← Назад
Решение #604479 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| нинг | 220 | — | law | |
| СКнинг | 111 | — | law | |
| СКнинг | 82 | — | law | |
| ИПК | 222 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув,
улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИНОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 апрель
Ўртачирчиқ тумани
4-1104-2302/1313-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида аризачи Ххххнинг жавобгар
«ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини тарафлардан: аризачи вакили Г.Умарова (ишончнома асосида)
иштирокида, очиқ сайѐр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи Хххх Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятининг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза важларини
қувватлаб, жавобгар томонидан туман Давлат солиқ бошқармасининг
сўровномасида кўрсатилган ҳужжатларни белгиланган муддатда солиқ
органига тақдим этилмаганлиги, шу сабабли ДСБ томонидан Ўзбекистон
Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан судга мурожаат
қилинганлиги, ДСБ томонидан судга мурожаат қилинганидан сўнг ҳам
жавобгар томонидан сўровномасида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим
этилмаганлигини баѐн қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгардан суд мажлисида вакили штирок этмади ва низо
юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК)нинг
220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд ишда иштирок этган аризачи вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги
асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан солиқ органига
сўровномасида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаган.
СКнинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан
кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича
операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб
турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда
солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи
томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома
бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи
томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ
мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда
қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига
молиявий ва (ѐки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг
белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал
солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ѐки)
тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ
тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим
этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаѐтган солиқ органларининг мансабдор
шахсларини кўрсатилган ҳудудга ѐки бинога (бундан турар жойлар мустасно)
киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига
тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаѐтган шахс томонидан
имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома
асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни
тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда
йўқлигида.
СКнинг 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга
олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ѐки электрон
шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга
мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни
электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ
тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга
олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича электрон
ҳужжат тарзида тақдим этади.
Жавобгар
томонидан
сўровномасида
кўрсатилган ҳужжатлар
белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги сабабли туман ДСБнинг солиқ
тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб
туриш тўғрисида тегишли қарори қабул қилиниб, жавобгарнинг банклардаги
барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга
тўхтатилган.
Шундай бўлсада жавобгар сўровномасида кўрсатилган ҳужжатларни
тақдим этиш чораларини кўрмаган.
Мазкур ҳолда суд аризада келтирилган важлар ўз тасдиғини топганлиги
ҳолатидан келиб чиқиб, аризада келтирилган талабни асосли деб ҳисоблаб,
жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни лозим деб топди.
ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган
тақдирда, иқтисодий суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги
ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар
тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун 9моддасининг 12-бандига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда давлат божини тўлашдан озод
қилинган.
Шунингдек, иқтисодий иш электрон тарзда шакллантирилганлиги боис,
суд почта харажати ундирмасликни лозим топади. Юқоридаги баѐн этилган
ҳолатларга кўра Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 26, 128, 170, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд,
қ а р о р қ и л д и:
Хххх аризаси қаноатлантирилсин.
«ХХХХ»
масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операция (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар,
шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва ҳаѐтга
етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан
мустасно)ларининг чиқиш қисми туман Давлат солиқ бошқармасининг
сўровномасида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этгунга қадар тўхтатиб
қўйилсин.
«ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи барча
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб
бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат
солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ѐзма кўрсатмаси (қарори)
асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов