← Назад
Решение #604498 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 164 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2128/47181-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Д.Хайруллаева
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Султонов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 13 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов
ҳайъати
Т.Аннаеванинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
Ш.Мирзахакимов
ва
Б.Убайдуллаевдан
иборат
таркибда,
Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Asia alliance bank” АТБ вакили
О.Пўлатходжаев (ишончномага асосан), “Afrasiyob” хусусий корхонасининг
вакили Т.Яхъяев (раҳбар) иштирокида, даъвогар “Asia alliance bank”
АТБнинг жавобгарлар “Afrasiyob” хусусий корхонаси ва “AkmalbekDaniyarbek” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан даъво аризага илова
қилинган гаров қийматини келишиш далолатномаси билан ипотека
шартномаси лойиҳаси шартларида, давлат рўйхатидан ўтказган ҳолда
ипотека шартномасини тузиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
2021 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 февралдаги қарорига
нисбатан “Asia alliance bank” АТБ томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Аsia alliance bank” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
ва “Аkmalbek-Daniyarbek” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 26 октябрда
32-сонли кредит шартномаси тузилган. Унга кўра, даъвогар жавобгарга
йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан 18 ой муддатга 1 482 780 665,15
сўм миқдорида кредит маблағлари ажратиш, жавобгар эса белгиланган тўлов
1
графиги асосида кредит тўловларини амалга ошириб бориш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 4.1.(В)-бандига асосан тақдим этилаётган кредит
маблағи “Afrasiyob” хусусий корхонаси (бундан буён матнда хусусий
корхона деб юритилади)га тегишли Тошкент вилояти, Янгийўл тумани,
Фаровон маҳалласи, Тошкент проспекти манзилида жойлашган умумий
майдони 433,35 кв.м. Литер 0001 бўлган тўйхона биноси, умумий майдони
409,86 кв.м. Литер0002 бўлган қаҳвахона биноси, умумий майдони 351,52
кв.м. Литер 0003 бўлган махсус бино, умумий майдони 112,0 кв.м. Литер 0004
бўлган ҳожатхона ва ювиниш хонаси биноси, умумий майдони 46,23 кв.м.
Литер 0005 бўлган ва умумий майдони 8 кв.м. Литер 0006 бўлган Бостирма
(навес)дан иборат кўчмас мулк билан таъминланиши, нотариал
расмийлаштирилган гаров предметининг гаров (ипотека) шартномаси
шартнома имзоланган кундан 90 (тўқсон) календар кун ичида жавобгар
томонидан даъвогарга тақдим этилиши белгиланган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан кредит маблағлари жавобгар
ҳисобига ўтказиб берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан кредит шартномасида келишилган
таъминотга оид шартлар бажарилмасдан хусусий корхонасига тегишли мулк
гаровга тақдим этилмаганлиги, даъвогарнинг талабномалари жавобгарлар
томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар Тошкент
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгарлар зиммасига Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Фаровон
маҳалласи, Тошкент проспекти манзилида жойлашган умумий майдони
433,35 кв.м. Литер 0001 бўлган тўйхона биноси, умумий майдони 409,86 кв.м.
Литер 0002 бўлган қаҳвахона биноси, умумий майдони 351,52 кв.м. Литер
0003 бўлган махсус бино, умумий майдони 112,0 кв.м. Литер 0004 бўлган
ҳожатхона ва ювиниш хонаси биноси, умумий майдони 46,23 кв.м. Литер
0005 бўлган ва умумий майдони 8 кв.м. Литер 0006 бўлган Бостирма
(навес)дан иборат кўчмас мулкни, даъво аризага илова қилинган гаров
қийматини келишиш далолатномаси билан ипотека шартномаси лойиҳаси
шартларида, кадастр органларидан рўйхатдан ўтказган ҳолда ипотека
шартномасини тузиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 21 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад
этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 16 февралдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Суд қарорларидан норози бўлиб даъвогар Олий судга кассация
шикояти билан мурожаат қилиб, “Afrasiyob” хусусий корхонасининг
мол-мулкнини гаровга қўйиши ипотека шартномасида назарда тутилганлиги,
шу билан бирга мулкни гаровга қўйиш бўйича “Afrasiyob” хусусий
2
1-сонли қарори билан тақсдиқланганлиги, судлар мазкур қарор даъвогар учун
жавобгарга кредит ажратиш учун асосий ҳужжатларидан бири
ҳисобланганлиги, бундай қарор мавжуд бўлмаганиди, даъвогар кредит
шартномасини тузмаганлиги ҳақида важларини билдириб, биринчи
ва апелляция инстанция судларинининг қарорларини бекор қилиб, даъво
талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили шикоятни қувватлаб, жавобгар
томонидан олинган кредит учун “Afrasiyob” хусусий корхонаси ўзига
тегишли мулкни гаровга қўйиши лозим бўлганлиги, бироқ гаровга қўйиб
бермаганлиги, кредит ва унга ҳисобланган фоизлар тўланмаётганлиги
сабабли, шикоятни қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилиб даъвони
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Жавобгар “Afrasiyob” хусусий корхонасининг раҳбари “АkmalbekDaniyarbek” масъулияти чекланган жамиятининг раҳбари унинг таниши
эканлиги сабабли дастлабки олинган кредитларга ўз мулкини гаровга қўйиб
берганлиги, олдинги гаровлар тузилган вақтда уч томонлама шартномалар
имзоланганлиги, бироқ даъвогар билан хеч қандай уч томонлама
шартномалар имзоланмаганлиги, унинг мулклари гаровга олинишига қарши
эканлигини маълум қилиб шикоятни қаноатлантиришни сўради.
“Аkmalbek-Daniyarbek” масъулияти чекланган жамияти суд
муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, вакиллари суд мажлисига
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда
ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти
ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни “Аkmalbek-Daniyarbek”
масъулияти чекланган жамияти вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди деб ҳисоблади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2021 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 февралдаги
қарорига ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогарнинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 354-моддасига асосан фуқаролар ва юридик шахслар
шартнома тузишда эркиндирлар.
3
Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш
бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда
тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил
18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор
қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли қарорининг
12-бандига кўра, шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан
бўйин товлаган ҳолда, бошқа тараф шартнома тузишга мажбурлаш ҳақидаги
талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Пленум қарорининг 14-бандига асосан шартнома тузишга мажбур
этиш тўғрисида даъво аризаси тақдим қилинган ҳолда, агар шартнома тузиш
тарафлар учун мажбурий бўлмаса, суд бундай талабни қаноатлантиришни
рад этади.
ФКнинг 164-моддасига асосан, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли
мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш,
ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк
ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни
талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.
Қонун ҳужжатларида кредит шартномасида кредит таъминоти
сифатида қайд этилган мулкларнинг гаров (ипотека) шартномасини тузиш
мажбурияти белгиланмаганлиги, тарафлар, яъни айнан хусусий корхона
иштирокида мулкни гаровга қўйиш ҳақида дастлабки шартнома
имзоланмаганлиги, хусусий корхона, банк ва жавобгар ўртасида имзоланган
кредит шартномасининг тарафи ҳисобланмаганлиги, ҳамда кредит
шартномасида хусусий корхона бундай мажбуриятни ўз зиммасига
олмаганлиги, “Afrasiyob” хусусий корхонасининг 2020 йил 26 октябрда
32-сонли кредит шартномаси бўйича кўчмас мулни гаровга тақдим этиш
ва гаров (ипотека) шартномасини тузиш мажбуриятини тасдиқловчи
ҳужжатлар мавжуд эмаслиги боис, биринчи инстанция суди даъвогарнинг
даъво талабини асоссиз деб топиб, уни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
тўғри тўхтамга келган.
Бундай ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш
учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
4
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини)
эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция
судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан кассация
инстанция суди учун тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажатларни ҳамда
1 350 000 сўм давлат божини унинг зиммасида қолдиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилди:
“Asia alliance bank” АТБ томонидан берилган кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент
туманлараро
иқтисодий
судининг
2021 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 февралдаги қарори
ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т. Аннаева
ҳайъат аъзолари
Ш. Мирзахакимов
Б. Убайдуллаев
5