Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2004-2201/956 Дата решения 13.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья Сафаров Азиз Сулаймонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ОЛОТ ТУМАН ФЕРМЕРЛАР КЕНГАШИ Ответчик / Подсудимый Жалол строй маркет масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1082079 Claim ID 3205981 PDF Hash cdf0c4c2c794c6a1... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 157-моддаси тисодий процессуал кодекси 157 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
аролик кодекси 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодекси 985-моддаси аролик кодекси 985 code_article
аролик кодекси 989-моддаси аролик кодекси 989 code_article
аролик кодекси 1023-моддаси аролик кодекси 1023 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2004-2201/956-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро тумани 2023 йил 13 апрель Бухоро туманлараро иқтисодий суди судья А.Сафаров раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котибалигида, Олот туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари Р.Жумаев, Ж.Сафаров(ишончномага асосан), “Жалол Строй Маркет” МЧЖ вакиллари Ж.Давлатов, Ш.Идиев(ишончномага асосан)лар иштирокида, Олот туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашининг “Жалол Строй Маркет” МЧЖ ва Мажбурий ижро бюроси Олот туман бўлимидан асоссиз орттирилган 260.358.710 сўм ва банк хизмати учун 1.302.394 сўм зарар, жами 261.661.104 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Когон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 07 июлдаги 4-2002-2101/486-сонли иш бўйича “Томорқа хизмати” МЧЖдан “Жалол строй маркет” МЧЖ фойдасига 241.000.000 сўм асосий қарз, 14.000.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 19.600 сўм почта харажати, жами 255.019.600 сўм, шунингдек республика бюджетига 5.300.000 сўм давлат божи ундирилган. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 2021 йил 09 августда ижро варақаси берилган. Мажбурий ижро бюроси Олот туман бўлими томонидан асоссиз равишда 2021 йил 12 октябрдаги 12191510-сонли инкассо топшириғи билан 20.000.000 сўм, 12191509-сонли инкассо топшириғи билан 5.300.000 сўм, 12191508-сонли инкассо топшириғи билан 235.058.709,65 сўм, жами 260.358.709,65 сўм пул маблағлари Олот туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашидан ундирувчи “Жалол строй маркет” МЧЖ фойдасига ундирилган. Ваҳоланки, ижро ҳужжати бўйича жами 260.319.600 сўм пул маблағи (241.000.000 сўм асосий қарз, 14.000.000 сўм пеня, 19.600 сўм почта харажати ва 5.300.000 сўм давлат божи) “Томорқа хизмати” МЧЖдан ундирилиши лозим бўлган. Мажбурий ижро бюроси Олот туман бўлимининг Олот туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашидан асоссиз равишда жами 260.358.709,65 сўм пул маблағларини ундириши натижасида хизмат кўрсатувчи банк томонидан мазкур суммага 1.302.393,55 сўм банк хизмати ҳисобланиб, унинг ҳисобрақамидан ечиб олинган ва даъвогарга шунча миқдорда зарар етказилган. Олот туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Жалол Строй Маркет” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан жами 260.358.710 сўм ва банк хизмати учун 1.302.394 сўм зарар, жами 261.661.104 сўм ундиришни сўраган. сўралаётган сумманинг 260.358.710 сўмини жавобгардан, 1.302.394 сўмини Мажбурий ижро бюроси Олот туман бўлими(бундан буён матнда МИБ деб юритилади)дан ундириб беришни сўраган. Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 260.358.710 сўм асоссиз орттирилган пул маблағи, жавобгар Мажбурий ижро бюроси Олот туман бўлимидан даъвогар фойдасига 1.302.394 сўм зарар, олдиндан тўланган 5.233.222 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилган. Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори билан Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 февралдаги қарори билан Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун Бухоро туманлараро иқтисодий судига юборилган. Кассация инстанцияси суди қарорида ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини ўз ўрнида қўллаши, МИБнинг ҳуқуқий ҳолатига аниқлик киритиши, лозим бўлса ишга тегишли ғазначилик бошқармасини жалб қилиши, иш юзасидан асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиши тўғрисида кўрсатма берилган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Бухоро вилоят Ғазначилик бошқармаси ҳамда Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоят бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъвони қувватлаб, пул улардан асоссиз ундирилганлигини, “Томорқа хизмати” МЧЖ алохида юридик шахс эканлигини, унинг мажбуриятлари юзасидан Кенгаш жавоб бермаслигини, бажарилган ишларни МЧЖ қабул қилиб олганлигини ва ундирув айнан МЧЖга қаратилиши лозим бўлса-да, ижрочи томонидан ундирув асоссиз равишда Кенгашга қаратилганлигини баён қилиб, даъво талабини аниқлик киритиб, ариза билан мурожаат қилиб, 266.918.326 сўмни жавобгарлардан ундириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари даъвони тан олмасдан, “Томорқа хизмати” МЧЖ ҳисобига бажарилган ишлар туман ҳокимлиги ва Кенгаш раҳбариятининг топшириғига асосан бажарилганлиги, Кенгаш кейинчалик бажарилган ишларни тўлаб беришга ваъда берганлиги учун ишлар бажарилганлиги, “Томорқа хизмати” МЧЖ аслида Кенгашнинг таркибидаги ташкилот эканлиги, қарздорлик шу сабабдан асосли равишда кенгашдан ундирилганлиги, пул уларга МИБ орқали ижро ҳужжатига асосан келиб тушганлигини, даъвогардан тўғридан-тўғри равишда келиб тушмаганлигини, агар МИБ ўз фаолиятида камчиликка йўл қўйган бўлса бунда уларнинг айби йўқлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантиришдан рад қилишни сўрашди. Бухоро вилоят Ғазначилик бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, низо ғазначиликда рўйхатга олинган мажбурият бўйича келиб чиқмаганлигини маълум қилиб, ишни уларнинг иштирокисиз кўришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар Мажбурий ижро бюроси Олот туман бўлими ҳамда низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоят бошқармаси ҳамда вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддаларини қўллаб, ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 157-моддасининг биринчи қисмига кўра даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, 266.918.326 сўмни жавобгарлардан ундириб беришни сўрамоқда. Шу сабабли суд мазкур аризани иш юритишга қабул қилишни лозим топади. Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, Когон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 07 июлдаги 4-2002-2101/486сонли иш бўйича жавобгар – "Томорқа хизмати" масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар – "Жалол строй маркет" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 241.000.000 сўм асосий қарз, 14.000.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 19.600 сўм почта харажати, жами 255.019.600 сўм ундирилган. Жавобгар “Томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига 5.300.000 сўм давлат божи ундирилган. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 2021 йил 09 августда ижро варақаси берилган. Мажбурий ижро бюроси Олот туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддасига зид равишда 2021 йил 12 октябрдаги 12191510-сонли инкассо топшириғи билан 20.000.000 сўм, 12191509-сонли инкассо топшириғи билан 5.300.000 сўм, 12191508-сонли инкассо топшириғи билан 235.058.709,65 сўм, жами хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашидан ундирилган. Ваҳоланки, ижро ҳужжати бўйича жами 260.319.600 сўм пул маблағи (241.000.000 сўм асосий қарз, 14.000.000 сўм пеня, 19.600 сўм почта харажати ва 5.300.000 сўм давлат божи) "Томорқа хизмати" масъулияти чекланган жамиятидан ундирилиши лозим бўлган. Мажбурий ижро бюроси Олот туман бўлимининг даъвогар - Олот туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашидан асоссиз равишда жами 260.358.709,65 сўм пул маблағларини ундириши натижасида хизмат кўрсатувчи банк томонидан мазкур суммага 1.302.393,55 сўм банк хизмати ҳисобланиб, унинг ҳисобрақамидан ечиб олинган ва даъвогарга шунча миқдорда зарар етказилган. Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган инкассо топшириқномалари, банк айланмаси маълумотлари ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Даъвогарнинг жавобгарларга юборган талабномалари эътиборсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 985-моддаси биринчи қисмида ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 989-моддаси биринчи қисмида юридик шахс ёхуд фуқаро ўз ходими меҳнат (хизмат, лавозим) мажбуриятларини бажариб турган вақтида етказган зарарни қоплаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 1023-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчиликда ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт. Суд, қайд этилганларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар Мажбурий ижро бюроси Олот туман бўлимидан 260.358.709,65 сўм нотўғри ундирилган сумма ҳамда 1.302.393,55 сўм зарарни даъвогар фойдасига ундиришни, давлат божи ва почта харажатини Мажбурий ижро бюроси Олот туман бўлими зиммасига юклашни лозим деб топади. Суд ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини муҳокама қилиб, Мажбурий ижро бюроси Олот туман бўлимидан ишни кассация инстанциясида видеоконференцалоқа режимида кўриш харажатларини ундиришни лозим топади. Суд даъвогарнинг Мажбурий ижро бюроси Олот туман бўлими давлат ижрочиларига нисбатан хусусий ажрим чиқариш тўғрисидаги талабини муҳокама қилиб, Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2022 йил 28 октябрдаги 4-2004-2201/956-сонли хусусий ажрими билан Мажбурий ижро бюроси Олот туман бўлими давлат ижрочиларига нисбатан хусусий ажрим чиқарилганлигини ҳамда мазкур хусусий ажримга кўра Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоят бошқармасининг 2022 йил 12 декабрдаги 636-сонли буйруғи билан Олот туман бўлими давлат ижрочиси К.Тўревга нисбатан “ҳайфсан” интизомий чораси қўлланилганлигини инобатга олишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234, 985, 989, 1023моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179 ва 180-моддаларини қўллаб суд, Даъвогарнинг аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Мажбурий ижро бюроси Олот туман бўлимидан даъвогар Олот туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши фойдасига 260.358.709,65 сўм нотўғри ундирилган сумма, 1.302.393,55 сўм зарар, 5.233.222 сўм олдиндан тўланган давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар Мажбурий ижро бюроси Олот туман бўлимидан Олий суд махсус ҳисоб рақамига 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья А.Сафаров