Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/567 Дата решения 13.04.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Юсупов Низом Хасанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOVOQSOY SUV" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый АТ ХАЛҚ БАНКИ
Source ID 1073517 Claim ID 3247685 PDF Hash 3476bb94ba11d8c7... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 14-моддаси аролик кодекси 14 code_article
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
ИПК 33-моддаси ИПК 33 law
суд мажлиси баённомасига жавобгар томонидан ИПК 203-моддаси суд мажлиси баённомасига жавобгар томонидан ИПК 203 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
онуннинг 91-моддаси онуннинг 91 law
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1102-2301/567-сонли иқтисодий иш Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья-Н.Юсупов Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья - А.Хаитбоев АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 13 апрель Тошкент шаҳри Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича ҳайъатида судья Н.Юсупов раислигида, судьялар А.Арипов ва И.Юсуповдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Мингбоев котиблигида, “ААА” масъулияти чекланган жамиятидан раҳбар - УУУ, “ЖЖЖ” адвокатлик бюросидан адвокат - ФФФ, ССССдан вакили- РРР (ишончнома асосида)лар иштирокида, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси АТ “ЕЕЕ” томонидан берилган апелляция шикояти асосида вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “ААА” МЧЖ манфаатида жавобгар - Ўзбекистон Республикаси АТ “ЕЕЕ”га нисбатан 237 362 400 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 4-1102-2201/1073-сонли иқтисодий иш бўйича Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 августдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар АТ “ЕЕЕ” дан “ААА” МЧЖ фойдасига 237 362 400 сўм зарар ундириш белгиланган. Мазкур ҳал қилув қарори Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 октябрдаги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 ноябрдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси АТ “ЕЕЕ”дан 237 362 400 сўм етказилган зарар суммасини суд орқали ундириш мақсадида, “ААА” МЧЖ томонидан “ЖЖЖ” адвокатлик бюроси билан 2022 йил 19 июлда 5-сонли “Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида” шартнома имзоланганлиги ва шунга кўра даъвогар томонидан “ЖЖЖ” адвокатлик бюросига 2022 йил 1 декабрда 26-сонли тўлов топшириқномаси асосида 20 000 000 сўм тўлаб берилганлиги каби важлар билан даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгардан ушбу 20 000 000 сўмни зарар сифатида ундиришни сўраган. 1 адвокатлик бюроси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган, жавобгардан даъвогарга 20 000 000 сўм зарар ундирилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция суди жавобгар сифатида филиал кўрсатилган бўлсада, унинг юридик шахси АТ “ЕЕЕ” жалб этмаганлиги, ҳал қилув қарорининг баён қисмида жавобгар вакили даъвони тан олиб, қонуний қарор қабул қилиш сўради деб қайд этганлиги, бироқ берилган ишончномада вакилга даъвони тан олиш ваколатига эга эмаслиги, суднинг ажрими билан жалб қилинган СССС ва “ЖЖЖ” адвокатлик бюросини суд мажлисида иштирокини таъминлади, адвокатлик бюроси ва МЧЖ ўртасида юридик хизмат кўрсатиш шартномасини рўйхатдан ўтказилганлигига, ҳисоботларда кўрсатилганлигига, адвокат фақат суд мажлисларида қатнашганлиги, хизмат учун тўланган 20 000 000 сўм номутаносиб эканлигини таҳлил қилмаганлиги, сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. АТ “ЕЕЕ” суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини суд мажлисида таъминламади. Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддаси 5- қисмига кўра, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар раҳбари апелляция шикоятига эътироз билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган “ЖЖЖ” адвокатлик бюроси адвокати апелляция шикоятига эътироз билдириб, даъвогар билан шартнома тузилганлиги, шартномага асосан 2022 йил 19 июль куни 20-сонли ордер берилганлиги, даъвогар ва жавобгар ўртасидаги низо келиб чиққан кундан бошлаб, даъвогарга юридик хизмат кўрсатганлиги шартнома рўйхатдан ўтганлиги, ҳисоботларда кўрсатилганлиги, даъво аризада “ЕЕЕ” кўрсатилганлиги, фақат қавис ичида низо келиб чиққан филиал кўрсатилганлиги сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган Республикаси Адвокатлар палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакили апелляция шикоятига эътироз билдириб, даъвогар билан адвокат ўртасида тузилган шартномага асосан 2022 йил 19 июль куни 20-сонли ордер берилганлиги, 2 шартнома, ордер рўйхатга олинганлиги, ҳисоботларда кўрсатилганлиги, шартномада иш рақами кўрсатилмаган бўлсада, “ЖЖЖ” адвокатлик бюроси томонидан фақат “ААА” МЧЖга АТ “ЕЕЕ” билан келиб чиққан низо бўйича юридик хизмат кўрсатганлиги, адвокатлар учун кўрсатилган юридик хизмат ҳақининг миқдори чегараланмаганлиги сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб, қуйидагиларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, “ААА” МЧЖ ходимлари томонидан ичимлик суви истеъмолчиларини хатловдан ўтказиш вақтида, Бўстонлиқ тумани, Товоқсой қўрғони, Турон кўчаси 20-уй, 38-хонадонда жойлашган АТ “ЕЕЕи” Бўстонлиқ филиалига қарашли 4-сонли касса ичига диаметри 15 мм.ли сув қувури орқали марказлаштирилган коммунал сув таъминоти тизимига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати аниқланган ҳамда ушбу ҳолат бўйича ичимлик суви тармоғига уланиш бўйича шартнома тузиш ва сув ўлчагич асбобини ўрнатиш чораларини кўриш ҳақида “ААА” МЧЖ ходимлари АТ “ЕЕЕи” Бўстонлиқ филиали вакили иштирокида далолатнома тузган. Шундан сўнг, 2022 йил 19 июлда “ЖЖЖ” адвокатлик бюроси билан “ААА” МЧЖ ўртасида 5-сонли юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома имзоланган. Мазкур шартноманинг 1-бандида адвокат томонидан ишонч билдирувчи шахсга юридик ёрдам кўрсатилиши, иқтисодий судга даъво аризаси тайёрлаши ва топшириши, барча суд инстанцияларида ишонч билдирувчи шахснинг манфаатида суд муҳокамаларида иштирок этиши, ишонч билдирувчи манфаатларини қонун доирасида ҳимоя қилиши қайд этилиб, шартноманинг 6-бандида эса, адвокат ҳақи 20.000.000 сўм қилиб белгиланган. Шундан кейин, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси “ААА” МЧЖ манфаатида Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, AT “ЕЕЕ”дан 237.362.400 сўм зарар ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 12 августдаги (4-1102-2201/1073-сонли иш) ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар AT “ЕЕЕ”дан даъвогар “ААА” МЧЖ фойдасига 237.362.400 сўм зарар, 24.000 сўм почта ҳаражати ундирилган. Қабул қилинган ҳал қилув қарори апелляция ва кассация инстанцияларида ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. 3 Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Бу тўғрисида “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 19-бандига кўра, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисобкитоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Судлов ҳаъйати қуйидагиларга кўра, апелляция шикоятида кўрсатилган важлар билан келишмайди. Биринчидан, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгар сифатида AT “ЕЕЕ” кўрсатилган бўлиб, Бўстонлиқ филиалини низо чиққан жой сифатида қайд этган . Вахоланки, ИПК 33-моддаси 2-қисмига кўра, юридик шахсларга нисбатан уларнинг алоҳида бўлинмалари фаолиятидан келиб чиқадиган даъволар алоҳида бўлинмалар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга тақдим этилади. Иккинчидан, биринчи инстанция судида жавобгарнинг вакили 4 сифатида А.Пардаев қатнашган ва суд мажлиси баённомаси унинг кўрсатмалари қайд этилган. Бироқ, суд мажлиси баённомасига жавобгар томонидан ИПК 203-моддасида белгиланган тартибда фикр мулоҳазаларни тақдим этмаган. Зеро, ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Иш ҳужжатларида, “ААА” МЧЖ ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида “ЖЖЖ” адвокатлик бюроси билан 2022 йил 19 июлда 5-сонли юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома тузганлиги ва мазкур шартнома юзасидан адвокатлик бюросига 2022 йил 1 декабрдаги 1-сонли тўлов топшириқномаси билан 20.000.000 сўм тўлаб берган. СССС вакили судга берган кўрсатмасида, “ЖЖЖ” адвокатлик бюроси ва МЧЖ ўртасида тузилган юридик хизмат кўрсатиш шартномасини рўйхатдан ўтказилганлиги, ҳисоботларда кўрсатилганлиги, адвокат хизмат учун тўланадиган хизмат ҳақи чегараси Қонунчиликда белгиланмаганлиги, шартнома бўйича фақат “ААА” МЧЖга АТ “ЕЕЕ” билан келиб чиққан низо бўйича юридик хизмат кўрсатганлигини маълум қилинган. “Адвокатура тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни (кейинги ўринларда Қонун)11-моддаси 2- қисмига кўра, юридик хизмат учун ҳақ тўлаш адвокат билан ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) ўртасида ихтиёрий равишда тузиладиган битим (шартнома) асосида амалга оширилади. Қонуннинг 91-моддасига кўра, адвокатлик фаолияти адвокат ва ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) ўртасида тузиладиган юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома) асосида амалга оширилади. Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома) ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) билан адвокат ўртасида ишонч билдирувчи шахснинг (ҳимоя остидаги шахснинг) ўзига ёки у тайинлаган шахсга юридик ёрдам кўрсатиш учун оддий ёзма шаклда тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий шартномадан иборатдир. ИПКнинг 279-моддасида, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар кўрсатилган. Судлов ҳайъати, суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун Кодекснинг ушбу моддасида кўрсатилган асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, 5 9-қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, у томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажати ва 200 000 сўм давлат божи зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин ва ИПКнинг 118, 276-281-моддаларини қўллаб, апелляция инстанцияси суди қарор қилди: Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги 4-1102-2301/567-сонли ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, Ўзбекистон Республикаси АТ “ЕЕЕ”нинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикояти бериш ( прокурор протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи Н.Юсупов Судьялар: А.Арипов И.Юсупов 6