Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2206/19989 Дата решения 13.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тинчлик Савдо МЧЖ Таъсисчиси Шарипов Мурат масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый NEO CONNECT масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1081429 Claim ID 3161375 PDF Hash 12e11a0597f5798a... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
онунининг 41-моддаси онуни 41 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2206/19989-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья П.Закирова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ф.Ёдгоров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 13 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар “Tinchlik savdo” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси М.Шарипов, вакили М.Зиямитдинов (2022 йил 12 январдаги ишончнома асосида), даъвогар “Neo connect” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси И.Шариповнинг иштирокида, даъвогарлар “Tinchlik savdo” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Шарипов Мурат ва “Neo connect” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Шарипов Иброхим Муратовичнинг жавобгар “Neo connect” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2015 йил 18 августдаги умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 январдаги қарори устидан “Tinchlik savdo” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Шарипов Муратнинг ишончли вакили М.Зиямитдиновнинг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Tinchlik savdo” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жамият деб юритилади) 1995 йил 30 мартда 3-000052-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган бўлиб, жамият устав фонди 90 029 634 сўмни ташкил этган ва жамият устав жамғармасидаги улушлар таъсисчилар ўртасида қуйидагича тақсимланган: - М.Шарипов –77,6 фоиз; - Ф.М.Шарипов 22,4 фоиз. 2004 йил 13 августда жамият таъсисчиси Шарипов Фархад Муратовичнинг вафот этиши ҳамда Тошкент шаҳар Яккасарой туман 1-сонли Давлат нотариал идораси нотариуси Б.Т.Зиятов томонидан 2004 йил 21 декабрдаги қонун бўйича ворислик ҳақидаги гувоҳномага асосан Шарипов Фархад Муратовичнинг ҳиссаси (улуши) унинг ворислари отаси Мурат Шарипов, турмуш ўртоғи Наргиза Шарипова, фарзандлари Фаррух Шарипов ва Шарипова Нигиналарга ўтган бўлиб, жамиятнинг 2017 йил 5 сентябрдаги янги таъсис шартномаси ва уставига асосан жамиятда устав жамғармасидаги улушлар таъсисчилар ўртасида қуйидагича тақсимланган : - М.Шарипов – 72 676 345 сўм ёки 80,72 фоиз; - Н.А.Шарипова - 17 353 289 сўм ёки 19,28 фоиз. М.Шарипов ва А.Шамсиев, шунингдек, Н.Шарипова ва А.Шамсиев ўртасида 2020 йил 6 июлда МЧЖ устав жамғармасидаги улушни олди-сотди шартномалари тузилиб, жамият иштирокчиларининг 100 фоиз улушлари А.Шамсиевга сотилган. Кейинчалик, жамият таъсисчиси А.Шамсиев ва А.Шадиев ўртасида 2020 йил 20 ноябрда тузилган олди-сотди шартномасига асосан А.Шамсиевнинг жамият низом жамғармасидаги 100 фоизи улуши А.Шадиевга ўтган. Даъвогарлар жамият таъсисчиси Мурат Шарипов ва “Neo Connect” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) таъсисчиси Иброхим Шарипов Муратович жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг 2021 йил 21 октябрдаги хукми билан жавобгарнинг ягона таъсисчиси ва раҳбари И.Саидбобоева И.Шарипов билан тил бириктириб жамиятга тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Мироншох 7-тор ва Мироншох 8-тор кўчалари оралиғида жойлашган, 384 кв.м.дан иборат “Савдо дўкони”ни жавобгарнинг сохталаштирилган 2015 йил 18 августдаги умумий йиғилиш қарори асосида олди-сотди ҳужжатларни расмийлаштириб сотиб юборганлиги ҳолатлари аниқланганлиги ва ушбу йиғилиш қарори қонун ҳужжатларига зид эканлиги важи билан иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг 2015 йил 18 августдаги умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 30 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгарнинг 2015 йил 18 августдаги умумий йиғилиш қарори ҳақиқий эмас деб топилган, жавобгардан даъвогар М.Шарипов фойдасига 2 700 000 сўм миқдорда олдиндан тўланган давлат божи ва 21 600 сўм почта харажати ундирилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 январдаги қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 январдаги қароридан норози бўлиб даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган, унда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сирғали туман судининг 2021 йил 21 октябрдаги ҳукмида судланувчи И.Шарипов такроран жавобгар ягона таъсисчиси ва раҳбари И.Саидбобоева билан терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган номаълум шахслар 2 билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, 2015 йил 21 июль санаси билан Миробод тумани, Мироншоҳ 7-тор ва Мироншох 8-тор кўчалари оралиғида жойлашган жамиятга тегишли савдо дўкони биносини жамиятнинг устав фондига топширилиши бўйича тузилган кўчмас мулкни топшириш қабул қилиш мазмунидаги далолатномани имзолаб И.Саидбобоевага тақдим қилганлиги, судланувчи И.Саидбобоева ушбу далолатномадан фойдаланган ҳолда 2015 йил 18 августда жавобгар таъсисчиларининг умумий йиғилиши бўлмаган бўлса-да, ушбу сана билан жавобгар таъсисчилари М.Шарипов ва Н.Шариповаларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Миробод тумани, Мироншоҳ 7-тор ва Мироншох 8-тор кўчалари оралиғида жойлашган 384 кв.метрдан иборат савдо дўконини бошқа шахслар орқали М.Шарипов ва Н.Шариповаларнинг имзоларини қалбакилаштириб, синглиси Д.Махмудова раҳбарлигидаги “Nozima LTM” масъулияти чекланган жамиятига 500 млн. сўмга сотиш юзасидан ўрнатилган тартибда олди-сотди шартномаси тузиш ва уни амалга оширишни ўзининг зиммасига юклаш тўғрисида сохта баённомани тузиб, И.Шарипов жавобгар таъсисчиларининг умумий йиғилиши бўлмаганлигини билса-да, такроран ушбу баённомани ўзи раҳбарлик қилиб келган жамиятнинг муҳри билан тасдиқлаб, И.Саидбобоевага берганлиги, ўз навбатида И.Саидбобоева мазкур баённомани кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномасини расмийлаштириш жараёнида синглиги Д.Махмудовага тақдим қилганлиги аниқланганлиги, жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукми билан умумий йиғилиш баённомаси сохталаштирилганлиги исботланганлиги, даъвогарлар ва бошқа иштирокчилар умумий йиғилишга чақирилмаганлиги, унда иштирок этмаганлиги, даъво талабида унинг хусусий мулки бўлган садво дўкони биносини жавобгарнинг устав фондига киритиш бўйича сохталаштирилган умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш сўралганлиги, ушбу мулк А.Шадиев таъсисчи бўлган жамиятнинг устав фондига кирмаслиги, ҳал қилув қарори А.Шадиевнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига дахл қилмаслиги, судлов ҳайъати апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддатини асоссиз тиклаганлиги, даъво талабида кўрсатилмаганлиги боис А.Шадиев ишда иштирок этувчи шахс ҳисобланмаслиги, судлов ҳайъати ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган А.Шадиев томонидан берилганлиги сабабли, апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатмасдан, ишни мазмунан кўриб чиқиб процессуал хатоликка йўл қўйганлигини билдирган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, кассация шикоятида келтирилган важларини такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни, апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиб, ишни кўришни апелляция инстанцияси судига юборишни сўради. Жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш 3 вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанция судига юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 302-моддасида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади: 1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; 2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; 3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; 4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги. Моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши қуйидагилардан иборат: 1) қўлланилиши лозим бўлган қонунчилик ҳужжатининг қўлланилмаганлиги; 2) қўлланилиши мумкин бўлмаган қонунчилик ҳужжатининг қўлланилганлиги; 3) қонунчилик ҳужжатининг нотўғри талқин қилинганлиги. “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасига кўра, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгар иштирокчиларининг 2015 йил 18 августдаги умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб, жавобгар иштирокчиси ҳисобланадиган жамият таъсисчиси Шарипов Мурат ҳамда жавобгар иштирокчиси ҳисобланмайдиган Шарипов Иброхим 4 Муратович томонидан даъво аризаси киритилган. Шунингдек, ишдаги ҳужжатларда низолашилаётган умумий йиғилиш қарори мавжуд эмас. Ишда мавжуд статистика органининг маълумотига кўра, жавобгарнинг таъсисчилари бўлиб жавобгар ва Саидбобоева Иродахон Назировна ҳисобланади. Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларга эътибор қилмасдан, жамиятни, ушбу жамиятнинг бугунги кундаги таъсисчиси А.Шадиевни ҳамда жавобгар таъсисчиси Саидбобоева Иродахон Низировнани биринчи инстанция суди жалб қилмаганлиги асоси билан ишни янгидан кўриш учун юбориш тўғрисида қарор қабул қилган. ИПК 299-моддаси иккинчи қисмига кўра кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. Шунга кўра, апелляция инстанцияси суди, жавобгар иштирокчиси ҳисобланадиган жамият таъсисчиси Шарипов Мурат ҳамда жавобгар иштирокчиси ҳисобланмайдиган Шарипов Иброхим Муратовичнинг судга даъво аризаси киритшга ваколати мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлаши лозим эди. ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги белгиланган. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси судининг қарори бекор қилиниши ва шикоят шу инстанция судига кўриш учун юборилиши лозим. Баён этилганларга асосан, ИПК 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 январдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан апелляция инстанция судида кўриш учун Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин. Даъвогар “Tinchlik savdo” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Шарипов Муратнинг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Сайфуллаев Ҳайъат аъзолари И.Таджиев В.Сатторова 5