← Назад
Решение #604454 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 150 | — | code_article | |
| бандида ФК | 153 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 апрель
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар "*****"
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "*****" хусусий корхонаси
ҳисобидан 10.350.800 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини тарафлардан даъвогар ишончли вакиллари ***** (2023 йил 19
январдаги ишончнома асосида), ***** (2023 йил 5 апрелдаги ишончнома
асосида) ҳамда жавобгар ишончли вакили ***** (2023 йил 4 апрелдаги №24сонли ордер ва 2023 йил 4 апрелдаги ишончнома асосида) иштирокида, иш
ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти жавобгар "*****"
хусусий корхонаси ҳисобидан 10.350.800 сўм асосий қарздорликни ундиришни
сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасида
келтирилган важларни такрорлаб, вужудга келган қарздорлик бартараф
қилинмаганлигини тўғрисида маълумотнома тақдим қилиб, даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар ишончли вакили даъво
талабига ўзининг эътирозларини билдириб, судга этирознома тақдим қилиб,
шартномавий муносабатга киришмаганлигини, даъво талаби ҳужжатлар
асосида исботланмаганлигини, 2018-2019 йиллар учун даъво муддатини
қўллашни, даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил
қилиб, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг давъо талабларини қисман
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар
ўртасида қаноатлантирилган ва рад қилинган қисмларга нисбатан мутаносиб
равишда тақсимлашни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларида кўринишича тарафлар "*****" масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда "Маъмурият" деб юритилади) ҳамда "*****"
хусусий корхонаси (кейинги ўринларда "Мулкдор-ижара олувчи" деб
юритилади) ўртасида "Деҳқон бозори ҳудудида хусусиймулк эгаларининг бозор
инфратузилмасидан фойдаланиш бўйича" 2018 йил 13 январда, 2018 йил 01
июлда, 2019 йил 01 февралда ҳамда 2021 йил 04 январда 2-сонли шартномалар
тузилган.
Мазкур ижара шартномаларининг 1-бўлими 1-бандига асосан мазкур
шартнома "Маъмурият" билан "Мулкдор-ижара олувчи"ўртасида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2010 йил 10 апрелдаги ПҚ-1326-сонли Қарори,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги
"Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида"ги 253-сонли қарори ҳамда Тошкент вилояти
ҳокимининг 2019 йил 30 декабрдаги "Тошкент вилоятидаги бозорлар ва савдо
комплекслари маъмурияти тоомнидан 2020 йилда ундириб олинадиган бир
марталик йиғимлар ,ижара тўловлари ва кўрсатиладиганхизматлар
қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисда"ги 871-сонли қарори
талаблари
асосида
деҳқон
бозори
ҳудудидаги
инфратузилмадан
фойдаланганлиги учун ундириладиган тўлов миқдорлари ва муддатларини
тартибга солиш шартноманинг предмети сифатида белгиланган.
Ушбу шартноманинг 2-бўлимида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
белгиланган бўлиб, мазкур бўлимнниг 2.1-бандига кўра, "Маъмурият"
шартнома бўйича "Тадбиркор" томонидан мажбуриятларни бажарилиши
устидан назорат олиб бориш, "Мулкдор" томонидан эгалик ҳуқуқи берилган
савдо шахобчаси майдонидан ташқари савдо шахобчаси олдига қўшимча раста
ѐки товар моддий бойликларни қўйган ҳолда савдо фаолиятини амалга
оширганда ТСШ ташқарисида фойдаланилаѐтган ер майдони ҳам уланган
ҳолда шартномага киритилиши ва ушбу қўшимча майдон учун Тошкент вилоят
ҳокимининг 2019 йил 30 декабрдаги "Тошкент вилоятидаги бозорлар ва савдо
комплекслари маъмуриятитомонидан 2020 йилда ундириб олинадиган бир
марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар
қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида"ги 871-сонли қарори
талабларининг иловаси талаблари асосида реклама жойлаштиришга ажратилган
ер майдонидан фойдаланганлиги учун хар бир кв.метр учун кунига 3.000
сўмдан ижара тўлови ҳисобланиши ва ундирилиши юзасидан ўзаро келишган.
Ўзбекистон Республикаси Президентинниг 2010 йил 26 апрелдаги
"Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада
такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1326-сонли Қарорининг
4-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий молия ва солиқ органлари билан
келишилган ҳолда бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан
ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган
хизматлар қиймати миқдорларини ҳар йили тасдиқлаши белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 3-бўлими 3.1-3.3бандларига мувофиқ, шартномалардаги тўлов Тошкент вилоят ҳокимининг
қарорига биноан ҳар ой учун шу ойнинг 15 санасига қадар тўлаб борилиши,
тўлов тури ихтиѐрийлиги, ушбу шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган
муддатда тўловлар амалга оширилмаган тақдирда тўловлар мажбурий
ундирувга қаратилиб, мулк эгасидан ундирилиши ўзаро белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матндаФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти томонидан тарафлар
ўртасида 2018 йил 13 январда, 2018 йил 01 июлда, 2019 йил 01 февралда ҳамда
2021 йил 04 январда тузилган 2-сонли шартномалар бўйича "*****" хусусий
корхонаси ҳисобидан 2022 йил 22 ноябрь ҳолатига жами 10.350.800 сўм
қарздорлик ҳисобланган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб бериши назарда тутилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан 2023 йил
15 февралда 11-сонли талабнома билан мурожаат қилинган бўлсада, ушбу
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Суд муҳокамаси жараѐнида жавобгар "*****" хусусий корхонаси даъво
талаби бўйича ўз эътирозларини билдириб, даъвогарнинг даъво талабининг
даъво қилиш муддати ўтган қисми бўйича даъво муддатини қўллаб, қолган
қисми бўйича шартномавий муносабатларга киришилмаганлиги учун даъво
талабини рад қилишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 150-моддасида
умумий даъво муддати уч йил қилиб белгиланган ҳамда ушбу кодекснинг 153моддасида бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг
ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилиниши, даъво
муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича
берган аризасига мувофиқ қўлланилиши, қўлланиш тўғрисида низодаги тараф
баѐн қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор
чиқариши учун асос бўлаши назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2015 йил 19 июндаги "Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун
ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида"ги 282-сонли қарорининг 8-бандида ФК 153-моддасининг
иккинчи қисмига кўра даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг
қарор чиқарилгунигача берган аризасига мувофиқ қўлланилиши, 10-бандида
даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги низодаги тараф баѐн қилган даъво
муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун
асос бўлиши юзасидан раҳбарий кўрсатма берилган.
Гарчи, даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти даъво талаби
бўйича бир томонлама тасдиқланган таққослаш далолатномасига асосан 2018,
2019, 2021 йиллар учун жами 10.350.800 сўм қарздорлик ундиришни талаб
қилган бўлиб, ушбу даъво талаби иш ҳужжатларига илова қилинган
шартномалар ҳамда тақдим этилган хужжатлар асосида ўз тасдиғини топган
бўлсада, даъвогарнинг даъво талабининг 2018, 2019 йиллар учун ҳисобланган
1.532.188 сўм қисми бўйича жавобгарнинг даъво даъво муддати ўтган қисмига
нисбатан даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириб,
даъво қилиш муддати ўтказиб юборилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг
даъво талабини 8.818.612 сўм миқдорда қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикасининг
Иқтисодий
процессуал
кодекс
66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлаши ҳамда
бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 8.818.612 сўм асосий
қарзни ундиришни, даъво талабининг қолган қисминии қаноатлантиришдан рад
қилишни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118моддаси талабларига асосан ишни кўриш билан боғлиқ суд харажати (давлат
божи)ни тарафлар ўртасида қаноатлантирилган ҳамда рад қилинган қисмига
нисбатан улар ўртасида мутаносиб равишда тақсимлашни, почта харажатини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 66, 72, 118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Жавобгар "*****" хусусий корхонасининг даъвогарнинг даъво талаби
бўйича даъво муддати ўтган қисми (2018, 2019 йиллар учун)га нисбатан даъво
муддатини қўллаш тўғрсидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "*****" хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар "*****"
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 8.818.612 сўм асосий қарз,
269.356,24 сўм давлат божи, 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад қилинсин.
Давлат божининг қолган қисми даъвогар томонидан тўланганлиги
инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
*****