← Назад
Решение #604341 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 115 | — | law | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| ФКнинг | 105 | — | law | |
| ат ФК | 115 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 301 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2210/49308-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья А.Мамирова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья А.Мамараимов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
апрель
2023 йил 13
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар О.Халмирзаев ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда,
Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва
меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси
агентлиги вакили И.Хамраев (2023 йил 24 мартдаги 02/00-02/10-2062-сонли
ишончнома асосида), “SQB CONSTRUCTION” МЧЖ вакили Д.Хошимова
(2023 йил 30 январдаги 57-сонли ишончнома асосида) иштирокида, мазкур
иш бўйича қабул қилинган қилинган қабул қилинган Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 декабрдаги қарори
устидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари
вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “SQB
CONSTRUCTION” МЧЖдан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
12 994 173,10 сўм ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилган.
Жавобгардан даъвогар фойдасига 12 994 173,10 сўм ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 23 декабрдаги қарори билан
биринчи инстанция судининг 2022 йил 18 октябрдаги ҳал қилув қарори бекор
қилиниб, янги қарор қабул қилинган. Даъвогарнинг даъво аризасининг
қаноатлантириш рад этилган.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, шикоятда тарафлар ўртасида тузилган битим қонун
ҳужжатлари талабларига зид келганлиги сабабли ўз-ўзидан ҳақиқий эмас
битим ҳисобланиши, бимти тўғридан-тўғри тузилганлиги, апелляция
инстанцияси суди ушбу ҳолатларни инобатга олмаганлиги тшғрисида важлар
келтирилиб, Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 23 декабрдаги қарорини бекор қилиб, ҳал қилув
қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили иш бўйича тегишли
ваколатли ташкилотлардан мутахассис чақиришни, кассация шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили даъвогар вакилининг
мутахассис чақириш тўғрисидаги илтимосномасини ва кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогар вакилининг мутахассис
чақириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад қилишни,
кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, ўртасида 2021 йил 4 августда 187-сонли ҳақ эвазига
хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома тузилган бўлиб, шартноманинг
1.1-1.3-бандларига кўра, жавобгар даъвогарнинг буюртмасига асосан
Тошкент вилояти, Бўка туманидаги 3-сонли мактабгача таълим муассасасини
реконструкция қилиш бўйича амалга оширилган ҳақиқий ишлар ҳажмини
аниқлаш мақсадида назорат ўлчовини амалга ошириш, даъвогар эса
кўрсатилган хизматларни қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш
мажбуриятини олишган.
Шартноманинг 1.5-бандида хизмат кўрсатиш муддати Буюртмачи
томонидан олдиндан тўлов амалга оширилганда ҳамда мазкур шартноманинг
2-иловасида келтирилган рўйхатга асосан ҳужжатлар тақдим этилганидан
кейин 2021 йил 31 декабргача қилиб белгиланган.
Мазкур шартноманинг 3.1-бандида шартноманинг умумий қиймати
86.627.820,68 сўмни ташкил қилиши, 3.2-бандида эса шартнома имзоланган
кундан бошлаб 10 банк куни давомида Буюртмачи томонидан шартнома
умумий қийматининг 15 фоизи миқдоридаги олдиндан тўлов Ижрочининг
ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши лозимлиги белгиланган.
Шартноманинг ушбу шартидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан
кўрсатиладиган
хизматлар
учун
олдиндан
тўлов
сифатида
12 994 173,10 сўм маблағлар жавобгарга ўтказиб берилган.
Даъвогар даъво аризасида тарафлар ўртасидаги шартнома “Давлат
харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён
матнда Қонун деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари
тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-3953-сонли қарори (бундан буён матнда Президент қарори деб
юритилади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 20 майдаги “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ
тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида”ги 276-сонли қарори (бундан буён матнда Вазирлар
Маҳкамаси қарори деб юритилади) талабларига зид равишда тендер
ўтказилмасдан, тўғридан-тўғри тузилиб, қонун талаблари бузилишига йўл
қўйилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан
буён матнда ФК деб юритилади) 115-моддасига асосан тарафлар ўртасида
тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги асоси билан даъвогар томонидан
тўлаб берилган 12 994 173,10 сўмни ундириб бериш сўралган.
Биринчи инстанция суди Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президенти
қарори ва Вазирлар Маҳкамаси қарори талабларига зид равишда тендер
ўтказилмасдан, тўғридан-тўғри тузилиб, қонунчилик талаблари бузилишига
йўл қўйилганлиги, ФКнинг 115-моддасига асосан битимнинг қонун талаб
қиладиган шаклига риоя этмаслик қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган
ҳолдагина унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлиши, ФКнинг 114-моддасида
ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган
оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмаслиги ва у
тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий ҳисобланмаслиги белгиланганлиги
сабабли тарафлар ўртасида тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги,
шунингдек жавобгар томонидан ўтказилган назорат ўлчови натижаси бўйича
тузилган далолатнома қонунчилик белгилаган талабларга жавоб бермаслиги,
назорат ўлчов ишлари объектда реконструкция ишлари якунланмасдан
бошлаб юборилганлиги, назорат ўлчовини ўтказишда Буюртмачи вакиллари
жалб қилинмаганлиги ҳамда ушбу ҳолатлар бўйича жавобгарга юборилган
хат жавобсиз қолдирилганлиги важи билан билан
даъво талабини
қаноталантириш тўғрисида асоссиз хулосага келган.
Чунки, ФКнинг 115-моддасига асосан битимнинг қонун талаб қиладиган
шаклига риоя этмаслик қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолдагина
унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади.
ФКнинг 105-моддасида битимлар оғзаки ёки ёзма (оддий ёки нотариал
тасдиқланган) шаклда тузилади.
Мазкур ҳолатда битим ёзма шаклда тузилиб, битимнинг қонун талаб
қиладиган шаклига риоя этмаслик ҳолати мавжуд эмас.
Апелляция инстанцияси суди эса тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг умумий қиймати 86 627 820,68 сўмни ташкил қилиб, ушбу
сумма тендер воситасидаги давлат харидини амалга ошириш шарт бўлган
миқдорга етмаслиги, даъвогар томонидан даъво аризасида даъвонинг асоси
сифатида тарафлар ўртасида тузилган шартнома тендер ўтказилмасдан,
тўғридан-тўғри тузилганлиги сабабли ҳақиқий эмаслиги келтирилган бўлиб,
давлат харидини электрон дўкон орқали амалга ошириш масаласи даъво
аризасида ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорида назарда
тутилмаганлиги, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятларини
бажариш мақсадида 2022 йил 24 июндаги 198-сонли хатга илова қилинган
ҳолда шартномага асосан ўтказилган назорат ўлчови далолатномаси ва изоҳ
хати танишиш ва имзолаш учун даъвогарга юборилганлиги асослари билан
ҳал қилув қарорни бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад
қилиш тўғрисида асоссиз хулосага келган.
Чунки, даъвогар даъво аризасида давлат харидини электрон дўкон
орқали амалга ошириш масаласи ва даъво талабига жавобгарнинг шартнома
мажбуриятларини бажармаганлиги асос бўлмаган.
Даъвогар даъво талабига асос сифатида фақат ФКнинг 115-моддасига
асосланиб, шартнома қонун талаб қиладиган шаклига риоя қилмаганлиги
асос билан шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги важи билан
шартноманинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ оқибатларини қўллаб,
жавобгарга тўланган 12 994 173,10 сўмни ундиришни сўраган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги шартномани ФКнинг 114 ва
115-моддаларига асосан қонун талаб қиладиган шаклига риоя қилмаганлиги
асос билан шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги асоси билан унинг
ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ оқибатларини қўллаб, жавобгарга тўланган
12 994 173,10 сўмни ундириш учун асослар мавжуд эмас. Шу сабабли
даъвогарнинг даъво талаби асоссиз бўлиб, уни қаноатлантириш рад
қилиниши лозим.
Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари қайд этилган ҳолатларни
инобатга олмасдан, нотўғри хулосага келган.
Шунингдек, даъвогар вакилининг мутахассис чақириш тўғрисидаги
илтимосномаси ҳам асоссиз бўлиб, уни қаноатлантириш рад қилиниши
лозим.
Чунки, ИПК 299-моддасининг иккинчи қисмига асосан кассация
инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни
аниқлашга ҳақли эмас.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисмининг 3 ва
4-бандларига кўра, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш
ҳолатларига мувофиқ эмаслиги,
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ушбу Кодекс 301-моддасининг 2-бандига биноан кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб
чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
18 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 декабрдаги қарорини бекор
қилишни, янги қарор қабул қилишни, даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи, апелляция ва кассация
инстанцияси учун тўланган суд харажатларини даъвогар зиммасида
қолдиришни, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
5
ҳайъатининг 2022 йил 23 декабрдаги қарори бўйича ундирувни бекор
қилишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилининг мутахассис
чақириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг кассация шикояти
қисман қаноатлантирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 октябрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 23 декабрдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг даъво талабларини
қаноатлантириш рад қилинсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 23 декабрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б.Убайдуллаев
ҳайъат аъзолари:
О.Халмирзаев
Ш.Мирзахакимов