← Назад
Решение #604516 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 273 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
8 012 символов
4-1405-2301/808-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 13 апрель
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.К.Мажидовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи
Самарқанд тумани Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "NOVDACHA"
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, аризачи вакили Л.Насриддинов (2023 йил 13 апрелдаги
20_1-08553-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи Самарқанд тумани
Давлат солиқ инспекцияси ариза билан мурожаат қилиб, унда "NOVDACHA"
масъулияти чекланган жамияти томонидан 2023 йил учун юридик шахслар
мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган
муддатларда солиқ органига тақдим этилмаганлигини, белгиланган
муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва жавобгарнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида
жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда сабабларини кўрсатган
ҳолда хабарнома ҳамда огоҳлантириш хати юборилганлигини, бироқ жавобгар
томонидан 2023 йил учун юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ
ҳисоботи ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаганлигини билдириб,
"NOVDACHA" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар "NOVDACHA"
масъулияти чекланган
жамияти вакили иштирок этмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Л.Насриддинов судга
маълумотнома тақдим қилиб, ўз тушунтиришида, жавобгар томонидан
белгиланган солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлигини билдириб, аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд, иш бўйича аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги
асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, "NOVDACHA" масъулияти чекланган
жамияти томонидан 2023 йил учун юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича
солиқ ҳисоботи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда солиқ органига
тақдим этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ
ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган
шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига
илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан тақдим этилиши лозим.
Шунингдек, ушбу Кодекснинг 273-моддасига биноан, солиқ тўловчилар,
агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини
ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ
давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда
тақдим этишлари шарт.
Самарқанд тумани Давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан
солиқ тўловчининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим
операциялари 10 кунга тўхтатилган.
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва
огоҳлантириш хати юборилган, лекин жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи
топширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра,
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи
томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ
мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти)
томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай
ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун
ичида тақдим этилмаганда, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи
кўрсатган манзилда йўқлигида ва бошқа ҳолларда қўлланилиши мумкин.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд
томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор
қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Шунинг учун, аризачи Самарқанд тумани Давлат солиқ инспекцияси
судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "NOVDACHA" масъулияти
чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини
ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи Самарқанд тумани Давлат солиқ инспекцияси
вакилининг судга тақдим қилган 2023 йил 13 апрелдаги 19_1-08552-сонли
маълумотномасида жавобгар "NOVDACHA" масъулияти чекланган жамияти
томонидан 2023 йил учун юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ
ҳисоботи бўйича ҳисоботлар тақдим этилмаганлиги маълум қилинган.
Суд, тақдим қилинган ҳужжатларга кўра, аризада қайд этилган солиқ
ҳисоботи жавобгар "NOVDACHA" масъулияти чекланган жамияти томонидан
тақдим этилмаганлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат
божини тўлашдан озод қилинган.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб, далилларга баҳо бериб, аризани қаноатлантиришни,
жавобгар "NOVDACHA" масъулияти чекланган жамияти томонидан Солиқ
кодексида белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органига 2023 йил учун
юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботи ҳисоботларини
топшириш орқали ҳуқуқбузарликни бартараф этгунига қадар унинг банк
муассасасидаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқим
қисмини тўхтатиб қўйишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб,
давлат божи ва почта харажатлари ундирмасликни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига асосланиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 186, 216-217, 220,
221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
Аризачи Самарқанд тумани Давлат солиқ инспекциясининг аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар "NOVDACHA" масъулияти чекланган жамияти томонидан
қонунда белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органига 2023 йил учун
юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботи бўйича солиқ
ҳисоботларни тақдим этиш орқали ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунига қадар
унинг банк ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб
турилсин.
Солиқ кодексининг 111-моддаси 5-қисмига мувофиқ, жавобгарнинг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши
фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган
тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл
қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди.
Ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш учун жавобгарга хизмат
кўрсатувчи банк муассасаларига суд ҳужжатини тақдим этиш аризачи
Самарқанд тумани Давлат солиқ инспекцияси зиммасига юклатилсин.
Аризачи Самарқанд тумани Давлат солиқ инспекцияси зиммасига
ҳуқуқбузарлик бартараф этилган тақдирда бу ҳақда жавобгарга хизмат
кўрсатувчи банк муассасаларига бир кун муддат ичида банк ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги ёзма равишда кўрсатмани тақдим
этиш юклатилсин.
Аризачи Самарқанд тумани Давлат солиқ инспекциясининг
ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги ва банк ҳисоб варақлари бўйича
операцияларни тиклаш ҳақидаги кўрсатмаси асосида ҳисобварақлардаги
операциялар тиклансин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Қ И Л Д И:
Ф.К.Мажидов