Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2301/627 Дата решения 13.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Игамов Ғайрат Рахмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "DAVRONOV JAMOL" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "Ўзагросуғурта" акционерлик жамияти
Source ID 1081751 Claim ID 3196083 PDF Hash f72d90fb25fa3746... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 40-моддаси онуни 40 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2301/627-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 13 апрель Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Ғ.Игамов раислигида, судья ёрдамчиси С.Қудратовнинг котиблигида Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши даъвогар “Давранов Жамол” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “ “Ўзагросуғурта” АЖ га нисбатан 511 719 000 сўм суғурта товонини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни кенгаш вакили Т.Субхонов (Ишончнома асосида), даъвогар фермер хўжалиги раҳбари Ж.Давронов, жавобгар вакиллари Ш.Рахмонов, Д.Эшпўлатов (ишончнома асосида) ва учинчи шахсдан Х.Ражаббоев иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши (Бундан кейинги матнларда кенгаш) “Давранов Жамол” фермер хўжалиги (Бундан кейинги матнларда даъвогар) манфаатида жавобгар “Ўзагросуғурта” АЖ га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб 511 719 000 сўм суғурта товонини ундиришни сўрамоқда. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида АТБ “Агробанк” жалб этилди. Кенгаш ва даъвогар вакиллари даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакиллари суғурта ҳодисаси рўй бермаган деб ҳисоблаб, даъвони рад этишни сўрадилар. Банк вакили судга кўргазма бериб, суднинг ҳал қилув қарори асосида жавобгардан кредит ва фоизлари ундирилганлигини, лекин суд қарори ҳали ижро этилмаганлигини билдирди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 21 февралда тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитнинг гаров билан таъминланмаган қисми бўйича тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш бўйича 1 – сонли шартнома имзоланган. Ушбу шартномага кўра жавобгарнинг АТБ “Агобанк” дан жами олаётган 1 023 378 000 сўм кредит маблағини 50 фоизи 511 689 000 сўм қисмини қарз олувчининг иқтисодий ночорлиги туфайли қайтара олмаслиги ҳолатини суғурта ҳимояси қилинган. Жавобгарнинг ушбу кунда банк олдидаги қарзи 657 800 000 сўмни ташкил этади. Банк қарзни ундириб олиш тўғрисида иқтисодий судга даъво ариза билан чиққан. Суднинг 2022 йил 13 декабрь 4-1805-2202/2880- сонли ҳал қилув қарори билан жавобгардан банк фойдасига 464 849 433 сўм кредит қарзи, 68 204 025 сўм фоизи ундирилган. Суд муҳокамасида аниқланишича ҳал қилув қарори ижрога қаратилмаган, ундириш чоралари кўрилмаган. Ўзбекистон Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 11-бандида мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси деганда шартномада назарда тутилган ва унинг содир бўлиши натижасида суғурталовчининг суғурта товонини тўлаб бериш мажбурияти вужудга келадган воқеа тушунилиши, 12-бандида судлар шуни инобатга олиши керакки, суғурта қилдирувчи зиммасига фақатгина суғурта ҳодисаси ҳақида муайян ва усулда хабар бериш мажбурияти юклатилганлиги, қонун билан суғурта қилдирувчига (наф олувчига) ушбу хабарнома билан бир вақтда суғурта тўловини олиш учун лозим бўлган барча зарур ҳужжатларини тақдим қилиш мажбурияти юкланмаганлиги, 13-бандида суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш мажбурияти суғурта шартномасидан келиб чиқиши қайд этилган. Мазкур Пленум қарорининг 22-бандида эса судлар эътибори шунга қаратилсинки, агар суғурта шартномаси хўжалик шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилишининг таъминти сифатида тузилганида , суғурталовчи талаб билдирилгунга қадар кредитор қарздордан қарзини ундириш чораларини кўриши зарур ва қарздорнинг мажбуриятни бажариш учун мол-мулки етарли бўлмагандагина кредитор суғурталовчига талаб билдириш ҳуқуқига эга, деб кўрсатилган. Қарздорнинг мол-мулки мажбуриятни бажариш учун етарли эмаслиги давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланиши назарда тутилган. Пленум қарорининг ушбу бандида берилган тушунтиришга кўра, бу қоидаларга амал қилинмаслиги суғурталовчига нисбатан тақдим этилган даъвони қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлади. Кредит қарздорлигини ундириш учун барча зарурий чоралар кўрилмаган, суд қарори бўйича бу кунга қадар МИБда ижро иши қўзғатилмаган. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг даъвоси асосли эмас, уни рад этиш лозим топилди. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашлари давлат божи тўлашда озод этилганлиги туфайли давлат божи ундирилмайди Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 110, 112-113, 118, 166, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогар “Давранов Жамол” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “Ўзагросуғурта” АЖ га нисбатан 511 719 000 сўм суғурта товонини ундириш ҳақидаги даъво аризаси рад этилсин Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадар вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Ғ.Игамов