларда санатория биносида ишлар бажарилганлигини кўриш мумкин. Бироқ, иш ҳужжатларида жавобгар объектга қанча миқдорда инвестиция киритганлиги, нечта янги ишчи ўрни яратганлиги тўғрисида тўлиқ далиллар мавжуд эмас. Бироқ, судлар томонидан хатда ёзилган фактларни аниқлаш чораси кўрилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли эканлиги белгиланган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда қуйи судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаган. Шу сабабли судлов ҳайъати, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда тарафларнинг, хусусан жавобгарнинг бугунги кунда санатория фаолият кўрсатаётганлиги ҳақидаги важларини ўрганиши, жавобгар томонидан шартномани амал қилиш пайтида жавобгарга қандай ҳужжатлар тақдим қилинганлигини, объектга бугунги кунда киритилган инвестиция миқдорини ва нечта иш ўрни яратилганлигини аниқлаши, объекнинг бугунги ҳолатини ўрганиши, ишдаги ва янгидан тақдим этадиган далилларга баҳо бериб, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ишни кўриш натижаси бўйича қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши, суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасига асосан тақсимлаш пайтида ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ҳам ундириши лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 апрелдаги ҳал қилув қарори, Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 июндаги қарори қарори бекор қилинсин. Иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Урганч туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р.Сагатов И.Таджиев