Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/812 Дата решения 13.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение БАРКАМОЛТРАНС масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Дўстлик туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси
Source ID 1082755 Claim ID 3251064 PDF Hash 5abd6ab4ee681b0b... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2301/812-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “BARKAMOLTRANS” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Жиззах вилоят адлия бошқармасининг жавобгар “Дўстлик туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасидан 206.737.835,07 сўм асосий қарз ва 54.578.788,46 сўм пеняни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Жиззах вилоят адлия бошқармаси вакили М.Атамурадов (13.04.2023 йилдаги 6/1-2/308-сонли ишончномага асосан), даъвогар “BARKAMOLTRANS” масъулияти чекланган жамияти вакиллари И.Бойтемиров (13.04.2023 йилдаги 14-сонли ишончномага асосан), Б.Кушбаков (13.04.2023 йилдаги 15-сонли ишончномага асосан), жавобгар “Дўстлик туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси вакили Т.Кунгиров (07.04.2023 йилдаги 48-сонли ишончномага асосан)ларнинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “BARKAMOLTRANS” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади)нинг манфаатида Жиззах вилоят адлия бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Дўстлик туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 206.737.835,07 сўм асосий қарз ва 54.578.788,46 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган Жиззах вилоят адлия бошқармаси вакили даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгарга юк ташиш хизматлари кўрсатилганлигини, бироқ жавобгар 206.737.835,07 сўм қарздорлигини бир неча бор огохлантирилган бўлсада, тўламай келганлигини, шу сабабли ушбу қарздорлик ва унга ҳисобланган пеняни ундириш юзасидан амалий ёрдам беришни сўраб Адлия бошқармасига мурожаат қилинганлигини, даъво аризасида кўрсатилган 206.737.835,07 сўм сумма миқдори ичида 2022 йил 01 январь ҳолатига 2021 йилдаги шартнома юзасидан бўлган қолдиқ 51 908 427,45 сўм қўшиб ҳисобланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Т.Кунгиров тушунтириш бериб, ҳақиқатан ҳам даъвогар томонидан шартнома асосида юк ташиш хизматлари кўрсатилганлигини, қарздорликни тўлаш чоралари кўрилаётганлигини, корхонанинг ҳозирги кунда қарздорликлари ошиб кетганлиги сабабли қарздорликни тўлиқ тўлаб бериш имкони бўлмаганлигини, республика корхонаси томонидан қарздорликни зиммасига олиш юзасидан чоралар кўрилаётганлигини, корхонанинг бугунги кундаги молиявий аҳволини инобатга олиб, талаб қилинаётган пеняни камайтиришни сўради. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар “BARKAMOLTRANS” масъулияти чекланган жамияти ва “Дўстлик туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ўртасида 2022 йил 5 январда машина механизмларида юк ташиш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисида 2-сонли шартнома тузилган. Мазкур ҳолатда суд, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг мазмун моҳиятидан келиб чиқиб, хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома имзоланган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1.-бандига кўра, даъвогар жавобгарнинг ёзма талабномасига асосан юкларни ташиш бўйича хизмат кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида шартнома умумий нархининг 30 фоиз олдиндан тўланган миқдоридан ташқари, транспорт хизмати кўрсатилиб, ҳисоб варағи топширилгандан кейин ҳисоб-китоб қилиниб, қолган 70 фоиз қисмини 10 кун муддат ичида таққослаш далолатномаси тузиб тўлаб берилиши шартлиги келишилган. ФК 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Иш хужжатларидан кўринишича, шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлиб, тарафлар ўртасида расмийлаштирилан ҳисобфактураларга асосан 555.903.147 сўмлик бажарилган ишлар жавобгарга топширилган. Шунингдек, жавобгар томонидан мазкур бажарилган ишлар юзасидан 262.720.000 сўм тўловлар амалга оширилган. Бундан ташқари Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 03.11.2022 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра жавобгардан даъвогар фойдасига 138.353.739 сўм асосий қарздорлик ундирилган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 154.829.408 сўмни ташкил этган. Шартнома шартларидан келиб чиққан қарздорлик юзасидан даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликни тўлаш ҳақида талабнома юборилган. Лекин, мазкур талабнома жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилганлиги натижасида даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Бироқ, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 206.737.835,07 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Даъвогар вакилларининг судда берган тушунтиршларига ва судга тақдим этган маълумотномаси ҳамда 2023 йил 01 март ҳолатига тарафлар ўртасида расмийлаштирилган таққослаш далолатномасига кўра, даъво аризасида ундириш сўралган жами асосий қарздорлик 206.737.835,07 сўмнинг ичида 2021 йилдаги бошқа шартнома юзасидан келиб чиққан 51.908.427,45 сўм қўшиб ҳисобланганлиги натижасида жавобгарнинг жами қарздорлиги 206.737.835,07 сўмни ташкил этган. Қолаверса, суд мажлисида иштирок этган давъогар вакиллари ҳам мазкур ҳолатни тасдиқлаб тушунтиришлар берган. Демак, мазкур ҳолатда, даъво аризасида 2022 йил 05 майдаги 2-сонли шартномага асосан қарздорлик келиб чиққанлиги ва асосий қарздорликни ундириш мазкур шартномага асосан сўралганлигини, шунингдек, 51 908 427,45 сўм 2021 йилда тузилган бошқа шартнома юзасидан қолдиқ бўлиб ўтганлигини инобатга олиб, даъвонинг асосий қарз ундириш талабининг 154.829.408 сўм қисмини асосли, қолган 51 908 427,45 сўм қисмини асоссиз деб ҳисоблайди. Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларидаги тарафлар ўртасида расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар, икки томонлама тузилган таққослаш далолатномаси ва бошқа иш ҳужжатларида ўз тасдиғини топган. Шу боис, суд даъвонинг 206.737.835,07 сўм асосий қарз ундириш талабини 154.829.408 сўмга қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларидан келиб чиқиб, жавобгардан 54.578.788,46 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 5.3-бандига кўра, топширилган маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўламаганлик ёки кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўловнинг 0,4 фоиз миқдорида, лекин 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши лозимлиги назарда тутилган. Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги яъни, кўрсатилган хизматлар ҳақи тўлиқ тўлаб берилмаганлиги тарафлар вакилларининг кўрсатмалари ҳамда иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Бироқ, даъвогар томонидан даъво аризасида кўрсатилган пеняни ҳисоблашда хатоликка йўл қўйилган. Шу боис, суд даъвогар томонидан талаб қилиниши мумкин бўлган пеня миқдорини қайта ҳисоб-китоб қилишни лозим топди. Унга кўра, суд томонидан юқорида 51.908.427,45 сўм асосий қарздорлик асоссиз деб топилганлигини инобатга олиб, ундириш сўралган 54.578.788,46 сўм пенянинг 40.874.964 сўм қисми (206.737.835,07-51.908.427,45=154.829.409*0,4%*66 кун = 40.874.964) асосли, қолган 13.703.825 сўм қисми асоссиз ҳисобланади. Демак, мазкур ҳолатда даъвогар жавобгардан талаб қилиши мумкин бўлган пеня миқдори 40.874.964 сўмни ташкил этади. Бироқ, ФК 326-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Неустойканинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши билан неустойка миқдори номутаносиблигини, қарздорнинг мулкий аҳволини ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, даъвогар томонидан талаб қилинган пеня миқдорини 5.700.000 сўмгача камайтиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини, яъни олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб, давлат божини ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176,179, 180 ва186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Дўстлик туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасидан даъвогар “BARKAMOLTRANS” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 154.829.409 сўм асосий қарз, 5.700.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Дўстлик туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасидан Республика бюджетига 3.914.088 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг асоссиз деб топилган қисми бўйича ундирилиш лозим бўлган 1.312.245 сўм давлат божи даъвогар “BARKAMOLTRANS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда шу суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. И.Қурбанов