Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/849 Дата решения 13.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Қишлоқ қурилиш банк Ответчик / Подсудимый PALOVNIYA HAUS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1082286 Claim ID 3179792 PDF Hash 5dcd4966eacc0679... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
Ушбу Кодекс 280-моддаси Ушбу Кодекс 280 code_article
Кодекснинг 281-моддаси Кодекс 281 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 13 апрель 4-1102-2302/849-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ѐрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг АТБ “-----” манфаатида жавобгар – “++++++” МЧЖ ҳамда қўшимча жавобгар – “++++++” МЧЖга нисбатан солидар тартибда 2.673.654.587,71 cўм (шундан 176.470.587,71 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик) қарздорлик, 73.776.594 сўм муддати ўтган фоиз жами 2.747.431.181,71 сўм қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровдаги жавобгарга тегишли Тошкент вилоят, Бўстонлиқ тумани, Кичиксой МФЙ, Қоратош кўчаси 229уй манзилида жойлашган, кадастр рақами 11:03:02:01:01:6561 бўлган нотурар биноиншоатга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили – ********* (2023 йил 5 январдаги 01/05-20-сонли ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси АТБ “-----” манфаатида (бундан буѐн матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “++++++” МЧЖ (бундан буѐн матнда – жавобгар деб юритилади) ҳамда “++++++” МЧЖ (бундан буѐн матнда – қўшимча жавобгар деб юритилади)га нисбатан солидар тартибда 2.673.654.587,71 cўм (шундан 176.470.587,71 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик) қарздорлик, 73.776.594 сўм муддати ўтган фоиз жами 2.747.431.181,71 сўм қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровдаги жавобгарга тегишли Тошкент вилоят, Бўстонлиқ тумани, Кичиксой МФЙ, Қоратош кўчаси 229-уй манзилида жойлашган, кадастр рақами 11:03:02:01:01:6561 бўлган нотурар бино-иншоатга қаратишни сўраган. Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баѐн этилган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу жумладан жавобгар ҳамда қўшимча жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгар ҳамда қўшимча жавобгарнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили судга банкнинг 2023 йил 13 апрелдаги 02/01815-сонли маълумотномасини тақдим қилиб, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилгандан сўнг ҳам жавобгар томонидан тўловлар қисман бўлсада амалга оширилмаганлиги ва бугунги кунда жавобгарнинг кредит қарздорлиги ошганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгар ва қўшимча жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК)нинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ѐки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 21 майда 27/21-сонли кредит шартномаси имзоланган бўлиб, унга мувофиқ банк Эко-агротуризм дам олиш оромгогохларини қурилиш ишларини якунлаш учун жавобгарга 36 ой муддатга яъни, 2021 йил 21 майдан 2024 йил 20 майгача, 6 ой имтиѐзли давр билан йиллик 20 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 2.700.000.000 сўм миқдорида кредит пул маблағлари ажратилган. Мазкур кредит таъминоти сифатида 2021 йил 1 июнда ипотека шартномаси қўшимча келишув имзоланган бўлиб, унга асосан жавобгар “++++++” МЧЖга тегишли бўлган Тошкент вилоят, Бўстонлиқ тумани, Кичиксой МФЙ, Қоратош кўчаси 229-уй манзилида жойлашган, кадастр рақами 11:03:02:01:01:6561 бўлган нотурар бино-иншоати гаровга қўйилган. Бундан ташқари, “Euroasia Insurance” суғурта компаниясининг 957.000.000 сўмлик кредит қайтмаслик суғурта полиси гарови тақдим этилган. Шунингдек, “++++++” МЧЖ ва АТБ “-----” Нурафшон банк хизматлари офиси ўртасида 2022 йил 14 июлдаги 2021 йил 21 майдаги 27/21-сонли шартномасига 02-сонли қўшимча келишув тасдиқланган. Унга кўра, асосий қарз тўловларини бошлашга 15 ойлик имтиѐзли давр ўзгартирилиб, тўловлар жадвалига тегишли ўзгартирииш киритилган. Шартномага мувофиқ, Банк кредит шартномасида зиммасида юклатилган кредит ажратиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни иловага мувофиқ ҳар ойнинг белгиланган санасида тўлаши лозим бўлсада, кредит қарздорлиги ва фоиз тўловларни тўламай келганлиги сабабли 2022 йил 17 октябрда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг АТБ “-----” манфаатида, жавобгарга нисбатан 227.055.985 сўм муддати ўтган кредит қарздорлигини ундириш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилган. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар “++++++” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “++++++” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда 19.925.994,29 сўм муддати ўтган асосий қарз, 192.649.636 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги жами 212.575.630,29 сўм кредит қарздорлиги ва 24.000 сўм почта харажати ундирилиб, ундирув жавобгарга тегишли нотурар биноиншоатига қаратилган. Кредит шартномасига кўра, жавобгар “++++++” МЧЖ кредит тўлови ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб бориш мажбуриятини олган. Бироқ, бугунги кунга қадар жавобгар томонидан ҳал қилув қарорида ва тўловлар жадвали бўйича муддати ўтган қарздорлик қопланмаганлиги сабабли, 2023 йил 30 январь ҳолатига жавобгарнинг юқиридаги кредит шартномаси бўйича банк олдида кредит қолдиғи 2.693.580.582 cўм (шундан 196.396.582 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик), 266.426.230 сўм муддати ўтган фоиз жами 2.960.006.812 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган қарздорликни тўлаш ҳақидаги 2022 йил 22 июндаги 13-1642-сонли огоҳлантириш хати 2022 йил 30 августдаги 01/10-2209-сонли талабномалар эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда судга тақдим қилган банкнинг 2023 йил 13 апрелдаги 02/01-815-сонли маълумотномасидан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилгандан сўнг ҳам тўловлар қисман бўлсада амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабларининг жавобгардан 2.673.654.587,71 cўм (шундан 176.470.587,71 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик) қарздорлик, 73.776.594 сўм муддати ўтган фоиз жами 2.747.431.181,71 сўм қарздорлик ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар “++++++” МЧЖ билан бирга қўшимча жавобгар “++++++” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда даъво талабларини қаноатлантиришни сўраган. ФКнинг 293-моддасига мувофиқ қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ѐки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди. Кредит шартномасининг шартларини бажарилиши таъминоти сифатида уч томонлама яъни даъвогар (кредитор), жавобгар “++++++” МЧЖ (қарздор) ва қўшимча жавобгар “++++++” МЧЖ (кафил) ўртасида 2021 йил 21 майда кафиллик шартномаси имзоланган бўлиб, унга кўра 2021 йил 21 майдаги 27/21сонли кредит шартномаси бўйича қарздор ўз мажбуриятларини бажармаган ѐки лозим даржада бажармаган тақдирда кафил кредитор олдида қарздор билан солидар жавобгар бўлиш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Кафиллик суммаси 900.000.000 сўмга тенглиги белгиланган. Шу сабабли суд қаноатлантирилган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабларини жавобгар “++++++” МЧЖ (қарздор) ва қўшимча жавобгар “++++++” МЧЖ (кафил) ҳисобидан ҳам солидар тартибда ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар ўз даъво аризасида ундирувни гаровга олинган жавобгарга тегишли нотурар бино-иншоатга қаратишни сўраган. Тарафлар ўртасида имзоланган кредит шартномасига асосан, кредит шартномаси бўйича қарздор ўз вақтида кредит бўйича асосий қарз, фоиз тўловларини тўламаганда банк кредитнинг бутун ѐки қисман суммасини муддатидан аввал қайтаришни қаратишга талаб қилишга ҳамда ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкга қаратишга ҳақли эканлиги белгиланган. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ѐки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Ушбу Кодекс 280-моддасига кўра, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд ҳужжатига мувофиқ қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади. “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон Қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга асосланиб, суд ундирувни гаровга олинган жавобгар “++++++” МЧЖга тегишли Тошкент вилоят, Бўстонлиқ тумани, Кичиксой МФЙ, Қоратош кўчаси 229-уй манзилида жойлашган, кадастр рақами 11:03:02:01:01:6561 бўлган нотурар бино-иншоатга қаратиш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, ФКнинг 279, 280, 293, 744-моддаларини, ИПКнинг 66, 118, 170, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “++++++” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “++++++” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда даъвогар АТБ “-----” фойдасига 2.673.654.587,71 cўм (шундан 176.470.587,71 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик) қарздорлиги, 73.776.594 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги жами 2.747.431.181,71 сўм кредит қарздорлиги ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув 2021 йил 1 июнда нотариал тартибда расмийлаштирилган ипотека шартномаси асосан жавобгар “++++++” МЧЖга тегишли Тошкент вилоят, Бўстонлиқ тумани, Кичиксой МФЙ, Қоратош кўчаси 229-уй манзилида жойлашган, умумий майдони 1208.15 кв.м ташкил қилган, кадастр рақами 11:03:02:01:01:6561 бўлган нотурар бино-иншоатга қаратилсин. Жавобгар “++++++” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “++++++” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда республика бюджетига 54.948.623,63 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. А.К.Пайғамов