Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2302/308 Дата решения 13.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый PARKENT UMUMIY OZIQ-OVQAT масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1137514 Claim ID 3206030 PDF Hash 7693c21018b224ef... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
олларда ФК 544-моддаси олларда ФК 544 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2302/308-сонли иш 2023 йил 13 апрель 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья З.М.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насировнинг котиблигида, даъвогар вакили Т.Норқобилов (2023 йил 27 январдаги 392/01-10-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Х.Рисқибоева (раҳбар), жавобгар вакили Б.Тўрабоев (2023 йил 30 мартдаги 5-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “PARKENT UMUMIY OZIQ-OVQAT” масъулияти чекланган жамияти ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс 49сонли умумий ўрта таълим мактабига нисбатан “PARKENT UMUMIY OZIQ-OVQAT” масъулияти чекланган жамиятидан ҳисобидан 707.412,50 сўм асосий қарз, 311.177,76 сўм пеня, жами 1.018.590,26 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда ижарага берувчи ёки даъвогар деб юритилади), “PARKENT UMUMIY OZIQ-OVQAT” МЧЖ (бундан буён матнда ижарага олувчи ёки жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 15 ноябрда 006932/123-21-сонли (ички 2021 йил 23 декабрда 1424/15-21-А-сонли) ижара шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Шунингдек, ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчи Паркент туманидаги 49-сонли ўрта мактаб ўртасида 2022 йил 23 сентябрда эса 2021 йил 23 декабрдаги 1424/15-21-Асонли уч томонлама ижара шартномасига 1-қўшимча келишув тузилган. Шартнома шартларига кўра жавобгар Паркент туманида жойлашган 49-сонли умумий ўрта таълим мактабига тегишли бўлган Паркент тумани, Хисорак ҚФЙ, Чинорбулоқ МФЙ, Толичи кўчаси, 27-уй манзилидаги умумий майдони 16 кв.м бино-иншоотни ҳар ойлик ижара ҳақини тўлаш шарти билан ижарага олган. Бироқ, жавобгар томонидан тузилган шартнома бўйича ижара тўловлари ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги натижасида 2023 йил 1 январь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 707.412,50 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган. Натижада, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 707.412,50 сўм асосий қарз, 311.177,76 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Суднинг 2023 йил 6 мартдаги ажрими билан ишга Паркент туманида жойлашган 49-сонли умумий ўрта таълим мактаби низонинг предметига нисатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) сифатида жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган учинчи шахс суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Гибрид почта хизматининг суд ҳужжати топширилганлиги ҳақидаги маълумотига кўра учинчи шахсга суд ҳужжати етказилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда суд низони учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўзининг тушунтиришида даъво аризада 707.412,50 сўм асосий қарз 2023 йил 18 январь ҳолатига вужудга келганлиги кўрсатилганлигини, аслида ушбу қарздорлик 2023 йил 1 январь ҳолатига вужудга келганлигини, даъво аризаси судга тақдим этилганидан сўнг жавобгар томонидан 147.000 сўм асосий қарз тўлаб берилганлигини, жавобгарнинг асосий қарзи 560.412,50 сўмни ташкил этишии маълум қилиб, жавобгардан 560.412,50 сўм асосий қарзи ва 311.177,76 сўм пеня ундиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъвогарнинг асосий қарз ундириш ҳақидаги даъвосини рад этишни ва мулкий аҳволини инобатга олиб, пеня миқдорини камайтириб беришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришини эшитиб, даъво аризаси бўйича важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни лозим топди. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Ишдаги ҳужжатларга кўра тарафлар ўртасида 2021 йил 15 ноябрда 006932/123-21-сонли (ички 2021 йил 23 декабрда 1424/15-21-А-сонли) ижара шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Шунингдек, ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчи Паркент туманидаги 49-сонли ўрта мактаб ўртасида 2022 йил 23 сентябрда эса 2021 йил 23 декабрдаги 1424/15-21А-сонли уч томонлама ижара шартномасига 1-қўшимча келишув тузилган. Ушбу шартнома ва қўшимча келишувнинг 1.1-бандига кўра “Ижарага берувчи” ва “Ижарага олувчи”га Паркент тумани, Хисорак ҚФЙ, Чинорбулоқ МФЙ, Толичи кўчаси, 27уй манзилидаги умумий майдони 16 кв.м бинони ижарага бериши, шартноманинг 6.1-бандига кўра “Ижарага олувчи” шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 3- иловасида белгиланган муддатларда ва миқдорда “Ижарага берувчи”нинг транзит ҳисоб рақамига ҳар чоракнинг биринчи ойи йигирманчи кунидан кечиктирмасдан “Ижарага берувчи”га юз фоиз олдиндан тўлаш тартибида ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 23 декабрдаги 1424/15-21-А-сонли уч томонлама ижара шартномасига 2022 йил 23 сентябрдаги 1қўшимча келишувнинг 1.4-бандига кўра, объект ижарага олувчига 2022 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ижарага берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига молмулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. ФК 537-моддасига кўра ер участкалари, ер ости бойликлари жойлашган участкалар ва бошқа алоҳида табиий объектлар, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) мулк ижарасига берилиши мумкин. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар Паркент тумани, Хисорак ҚФЙ, Чинорбулоқ МФЙ, Толичи кўчаси, 27-уй манзилидаги умумий майдони 16 кв.м бинони ижара тўлови тўлаш шарти билан ижарага олиб, ундан шартномада белгиланган муддатларда ижара асосида фойдаланиб келган. Бироқ, жавобгар ушбу “Ижара объекти” учун шартномада белгиланган муддатларда ижара ҳақини даъвогарга ўз вақтида тўламасдан келган. Натижада ижара шартномаси юзасидан жавобгарнинг даъвогар олдида 707.412,50 сўм асосий қарздорлиги юзага келган. Даъвогар томонидан жавобгарга талабнома билан мурожаат қилиниб, қарздорликни тўлаб бериш ҳақида талаб қилинган. Бироқ, жавобгар томонидан 707.412,50 сўм ижара ҳақи тўлаб берилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 01.12.2011 йилдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли қарорининг 9бандида мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланади, шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлашдир. Ижара ҳақини тўлаш муддатлари тарафлар томонидан белгиланади ва шартномада кўрсатилади. Ижара ҳақини тўлаш муддати муайян сана ёки давр билан белгиланиши мумкин. Ижара шартномасида ижара ҳақини тўлаш муддати кўрсатилмаган ҳолларда ФК 544-моддасининг иккинчи қисми қоидалари қўлланилади. Судлар назарда тутишлари лозимки, ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Ижара шартномаси билан бирга тузилган ижара объектини ижарага топшириш қабул қилиш далолатномасига асосан ижара объекти даъвогар томонидан ижарага берилган жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. ФК 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Жавобгар ижара мулкидан фойдаланганлик учун ҳар ойда ижара ҳақини тўлаб бориши лозим бўлсада, у шартномада белгиланган ижара ҳақини ўз вақтида амалга оширмаган. Жавобгарнинг ижара мулкидан фойдаланганлиги ва 707.412,50 сўм ижара ҳақини тўлаб бермаганлиги ҳолати иш бўйича тўпланган ҳужжатлар, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топди. Бироқ, даъво аризаси судга тақдим этилганидан сўнг жавобгар томонидан 147.000 сўм асосий қарз тўлаб берилганлиги, қолган (707.412,50-147.000) 560.412,50 сўм асосий қарз тўланмасдан қолганлиги аниқланди. Шунга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасидаги асосий қарзни ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 560.412,50 сўм сўм асосий қарзни ундиришни лозим топди. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 311.177,76 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 263-моддасига кўра неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.2-бандига кўра, “Ижарага олувчи” ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармагани ҳамда шартномада назарда тутилган ижара тўловини ўз муддатида ва миқдорда тўламаганлиги учун “Ижарага берувчи”га ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгарнинг шартнома шартларини бажармаганлиги, даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли эканлиги ўз тасдиғини топди. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Сўралган пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш оқибатларига мутаносиблиги масаласини ўрганиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 50.000 сўм пеня ундиришни, қолган пеня талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра суд даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ва олдинган тўланган 30.000 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогарга ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво қисман қантлантирилсин. Жавобгар “PARKENT UMUMIY OZIQ-OVQAT” МЧЖдан: даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига 560.142,50 сўм асосий қарз, 50.000 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажати, умумий миқдорда 640.142,50 сўм пул маблағи; - республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья З.М.Эшмирзаев