← Назад
Решение #604344 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 207 | — | code_article | |
| исми ва | 205 | — | law | |
| барига нисбатан Жиноят кодекси | 198 | — | code_article | |
| барларининг харакатларида Жиноят кодекси | 198 | 3 | code_article | |
| лмаганлиги сабабли жиноят иши Жиноят процессуал кодекси | 83 | — | code_article | |
| онуни | 37 | — | law | |
| збекистон Респуликаси Жиноят кодекси | 198 | — | code_article | |
| барларининг харакатларида жиноят кодекси | 198 | — | code_article | |
| жиноят иши Жиноят кодекси | 83 | — | code_article | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2213/42911-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Д.Эшимбетова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Р.Рашидов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 13 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида,
даъвогар вакили М.Муслимов (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари
Ю.Мамадалиев, А.Юлдашев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар
Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг
жавобгар “Future Growth” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан
фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза
қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий
объектларга етказилган 823 022 400 сўм миқдорида компенсация тўловларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 ноябрдаги қарори
устидан “Future Growth” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Future Growth” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)дан атроф-муҳитни ифлослантирганлик,
табиатдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан
фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача
тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга етказилган 823 022 400 сўм
миқдорида компенсация тўловларини ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 823 022 400 сўм асосий қарз, 24 000 сўм почта
харажати ундириш белгиланган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 21 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилган.
Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, уларни бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш
ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб шикоятда, 2022 йил
13 июлда даъвогар ходимлари томонидан жавобгарга қарашли ҳудудда
текширув ўтказилганлиги, у ердаги 11 туп дарахтлар кўздан кечирилиб,
уларнинг ҳажмлари ўлчаниб, дарахтларни кўчириб ўтказиш натижасида қуриб
қолганлиги, 3 туп дарахт аслида кўкариб турганлиги далолатномага
киритилмаганлиги, тузилган далолатнома сохта бўлиб, аслида текширувда
қатнашмаган миллий гвардия, туман ҳокими ёрдамчиси, Чилонзор МФЙ раиси
ва бошқаларга имзолатиб, судга тақдим қилинганлиги, Чилонзор МФЙнинг
2022 йил 5 августдаги 1/1-17-сонли маълумотномасига кўра, жавобгар
томонидан кўп қаватли уйлар олдидаги дарахтлар қурилиш ишлари
бошланишидан олдин, яъни 2017-2018 йиллар давомида қуриб қолганлиги,
қурилиш ишлари эса 2020 йил октябрь ойида бошланганлиги, судга тақдим
қилинган хулоса махсус билим ва ваколатга эга бўлмаган мутахассислар
томонидан берилганлиги, мазкур иш кўрилиши давомида даъвогар мансабдор
шахсларига
нисбатан
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
кодекси
207-моддасининг биринчи қисми ва 205-моддаси иккинчи қисмининг “а” банди
билан жиноят иши қўзғатилган бўлса-да, биринчи инстанция суди ишни
тўхтатиб турмаганлиги, тергов якуни бўйича эса жавобгар жамият раҳбарига
нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши
жиноят иши жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли жамият раҳбарларининг
харакатларида Жиноят кодексининг 198-моддасининг 3-қисмида кўрсатилган
жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли жиноят иши Жиноят процессуал кодекси
83-моддасининг 1-бандига асосан тугатилганлиги, мазкур жиноят иши
доирасида ўтказилган судга оид экология экспертизасининг хулосасига кўра,
жавобгар томонидан қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудда жами 11 туп
дарахтлар мавжудлиги, уларнинг ташқи томонда шикастланиш излари
мавжудлиги, аммо ушбу шикастланишлар дарахтларнинг қуриб қолишига
сабабчи бўлмаслиги, дарахтларнинг ташқи таъсир натижасида қурилиш, шохлар
синиши, дарахтларни қуришга ўз вақтида агротехника ишлари олиб
борилмаганлиги, касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар ҳамда зараркунанда
ҳашоротлар таъсирида ва ёз мавсумида об-ҳавонинг аномал исиши сабаб бўлган
бўлиши мумкинлиги кўрсатилган бўлса-да, ушбу ҳолатларга судлар томонидан
эътибор қаратилмаганлиги кўрсатилган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган
важларни қувватлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакиллари ўз кўргазмаларида, тақдим қилинган хулосада
дарахтлар
кўрсатилмаганлиги
билдириб,
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
2
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция судлов ҳайъатининг
қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция
судига юборишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар бошлиғининг “Тадбиркорлик
субъекти фаолиятида текшириш ўтказиш тадбирларини ўтказиш тўғрисида”
2022 йил 19 июлдаги 186-сонли буйруғи ва Ўзбекистон Республикаси Экология
ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг 2022 йил
25 февралдаги 55-сонли буйруғи хамда Ўзбекистон Республикаси Президент
ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонун манфаатларини
ҳимоя қилиш бўйича вакилининг жавобгарни текшириш ўтказиш тўғрисидаги
2022 йил 18 июлдаги 162-200-376 махсус рақамли келишувига асосан
жавобгарнинг фаолиятида текшириш ўтказиш гуруҳи таркиби тасдиқланиб,
2022 йил 25 июлдан 3 августга қадар (10 кун) муддатга жавобгар фаолиятида
Ўзбекистон Республикасининг табиатни муҳофаза қилиш ва табиий
ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун ва норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар талаблари ижроси таъминланиши юзасидан тасдиқланган дастур
асосида текшириш ўтказилган.
Текшириш натижасида жавобгар фаолияти давомида Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ
ишларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида” 2021 йил 28 январдаги 40-сонли қарори билан тасдиқланган
“Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартиби
тўғрисида”ги Низом талабларига зид равишда ҳосил бўлган қурилиш
чиқиндиларини қурилиш ҳудудидан олиб кетилиши бўйича 2021 йил 21 январда
АТП “Чилонзор-Махсустранс” билан 72301-сонли шартнома тузилганлигига
қарамасдан, қурилиш фаолияти натижасида ҳосил бўлган 13 444 тонна қурилиш
чиқиндиларини қабул қилиш полигонларига топширмаганлиги, жавобгар
атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатни муҳофаза қилишнинг тартиб ва
шартларини бузганлиги туфайли табиий объектларга тегишлича зарар
етказилганлиги ва бунинг учун амалдаги қонунчиликда белгиланган
компенсация тўловлари тўламаганлиги аниқланган ва бу тўғрисида далолатнома
расмийлаштирилган.
Амалда 2022 йилнинг 1 августга қадар компенсация тўлови
ҳисоб-китобларини расмийлаштириш ва уларни келишиш талабига кўра, атроф
табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун
компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби бўйича 330 722 400 сўм қарздорлик
жавобгар томонидан тўланмаган.
Шунингдек, жавобгар томонидан “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва
ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
37-моддаси қўпол равишда бузилганлиги, табиатга етказилган зарар ҳисоблаб
чиқилганда, дарахт нобуд бўлганлиги оқибатида табиатга 492 300 000 сўм зарар
3
етказилганлиги асосида даъвогар жавобгардан жами 823 022 400 сўм зарарни
ундиришни сўраган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 2022 йил
9 август куни Ўзбекистон Респуликаси Жиноят кодексининг 198-моддасининг
учинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши юзасидан ўтказилган тергов харакатлари давомида
даъвогарнинг ходимлари М.Муслимов, Д.Турсунов ҳамда О.Норматовлар
томонидан 2022 йил 13 июлда жавобгар Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси,
5-манзилда кўп қаватли уйлар қуриш ишлари олиб борилаётган ҳудудда
экология қонунчилигига амал қилиниши ҳолати ўрганилиши натижасида
расмийлаштирилган
далолатнома
қонун
ҳужжатларига
мувофиқ
расмийлаштирилмаганлиги, яъни далолатнома 2022 йил 13 июлда
расмийлаштирилган бўлса-да, унга шу куни жавобгар томонидан юқоридаги
манзилда кўп қаватли уйлар қуриш ишлари олиб борилаётган ҳудудда
ўтказилган текшириш давомида Д.Рихсибоев, О.Муталов, А.Амиров,
М.Ишназаров, А.Комиловлар ҳам қатнашганлиги акс эттирилиб, 2022 йил
14 июлда уларга далолатномага имзо қўйдирилганлиги аниқланган бўлиб, бу
ҳолатлар Д.Рихсибоев, О.Муталов, А.Амиров, М.Ишназаров, А.Комиловларнинг
кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топганлиги, бундан ташқари далолатномада
дарахтлар бир жойдан иккинчи жойга кўчириб ўтказилганлиги, аммо тергов
харакатлари давомида ҳамда тайинланган экспертиза хулосасига кўра
дарахтларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчириб ўтказилганлиги ҳолатига
баҳо беришнинг имкони йўқлиги, уларнинг қуриб қолишига сабаблар бошқа
эканлиги аниқланган.
Шу сабабли жиноят иши юзасидан жавобгар МЧЖ раҳбарларининг
харакатларида жиноят кодекси 198-моддасининг учинчи қисмда кўрсатилган
жиноят таркиби бўлмаганлиги асос қилиниб, жиноят иши Жиноят кодекси
83-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ харакатдан тугатилган.
Шунингдек, даъвогар томонидан тақдим этилган 2022 йил 3 августдаги
далолатномада жавобгар ўз фаолиятида ҳосил бўлган 13 444 тонна қурилиш
чиқиндилари қабул қилиш полигонига топширилмаганлиги, натижада
330 722 400 сўм миқдорида атроф муҳитга зарар етказилганлиги қайд қилинган
бўлса-да, судлар томонидан 330 722 400 сўм зарарнинг ҳисоб-китобига аниқлик
киритилмаган.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси
биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлганда, ҳал
қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд
ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асос бўлади.
4
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларини бекор
қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни
лозим топади.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун муҳим аҳамиятга
эга бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқлаши, 330 722 400 сўм зарарнинг
ҳисоб-китобига аниқлик киритиши, ҳолат бўйича қўзғатилган жиноят иши якуни
бўйича қабул қилинган қарорни, тарафларнинг важлари ва ишдаги янги
далилларни муҳокама қилиб ҳамда уларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган суд
ҳужжати қабул қилиши, шунингдек қонунда белгиланган тартибда суд
харажатларини тақсимлаш масаласини ҳал қилиши лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
“Future growth” масъулияти чекланган жамияти кассация шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 21 ноябрдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига
юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари
И.Таджиев
В. Сатторова
5