← Назад
Решение #604381 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| олларда ФК | 544 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi
77-uy
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ
г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом
77
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2302/217-сонли иш
2023 йил 13 апрель
4-1105-
Юқоричирчиқ
туманлараро
иқтисодий
суди
судья
З.М.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насировнинг
котиблигида, даъвогар вакили Т.Норқобилов (2023 йил 27
январдаги 392/01-10-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакили Х.Рисқибоева (раҳбар), жавобгар вакили Б.Тўрабоев
(2023 йил 30 мартдаги 5-сонли ишончнома асосида), низонинг
предметига
нисбатан
мустақил
талаблар
билан
арз
қилмайдиган учинчи шахс Паркент туман халқ таълими бўлими
вакили И.Исломов (2023 йил
13 апрелдаги 01-259-сонли
ишончнома асосида), гувоҳ Н.Х.Омилова иштирокида, даъвогар
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги бўш турган объектлардан самарали
фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармасининг жавобгар “PARKENT UMUMIY OZIQ-OVQAT”
масъулияти чекланган жамияти ва низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс 19-сонли умумий ўрта таълим мактабига нисбатан
“PARKENT UMUMIY OZIQ-OVQAT” масъулияти чекланган
жамиятидан 2.743.375,76 сўм асосий қарз, 951.968,78 сўм пеня,
жами 3.695.344,54 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги бўш турган объектлардан самарали
фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси
(бундан буён матнда ижарага берувчи ёки
даъвогар деб юритилади), “PARKENT UMUMIY OZIQ-OVQAT”
МЧЖ (бундан буён матнда ижарага олувчи ёки жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2021 йил 15 ноябрда 006869/123-21-сонли
(ички 2021 йил 23 декабрда 1429/15-21-А-сонли) ижара
шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)
тузилган. Шунингдек, ижарага берувчи, ижарага олувчи ва
балансда сақловчи Паркент туманидаги 19-сонли ўрта мактаб
ўртасида 2022 йил 9 июнда эса 2021 йил 23 декабрдаги 1429/1521-А-сонли уч томонлама ижара шартномасига
1қўшимча келишув тузилган.
Шартнома шартларига кўра жавобгар Паркент туманида
жойлашган 19-сонли умумий ўрта таълим мактабига тегишли
бўлган Паркент тумани, Навдак МФЙ, Тоғ йўли кўчаси
манзилидаги умумий майдони 53 кв.м бино-иншоотни ҳар ойлик
ижара ҳақини тўлаш шарти билан ижарага олган.
Бироқ, жавобгар томонидан тузилган шартнома бўйича
ижара тўловлари ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги натижасида
2023 йил
1 январь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар
олдида 2.743.375,76 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга талабнома юборилган.
Бироқ, жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган.
Натижада, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгардан 2.743.375,76 сўм асосий қарз, 951.968,78
сўм пеня ундириб беришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 27 февралдаги ажрими билан ишга
Паркент туманида жойлашган 19-сонли умумий ўрта таълим
мактаби, 2023 йил
13 мартда Паркент туман халқ
таълими бўлими
низонинг предметига нисатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс (бундан буён
матнда учинчи шахс деб юритилади) сифатида жалб қилинган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган учинчи шахс Паркент туманида
жойлашган 19-сонли умумий ўрта таълим мактаби суд
мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Гибрид почта
хизматининг
суд
ҳужжати
топширилганлиги
ҳақидаги
маълумотига кўра учинчи шахсга суд ҳужжати етказилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига
қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК
170-моддасининг
учинчи
қисмида
иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги
белгиланган.
Шундан келиб чиққан ҳолда суд низони учинчи шахс 19сонли умумий ўрта таълим мактаби вакили иштирокисиз кўриб
чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган гувоҳ
Н.Х.Омилова
Паркент туманида жойлашган 19-сонли умумий ўрта таълим
мактабда ошпаз бўлиб ишлаб келганлигини, 2022 йил 10
август-2022
йил
декабрь
ойларида
Паркент
туманида
жойлашган 19-сонли умумий ўрта таълим мактабда мукаммал
таъмирлаш ишлари олиб борилганлигини, шу сабабли
мактабнинг фаолияти вақтинча тўхтатилганлигини маълум
қилди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўзининг
тушунтиришида даъво аризада 2.743.375,76 сўм асосий қарз
2023 йил
18 январь ҳолатига вужудга келганлиги
кўрсатилганлигини, аслида ушбу қарздорлик 2023 йил 1 январь
ҳолатига
вужудга
келганлигини,
жавобгар
томонидан
2.743.375,76 сўм асосий қарз ва 951.968,78 сўм пеня тўлаб
берилмаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришн
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари
ижарага олинган Паркент туманида жойлашган 19-сонли
умумий ўрта таълим мактабида 2022 йил 10 август-2022 йил
декабрь ойларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб
борилганлигини, шу сабабли мактабнинг фаолияти вақтинча
тўхтатилганлиги сабабли қайд этилган даврда фаолият олиб
борилмаганлигини қилиб, даъвогарнинг даъвосини рад этишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс Паркент туман халқ таълими бўлими вакили ўзининг
тушунтиришида Паркент туман ҳокимининг 2022 йил 1
апрелдаги “Паркент тумани “Қизилсой” маҳалла фуқаролар
йиғини ҳудудидаги “19-умумий ўрта таълим мактаби” биноиншоотларини “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини
амалга ошириш муносабати билан мукаммал таъмирлашга
рухсат бериш тўғрисида”ги 134-10-141-Q/22-сонли қарорига
асосан ҳақиқатан ҳам
19-мактабда таъмирлаш ишлари
олиб борилганлигини, мактабда мукаммал таъмирлаш ишлари
олиб борилган даврда Паркент туман халқ таълими бўлимининг
2022 йил 7 сентябрдаги 155-10-141-ХТ/2022-сонли буйруғига
асосан дарс жараёни вақтинча 1-4-синф ўқувчилари тумандаги
20-умумий ўрта таълим мактабида, 5-11 синф ўқувчилари 53умумий ўрта таълим мактабида олиб борилишига рухсат
берилганлигини маълум қилиб, даъвогарнинг даъвосини рад
қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, даъво аризаси бўйича важларини
ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга
кўра
даъвогарнинг
даъвосини
қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий
ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг
7-моддасига мувофиқ,
тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича
зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли
тартибда бажаришлари шарт.
Ишдаги ҳужжатларга кўра тарафлар ўртасида 2021 йил
15 ноябрда 006869/123-21-сонли (ички 2021 йил 23 декабрда
1429/15-21-А-сонли) ижара шартномаси (бундан буён матнда
шартнома деб юритилади) тузилган. Шунингдек, ижарага
берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчи Паркент
туманидаги 19-сонли ўрта мактаб ўртасида 2022 йил
9
июнда эса 2021 йил 23 декабрдаги 1429/15-21-А-сонли уч
томонлама ижара шартномасига 1-қўшимча келишув тузилган.
Ушбу шартнома ва қўшимча келишувнинг 1.1-бандига
кўра “Ижарага берувчи” ва “Ижарага олувчи”га Паркент
тумани, Навдак МФЙ, Тоғ йўли кўчаси манзилидаги умумий
майдони 53 кв.м бинони ижарага бериши, шартноманинг 6.1бандига кўра “Ижарага олувчи” шартноманинг ажралмас қисми
ҳисобланган 3-иловасида белгиланган муддатларда ва миқдорда
“Ижарага берувчи”нинг транзит ҳисоб рақамига ҳар чоракнинг
биринчи ойи йигирманчи кунидан кечиктирмасдан “Ижарага
берувчи”га юз фоиз олдиндан тўлаш тартибида ижара ҳақини
тўлаш мажбуриятини олган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 23
декабрдаги
1429/15-21-А-сонли
уч
томонлама
ижара
шартномасига 2022 йил
9 июндаги 1-қўшимча
келишувнинг 1.4-бандига кўра, объект ижарага олувчига 2022
йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ижарага берилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
(бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига
мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФК 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича
ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни
вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун
топшириш мажбуриятини олади.
ФК 537-моддасига кўра ер участкалари, ер ости
бойликлари жойлашган участкалар ва бошқа алоҳида табиий
объектлар, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, бинолар,
иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва фойдаланиш
жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган
бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) мулк
ижарасига берилиши мумкин.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар
Паркент тумани, Навдак МФЙ, Тоғ йўли кўчаси манзилидаги
умумий майдони
53 кв.м бинони ижара тўлови тўлаш
шарти билан ижарага олиб, ундан шартномада белгиланган
муддатларда ижара асосида фойдаланиб келган. Шу сабабли
даъвогар
ижара
шартномаси
юзасидан
жавобгардан
2022 йилнинг май, сентябрь, октябрь, октябрь ва декабрь
ойлари учун 2.743.375,76 сўм асосий қарз ундириш ҳақида
талаб билдирган.
Даъвогар томонидан жавобгарга талабнома билан
мурожаат қилиниб, қарздорликни тўлаб бериш ҳақида талаб
қилинган. Бироқ, жавобгар томонидан 2.743.375,76 сўм ижара
ҳақи тўлаб берилмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
01.12.2011
йилдаги
“Мулк
ижараси
шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 234-сонли қарорининг 9-бандида мулк ижараси
шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланади,
шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан
бири мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини
ўз вақтида тўлашдир. Ижара ҳақини тўлаш муддатлари
тарафлар томонидан белгиланади ва шартномада кўрсатилади.
Ижара ҳақини тўлаш муддати муайян сана ёки давр билан
белгиланиши мумкин. Ижара шартномасида ижара ҳақини
тўлаш муддати кўрсатилмаган ҳолларда ФК 544-моддасининг
иккинчи қисми қоидалари қўлланилади. Судлар назарда
тутишлари лозимки, ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш
мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан
бошлаб вужудга келади.
Ижара шартномаси билан бирга тузилган ижара
объектини ижарага топшириш қабул қилиш далолатномасига
асосан ижара объекти даъвогар томонидан ижарага берилган
жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
ФК 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни
бажармаганлиги
ёки
лозим
даражада
бажармаганлиги
учун,
агар
қонун
ҳужжатларида
ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Иш ҳужжатларига кўра, яъни Паркент туман ҳокимининг
2022 йил 1 апрелдаги “Паркент тумани “Қизилсой” маҳалла
фуқаролар йиғини ҳудудидаги “19-умумий ўрта таълим
мактаби” бино-иншоотларини “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла”
дастурларини амалга ошириш муносабати билан мукаммал
таъмирлашга рухсат бериш тўғрисида”ги
134-10-141-Q/22сонли қарорига асосан 19-мактабда мукаммал таъмирлаш
ишлари олиб борилишига рухсат берилганлиги, 2022 йил 4
августда
19-сонли умумий ўрта таълим мактабни
мукаммал таъмирлаш ҳақида Тошкент вилоят ҳокимлиги
“Ягона буюртмачи хизмати” ИК ва “NAPPAY MONTAJ
QURILISH” ХК ўртасида 222-сонли пудрат шартномаси
тузилганлиги, ушбу шартноманинг 5.2-бандига кўра таъмирлаш
2022 йил 4 августдан бошланиб, 2022 йил 20 ноябрда
якунланиши белгиланганлиги, 2022 йил 20 ноябрда мукаммал
таъмирлаш ишлари тугалланган объектни давлат қабул
ҳайъатига топшириш тўғрисидаги ҳайъат даолатномаси
расмийлаштирилганлиги, Паркент туман халқ таълими бўлими
мудирининг 2022 йил 7 сентябрдаги 155-10-141-ХТ/2022-сонли
буйруғига асосан дарс жараёни вақтинча 1-4-синф ўқувчилари
тумандаги 20-умумий ўрта таълим мактабида, 5-11 синф
ўқувчилари
53-умумий ўрта таълим мактабида олиб
борилишига рухсат берилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан 2022 йилнинг
май, сентябрь, октябрь, октябрь ва декабрь ойлари учун
2.743.375,76 сўм миқдорида ижара ҳақини ундириш ҳақидаги
талабини асосли деб бўлмайди.
Судга тақдим этилган ҳужжатларга кўра 2022 йилнинг
4 августидан 2022 йилннг 20 ноябрига қадар 19-сонли умумий
ўрта таълим мактабида мукаммал таъъмирлаш ишлари олиб
борилганлиги сабабли мактаб фаолияти тўхтатилган.
Иш бўйича тўпланган ҳужжатлар, ишда иштирок этувчи
шахслар вакилларининг тушунтиришлари билан жавобгарнинг
даъвогар олдида ижара ҳақидан 2022 йилнинг май ойи учун
197.853,28 сўм, ноябрь ойи учун 208.649,38 сўм ва декабрь ойи
учун 646.813,09 сўм, жами 1.053.315,75 сўм асосий қарзи
мавжудлиги ўз тасдиғини топди.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасидаги асосий
қарзни ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 1.053.315,75 сўм асосий қарзни ундиришни
лозим топди.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан
951.968,78 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 263-моддасига кўра неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги
Қонунини
иқтисодий
судлар
амалиётида
қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди
Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва
шартномада
бошқача
тартибда
жавобгарлик
назарда
тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини
бузганлик)
учун
Қонуннинг
25-32-моддаларига
асосан
жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида
шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун
жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги
шартномага асосан қўлланилади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.2-бандига
кўра, “Ижарага олувчи” ўз мажбуриятларини бажармаган ёки
лозим даражада бажармагани ҳамда шартномада назарда
тутилган ижара тўловини ўз муддатида ва миқдорда
тўламаганлиги учун “Ижарага берувчи”га ўтказиб юборилган
ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50
фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Бироқ,
иш
ҳужжатларига
жавобгар
томонилан
кечиктирилган тўлов суммасининг миқдори 1.053.315,75 сўмни
ташкил қилиб, унинг
50 фоизи 526.657,87 сўмни ташкил
қилсада, даъвогар 951.968,78 сўм пеня ҳисобланган, яъни
425.310,91 сўм кўп пеня ҳисобланган.
Ишдаги
мавжуд
ҳужжатлар
билан
жавобгарнинг
шартнома шартларини бажармаганлиги, даъвогарнинг пеня
ундириш талабини 526.657,87 сўмлик қисми асосли эканлиги
аниқланди.
Суд
алоҳида ҳолларда
қарздор
ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни
бажармаганлик
ёки лозим даражада
бажармаганлик
учун
мулкий
жавобгарлик
тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, қарздор
томонидан
мажбуриятнинг
бажарилиш
даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани
энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар
миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Сўралган
пеня
миқдорининг
мажбуриятни
бузиш
оқибатларига мутаносиблиги масаласини ўрганиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 50.000 сўм пеня ундиришни, қолган пеня
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Демак, даъво талабининг рад этилган қисми бўйича иш
бўйича суд харажатлари даъвогар зиммасига юкланади, бироқ
даъвогар “Давлат божи” тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни билан давлат божи тўловидан озод этилганлиги боис
давлат божи ундирилмайди.
Қайд этилганларга кўра суд даъвогарнинг даъвосини
қисман
қаноатлантиришни,
жавобгардан
республика
бюджетига 126.300 сўм давлат божи ва олдинган тўланган
30.000 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогарга
ундиришни лозим топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 180, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “PARKENT UMUMIY OZIQ-OVQAT” МЧЖдан:
- даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги ҳузуридаги бўш турган объектлардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармасига 1.053.315,75 сўм асосий қарз,
50.000 сўм пеня ва
30.000 сўм почта харажати, умумий
миқдорда 1.133.315,75 сўм пул маблағи;
- республика бюджетига
128.400 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
З.М.Эшмирзаев