Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/1642 Дата решения 13.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "CHORVACHILIK VA PARRANDACHILIK ILMIY-TADQIQOT INSTITUTI" Ответчик / Подсудимый "O`ZNASLELITA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1089446 Claim ID 3245728 PDF Hash cd187c17bb162504... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
Ушбу Кодекснинг 72-моддаси Ушбу Кодекс 72 code_article
мазкур Кодекснинг 75-моддаси мазкур Кодекс 75 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
аноатлантиришни рад этишни лозим топади ИПКнинг 118-моддаси аноатлантиришни рад этишни лозим топади ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, Истиқбол кўчаси,8-уй. 0 370 7151311. 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Эл.почта: i.chirchiq@sud.uz Тел: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 13 апрель 4-1102-2302/1642-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Чорвачилик ва паррандачилик илмий тадқиқоти институтининг жавобгар – “O`znaslelita” МЧЖ ҳисобидан 39.400.000 cўм асосий қарз, 19.700.000 сўм пеня ва 20.000.000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни жавобгар вакили – Д.Эрназаров (2023 йил 3 апрелдаги ЧП/01-02-53-сонли ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Чорвачилик ва паррандачилик илмий тадқиқоти институти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “O`znaslelita” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 39.400.000 cўм асосий қарз, 19.700.000 сўм пеня ва 20.000.000 сўм жаримани ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу жумладан жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъвогар олдидаги асосий қарздорлик суммаси бўйича қисман бўлсада тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса тарафларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, Чорвачилик ва паррандачилик илмий тадқиқоти институти ва “O`znaslelita” МЧЖ ўртасида 2020 йил 5 ноябрда 11-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартномага асосан, “Етказиб берувчи” маҳсулот (Третикале “Кумушсимон праг”, Сули (Ўзбекистон кенг барглилиси), Жавдар (рож))ларини сотиш, “Буюртмачи” эса ушбу маҳсулотларни қабул қилиш ҳамда ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий қиймати 50.000.000 сўмни ташкил қилган. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилиб, жавобгарга 50.000.000 сўмлик маҳсулотларни сотган. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова қилинган 2020 йил 6 ноябрдаги 28-сонли ҳисоб-фактура ҳамда 2020 йил 6 ноябрдаги 18-сонли ишончнома билан Б.К.Байжанов томонидан қабул қилиб олганлиги билан ўз тасдиғини топган. Жавобгар томонидан даъвогарга йўллаган 2022 йил 26 сентябрдаги 45-сонли кафолат хати билан жамиятнинг ҳисоб рақамига картотека-2 бўлимида бўлганлиги, жамиятнинг тўловни амалга оширишга имконияти йўқлиги сабабли Чорвачилик ва паррандачилик илмий тадқиқоти институти ҳисоб рақамига нақд пул кўринишида 2022 йил 31 декабрь кунига қадар бўлиббўлиб тўлаб беришга кафолат беришган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома бўйича маҳсулотлар учун қисман тўлов амалга оширилганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида жами 39.400.000 сўмлик қарздорлиги вужудга келган. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова қилинган 2023 йил 1 январь ҳолатига таққослаш далолатномаси билан ўз тасдиғини топди. Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ушбу Кодекснинг 72-моддасига кўра, ишнинг ҳолатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлса, бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Бундан ташқари, мазкур Кодекснинг 75-моддасига асосан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маьлумотларни ўз ичига олган хужжатлар ёзма далиллар ҳисобланади. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги асосий қарзи бўйича қисман бўлсада тўловлар амалга оширилганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабларининг 39.400.000 сўм асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартномага кўра, жавобгардан 19.700.000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, суд талаб қилинган 19.700.000 сўм пеня миқдорини 3.000.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар ўз даъво аризасида жавобгардан 20.000.000 сўм жарима ундиришни сўраган. ФКнинг 261-моддасига асосан, неустойка жарима ёки пеня шаклида булади. Карздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган холларда тулайдиган ва, коида тарикасида, катьий пул суммасида хисобланадиган неустойка жарима хисобланади. Карздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тулайдиган ва утказиб юборилган муддатнинг хар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган кисмига нисбатан фоиз билан хисобланадиган неустойка пеня хисобланади. Ўзбекистан Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қуллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 3-бандига кўра, агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган булса, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, қонун ҳужжатларида бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақди. Мазкур ҳолатда суд жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги учун жавобгардан пеня ундирилганлиги сабабли 20.000.000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатда 20.000.000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги талаб асоссиз бўлганлиги сабабли мазкур талаб бўйича давлат божи суммаси даъвогар зиммасида қолдирилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса тарафларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ФКнинг 234, 236, 333, 386-моддалари, ИПКнинг 66, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Даъвогарнинг даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “O`znaslelita” МЧЖ ҳисобидан Чорвачилик ва паррандачилик илмий тадқиқоти институти фойдасига 39.400.000 cўм асосий қарз, 3.000.000 сўм пеня, 1.182.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Чорвачилик ва паррандачилик илмий тадқиқоти институти томонидан олдиндан тўланган 400.000 сўм давлат божи ўзининг зиммасида қолдирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Судья А.К.Пайғамов