← Назад
Решение #604497 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 157 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
АЖРИМ
(даъводан воз кечишни қабул қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2023 йил 13 апрель
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, аризачи “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖнинг жавобгарлар - Мажбурий ижро бюроси
Тошкент вилоят бошқармаси, Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими,
“Dovon Fayz Dizayn” МЧЖга нисбатан Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман
бўлими давлат ижрочиси О.Нурметовнинг 2022 йил 24 октябрдаги ҳуқуқий
ворисликни белгилаш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш,
жавобгарлар ҳисобидан солидар тартибда ғайриқонуний ўзлаштирилган
230.299.600 сўм пул маблағини ундириш, жавобгарлар Мажбурий ижро бюроси
Тошкент вилоят бошқармаси, Қибрай туман бўлими масъул шахслари ҳаракатлари
юзасидан хусусий ажрим чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган
ҳужжатларини очиқ суд мажлисида ўз биносида аризачи вакили З.Мирзакулов
(2023 йил 10 январдаги 01-06/0125-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи - “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” иқтисодий судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгарлар - Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят
бошқармаси, Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими, “Dovon Fayz Dizayn”
МЧЖга нисбатан Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими давлат
ижрочиси О.Нурметовнинг 2022 йил 24 октябрдаги ҳуқуқий ворисликни белгилаш
тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш, жавобгарлар ҳисобидан солидар
тартибда ғайриқонуний ўзлаштирилган 230.299.600 сўм пул маблағини ундириш,
жавобгарлар Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят бошқармаси, Қибрай туман
бўлими масъуллари ҳаракатлари юзасидан хусусий ажрим чиқаришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган жавобгарлар Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят бошқармаси,
Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими вакиллари суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шунингдек, суд мажлисида жавобгар “Dovon Fayz Dizayn” МЧЖ вакили
иштирок этмади. Жавобгарнинг даъво аризадаги ва stat.uz сайтидаги юридик
манзилига юборилган суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисидаги суд ажрими
почта алоқаси ходимлари томонидан “кўрсатилган манзилда мавжуд эмас” қайди
билан судга қайтарилган.
1
4-1104-2301/12-сонли иш
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
128-моддаси талабларига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум
бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича
юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги
сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган
бўлса, тараф суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланишини инобатга олган ҳолда, суд ишни жавобгарлар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили судга 2023 йил 13 апрелдаги
даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризани тақдим қилиб, низо юзасидан иш
юритишни тугатишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи аризачи вакилининг важларини, кўрсатмаларини
ва тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра мазкур иқтисодий иш
бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 157-моддасининг
иккинчи қисмига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда
тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд
ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110-моддасининг
6-бандида даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган ҳолларда иш
юритишни тугатади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар
бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 2020 йил
19 декабрдаги 36-сонли Қарорнинг 18-бандига кўра, даъвогар (аризачи) арз қилган
талабларидан воз кечганда у қилган харажатларнинг ўрни жавобгар томонидан
қопланмайди.
Суд иш бўйича аризачининг даъводан воз кечиши қонун ҳужжатларига
ҳилоф эмаслиги, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини бузмаслигидан келиб чиқиб, суд даъводан воз кечишни қабул
қилишни ва низо бўйича иш юритишни тугатишни, олдиндан тўланган почта
харажати ва давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқорида баён этилганларга келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 111, 128, 170, 157, 195, 196-моддаларини
қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Аризачи - “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖнинг даъводан воз кечиши қабул
қилинсин ва низо бўйича иш юритиш тугатилсин.
Аризачи - “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ томонидан олдиндан тўлаб
чиқилган почта харажати ва давлат божи зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
А.О.Хаитбоев
2