Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2004-2201/725 Дата решения 13.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бухоро вилоят Давлат Солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый "OLOT MTP AGROSAVDOSERVIS " масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1072897 Claim ID 3246160 PDF Hash 0b82e39427ad8cef... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 23-моддаси онун 23 law
онуннинг 140-моддаси онуннинг 140 law
онун 17-моддаси онун 17 law
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
онун 140-моддаси онун 140 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2004-2201/725-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ф.Муродов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Кодирова Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 13 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида кўришга кўмаклашувчи Бухоро вилоят судининг ходими А.Саноев, кредитор (“Бухоро таъмирлаш механика заводи” АЖ) вакили – адвокат З.Умаров (2022 йил 20 октябрдаги 42-сонли ордер ва 2023 йил 4 январдаги 10.00/пп-2-сонли ишончнома асосида), қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси Т.Турсуновнинг иштирокида, Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармасининг қарздор “Олот Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “Бухоро таъмирлаш механика заводи” акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда ДСБ деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “Олот Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён мантда қарздор деб юритилади)ни банкрот деб топишни сўраган. Когон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 сентбярдаги ҳал қилув қарори билан қарздор банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган ва тугатиш бошқарувчиси этиб М.Шамсиев тайинланган. Суднинг 2022 йил 15 ноябрдаги ажрими билан М.Шамсиевнинг аризасига асосан у тугатиш бошқарувчиси вазифасидан озод қилинган ва тугатиш бошқарувчиси этиб Т.Турсунов тайинланган. 2022 йил 3 декабрда кредиторларнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган ва унда 7 та масала, шу жумладан тугатиш бошқарувчисининг ҳисоботи, тугатиш жараёнининг календарь иш режасини тасдиқлаш, кредиторлар реестри ва тугатиш жараёни харажатлари сметасини тасдиқлаш, 1 қарздорнинг мол-мулкларини хатловдан ўтказиш комиссияси ишчи гуруҳини тасдиқлаш, қарздорнинг молиявий аҳволини шартнома асосида таҳлил ва инвентаризация қилиш учун аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш, хатловдан ўтказилган мол-мулкларни белгиланган тартибда баҳолаш учун лицензияга эга баҳоловчи ташкилот хизматидан шартнома асосида фойдаланиш масаласи ва бошқа масалалар муҳокама қилиниб, натижалари бўйича қарорлар қабул қилинган. “Бухоро таъмирлаш механика заводи” акциядорлик жамияти (бундан буён мантда кредитор деб юритилади) судга ариза (шикоят) билан мурожаат қилиб, кредиторларнинг 2022 йил 3 декабрдаги йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни, тугатиш бошқарувчиси зиммасига кредиторларнинг йиғилишини бошқатдан чақириш ва ўтказиш, кредиторнинг 2022 йил 28 ноябрдаги 10.00/ТП-354-сонли талабномасига асосан тақдим қилинмаган ҳужжатларни (тугатиш бошқарувчисининг 2022 йил 20 сентябрдан бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботни, қарздорнинг мол-мулклари ва асосий воситалари рўйхатини, қарздорнинг охирги беш йил мобайнида балансидан чиқарилган мол-мулклари тўғрисидаги маълумотни, қарздорнинг банк ҳисобрақамларидаги охирги уч йиллик пул айланмалари (обороткаси)ни) қисқа муддат ичида тақдим қилиш мажбуриятини юклаш, кун тартибига қўйилмаган масалаларни муҳокамага қўйиб ва кредиторлар томонидан ноқонуний қарор қабул қилинишига йўл қўйганлиги ҳамда кредитоор томонидан сўралган ҳужжатлар ўз вақтида ва тўлиқ тақдим қилинмаганлиги учун тугатиш бошқарувчисига хусусий ажрим чиқаришни ва ажрим нусхасини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агантлигига юборишни сўраган. Когон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 январдаги ажрими билан кредиторнинг аризаси қисман қаноатлантирилиб, тугатиш бошқарувчиси Т.Турсунов зиммасига ўн кун муддат ичида қарздорнинг молиявий аҳволи ва ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни кредиторга тақдим қилиш мажбурияти юклатилган. Бухоро вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 февралдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан кредитор кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда биринчи инстанция судининг ажримини қисман бекор қилиш ҳамда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, кредиторнинг аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўраган. Бунга асос қилиб, 2022 йил 3 декабрда бўлиб ўтган кредиторларнинг йиғилишида кун тартибига киритилмаган масалалар ҳам муҳокама қилиниб, ноқонунуй қарор қабул қилганлиги, йиғилишда Олот туман ҳокимлигининг қарздорга тегишли бўлган 8 та техника воситасини келгусида сотиб олиш шарти билан ижара шартномаси асосида масъул сақловда қолдириш тўғрисидаги хати маълумот учун қабул қилиниб, аввалдан шартнома асосида жалб қилинаётган 5 та техника аукцион савдолари ўтказиладиган кунга қадар ижара шартномаси асосида 2 ва келгусида сотиб олиш шарти билан “Хумо Парвоз Равнақ Транс” МЧЖнинг масъул сақловида қолдириш бўйича қарор қабул қилинганлиги, бироқ, йиғилишда Олот туман ҳокимлигининг мазкур хати тугатиш бошқарувчиси томонидан тақдим қилинмаганлиги ва ушбу масала кун тартибига қўйилмаган бўлганлиги, йиғилишда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 17-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилмаган қарор қабул қилганлиги, Қонуннинг 141 ва 151-моддаларига зид равишда қарздорга тегишли бўлган техника воситаларини кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага бериш ҳақида қарор қабул қилинганлиги, кредитор томонидан ўз ходими Р.Хаитовга 2022 йил 8 август куни берилган 10.00/ТП-188-сонли ишончномада унга фақатгина кун тартибига қўйилган масалалар бўйича кредитор номидан овоз бериш ваколати берилганлиги, 2022 йил 3 декабрдаги кредиторлар йиғилишининг кун масаласига Олот туман ҳокимлигининг хати ёки техникаларни ижарага бериш масаласи қўйилмаганлиги ва Р.Хаитовга берилган ишончнома бўйича у мазкур масалада овоз бериш ваколатига эга бўлмаганлиги, Қонун 23-моддасининг иккинчи қисмига зид равишда суд бошқарувчиси кредиторнинг 2022 йил 28 ноябрдаги 10.00/ПП-354-сонли талабномасида сўралган ҳужжатларни ўз вақтида ва тўлиқ тақдим қилмаганлиги ҳамда талабномага тегишли тартибда жавоб ҳати ўз вақида бермаганлиги, суд бошқарувчиси бундай хатти-ҳаракатлари ёхуд ҳаракатсизлиги билан Қонун талабларини асоссиз бузганлиги, суд бошқарувчиси томонидан содир эътилган қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган ва ўз тасдиғини топган бўлишига қарамасдан суд кредиторнинг хусусий ажрим чиқариш талабини қаноатлантиришни рад қилганлигини кўрсатган. Суд мажлисида кредитор вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, техникани ижарага бериш қонунга зид эканлиги, Қонун бўйича қарздорнинг мол-мулклари баҳоланиши, аукцион савдолари орқали сотилиши ва савдодан тушган пул маблағлари кредиторлар ўртасида тақсимланиши кераклиги, аммо, кредиторлар йиғилишининг қарорида техника кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага бериш белгиланганлиги, Қонунга биноан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланганидан кейин қарздор молиявий-хўжалик фаолияти олиб бориш ҳуқуқига эга эмаслиги, ижарага олинган техника эскиришини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд қарорларини бекор қилиб, арз қилинган талабни тўлиқ қаноатлатлантиришни сўради. Суд бошқарувчиси шикоятда келтирилган важлар асоссиз эканлиги, Қонунда кун тартибига қўшимча масалалар киритиш таъқиқланмаганлиги, кун тартиби шакллантирилгандан кейин у кредиторларга юборилганлиги, шундан кейин туман Ҳокимидан хат келиб тушганлиги, шунинг учун дастлабки кун тартибига бу масала киритилмасдан қолганлиги, 2022 йил 3 декабрь куни кредиторлар йиғилиши очилганидан кейин туман 3 Ҳокимининг хатида кўрсатилган масалани кун тартибига киритиш масаласи муҳокама қилинганлиги ва кун тартибига киритиш бир овоздан маъқулланиб, янги кун тартиби тасдиқланганлиги, Қонуннинг 140-моддасида тугатиш бошқарувчиси томонидан қарздорнинг фаолиятини давом эттириш учун муҳим деб топилган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритув қўзғатилгунига қадар тузилган шартномаларнинг бажарилиши давом эттирилиши белгиланганлиги, техникаларни ижарага бериш ҳеч кимнинг ҳуқуқини бузмаслиги, кредиторлар йиғилишининг 2023 йил январь ойидаги қарорида қарздорнинг мол-мулклари комплекс сифатида савдога чиқариш белгиланганлиги ва ушбу қарорга асосан мол-мулклар савдога чиқарилганлиги, аммо, харидор бўлмаганлиги сабабли, мол-мулклар сотилмаганлиги, шунинг учун, кредиторлар йиғилишининг қарорига асосан техникалар электрон онлайн-аукцион шаклидаги савдога чиқарилганлиги ва 11 апрель куни бўлиб ўтган савдода техникалар сотилганлиги, кредиторлар талабларининг реестрига кредитор 27 млн. сўм талаб билан киритилганлиги ва унинг овози 3,3 фоизни ташкил қилиши, шунинг учун, кредитор вакилининг овози кредиторларнинг йиғилишида қарор қабул қилишга таъсир қилмаслигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. ДСБ суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни ДСБнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Қонун 23-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд бошқарувчиси қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни кредиторнинг талабига кўра ўн кунлик муддатда тақдим этиши шарт. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, кредитор 2022 йил 28 ноябрда тугатиш бошқарувчисига 10-00/ПП-354-сонли талабнома билан мурожаат қилиб, қарздорнинг тегишли тартибда тасдиқланган кредиторлар реестрини, 2022 йил 20 сентбярдан бугунга қадар амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботни, МЧЖнинг мол-мулклари ва асосий воситалари рўйхатини, охирги беш йил мобайнида балансдан чиқарилган мол-мулклар тўғрисидаги 4 айланмаларини, кредиторлар йиғилиши ўтказилган бўлса, йиғилиш баённомаси, бюллетенлар ва кредиторлар йиғилишига тақдим қилинган тегишли илова ҳужжатлар нусхаларини тақдим қилиш, шунингдек, ишда иштирок этаётган шахсларга зарар етказилиши ҳодисаси учун ўз жавобгарлигини суғурта қилинганлигини тасдиқловчи суғурта полисини тақдим қилишни сўраган. Бироқ, суд бошқарувчиси кредиторнинг ушбу талабномасини жавобсиз қолдирган. Иш ҳужжатларида ушбу талабномага суд бошқарувчисининг 2022 йил 2 декабрдаги 27-сонли жавоб хати мавжуд бўлса-да, ушбу хат кредиторга юборганлиги ёки топширганлиги ёхуд бошқа усулда етказилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас. Шунинг учун, биринчи инстанция суди тугатиш бошқарувчиси зиммасига кредиторга қарздорнинг молиявий аҳволи ва ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш мажбуриятини юклаш ҳақида тўхтамга келган ва апелляция инстанцияси суди асосли равишда биринчи инстанция судининг ушбу хулосаси билан келишган. Шунингдек, кредитор ўз аризасида кредиторлар 2022 йил 3 декабрдаги йиғилишининг қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Қонун 17-моддасининг бешинчи қисмига кўра, кредиторлар йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда кредиторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган кредиторнинг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Мазкур ҳолатда низолашаётган кредиторларнинг йиғилишида кредиторнинг вакили иштирок этган ва кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш натижалари тўғрисидаги бюллетенга кўра, кредиторнинг вакили барча масалалар бўйича “рози” лик билдирилиб, овоз берган. Яъни, кредиторлар йиғилишининг кун тартибига масаласига қўйилган Олот туман ҳокимлигининг хатини муҳокамаси ва унинг натижаси бўйича қабул қилинган қарорга қарши овоз бермаган. Қолаверса, низолашаётган кредиторлар йиғилишининг қарори Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузималган ҳолда қабул қилинган ҳамда кредиторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмайди. Кредиторнинг дастлабки кредиторларга юборилган кредиторлар йиғилишининг кун тартибида Олот туман ҳокимлигининг қарздорга тегишли бўлган 8 та техника воситаларини келгусида сотиб олиш шарти билан ижара шартномаси асосида масъул сақловда қолдириш тўғрисидаги хатини муҳокама қилиш масаласи бўлмаганлиги ва ушбу масала кун тартибига қўйилмаганлиги ҳақидаги важи билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, кредиторларга юборилган кредиторлар йиғилишининг кун тартибига 7 масала, шу жумладан еттинчи - “Бошқа масалалар” муҳокама қилиш учун киритилган бўлиб, йиғилишда Олот туман ҳокимлигининг таклифи муҳокама қилинган ва натижаси бўйича бир овоздан қарор қабул қилган. 5 Бундан ташқари, Қонунда кредиторлар йиғилиши кун тартибининг масалалари таърифига кредиторлар йиғилиши томонидан ўзгартишлар киритишга ҳақли эмаслиги ҳақида норма мавжуд эмас. Қолаверса, Қонуннинг 12-моддасида кредиторлар йиғилишининг ваколатлари санаб ўтилган бўлиб, унда қарздорга тегишли бўлган техника воситаларини кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага бериш ҳақидаги масала кредиторлар йиғилишининг ваколатига кириши назарда тутилмаган. Шунингдек, Қонун 140-моддасининг олтинчи қисмида тугатиш бошқарувчиси томонидан қарздорнинг фаолиятини давом эттириш учун муҳим деб топилган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритув қўзғатилгунига қадар тузилган шартномаларнинг бажарилиши давом эттирилиши белгиланган. Шунинг учун, суд бошқарувчиси Олот туман ҳокимлигининг хатида кўрсатилган масалани кредиторлар йиғилишининг муҳокамасига қўймасдан, ўз ваколати доирасида хатда келтирилган таклиф юзасидан қарор қабул қилиши мумкин бўлган. Шу боис, кредитор вакилининг Қонунга биноан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланганидан кейин қарздор молиявий-хўжалик фаолияти олиб бориш ҳуқуқига эга эмаслиги ҳақидаги важи асоссиздир. Кредиторнинг кассация шикоятида келтирилган кредитор томонидан Р.Хаитовга берилган ишончнома бўйича у Олот туман ҳокимлигининг таклифи масаласи бўйича овоз бериш ваколатига эга бўлмаганлиги ҳақидаги важи ҳам суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, биринчидан, Р.Хаитов ушбу ишончнома асосида 2022 йил 3 декабрга қадар ва ундан кейин ҳам бўлиб ўтган кредиторларнинг йиғилишида қатнашиб келиб, кун тартибига киритилган масалалар бўйича овоз бериб келган. Иккинчидан, Қонун 17-моддасининг биринчи қисмига биноан, овозга қўйилган масалалар бўйича кредиторлар йиғилишининг қарорлари йиғилишда ҳозир бўлган овоз бериш ҳуқуқига эга кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Ишдаги кредиторлар талабларининг реестрига кўра, кредитор ушбу реестрга 27 млн. сўмлик талаб билан киритилган ва унинг овози 3,3 фоизни ташкил қилади. Шунинг учун, кредитор вакилининг овози кредиторларнинг йиғилишида қарор қабул қилишга таъсир қилмайди. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда кредиторнинг аризаси юзасидан асосли қарор қабул қилган, апелляция инстанцияси суди эса ажримни ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри тўхтамга келган. ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. 6 ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кредиторнинг шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан кредитор томонидан тўланган суд (почта) харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Шунингдек, кредитордан Олий суднинг депозит рақамига ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Бухоро таъмирлаш механика заводи” акциядорлик жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Когон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 январдаги ажрими ва Бухоро вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Бухоро таъмирлаш механика заводи” акциядорлик жамиятидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Сагатов ҳайъат аъзолари: В. Сатторова И. Таджиев 7