Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/600 Дата решения 13.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Sanoatqurilishbank акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый “ASL AKBAR AGRO” фермер хўжалиги
Source ID 1074918 Claim ID 3151126 PDF Hash a184b00364a674a4... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онунни 7-моддаси онунни 7 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 111-моддаси онуннинг 111 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 13 апрель 4-1104-2301/600-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили Ж.Давлятов (судга тақдим этган 2022 йил 23 июндаги 0416/56-сонли ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида), қарздорининг муваққат бошқарувчиси Д.Турсунбоева (шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида) иштирокида, кредитор (аризачи) “ХХХ” АТБнинг қарздор “ХХХ” фермер хўжалигига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш, банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги аризасига биноан қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Кредитор (аризачи) – “ХХХ” АТБ (кейинги ўринларда – аризачи деб юритилади) Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор – “ХХХ” фермер хўжалигига (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни, банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Мазкур иш бўйича Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 февралдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, кузатув таомили жорий этилган ва 2023 йил 1 мартдаги ажримига асосан қарздорга муваққат бошқарувчи этиб, иккинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Турсунбоева Дилафрўз Набижановна номзоди тасдиқланган. Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабини қўллаб-қувватлаб, қарздордан ундирув бўйича суд қарори чиққанлиги, бироқ жавобгар қарздорликни тўлаш чорасини кўрмаганлиги, қарздор банкрот деб топилиши лозимлиги, кредиторлар йиғилишида бунга овоз берганлиги, тугатиш бошқарувчиси этиб, Турсунбоева Дилафрўз Набижановна қолдирилиши кераклигини билдириб, ариза талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида муваққат бошқарувчи вакили ариза талаблари асосли эканлиги, қарздорни банкрот деб топиш лозимлиги, қарздорнинг Ўртачирчиқ туман давлат солиқ инспекциясидан 17 846 706,57 сўм, аризачидан 87 293 235,28 сўм қарздорлиги мавжудлигини, мутасадди ташкилотларга қарздорнинг мол-мулки ва мулкий талаблари мавжудлиги тўғрисида маълумотлар бериш сўралиб, айримларидан маълумот олинганлиги, кредиторлар йиғилиши ўтказилиб, ташқи бошқарув ёки санация қўллаш имконияти мавжуд эмаслиги, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш бошлашга овоз берилганлиги, муваққат бошқарувчининг иш ҳақини учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 бараварига миқдорида белгилашга кредиторлар розилик билдирганлигини маълум қилиб, банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда электрон почта манзили орқали хабардор қилинган қарздор, Ўртачирчиқ тумани прокуратураси, Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси, Ўртачирчиқ тумани Давлат солиқ инспекцияси, Мажбурий ижро бюросининг Ўртачирчиқ тумани бўлими суд мажлисида ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади. Шунга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127, 128 ва 170-моддалари талабига кўра, ишни қарздорнинг, қарздор, Ўртачирчиқ тумани прокуратурасининг, Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг, Ўртачирчиқ тумани Давлат солиқ инспекциясининг, Мажбурий ижро бюросининг Ўртачирчиқ тумани бўлимининг вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризани қаноатлантириш, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлашни лозим топади. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонунни 7-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.. Иш ҳужжатларига кўра, қарздор Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туман давлат хизматлари маркази томонидан 2012 йил 02 февралда 1916-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган, СТИР рақами 302 194 074. Қарздорнинг раҳбари ва таъсисчиси Шукурова Гузал Насруллаевна ҳисобланади, қарздорнинг юридик манзили - Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Қумовул ҚФЙ бўлган. Қарздор асосий фаолияти – бошоқли эканларни етиштириш. Қарздорга нисбатан банкротлик иши қўзғатилиб, кузатув жорий этилганлиги тўғрисида “Biznes-Daily media” нашрининг “Birja” рўзномасининг 2023 йил 21 февралдаги 17 (3004)-сонида эълон берилган. Қарздор кредиторларининг 2023 йил 7 апрелдаги йиғилишида кредиторлар талаблари реестри 105 139 941,85 сўмга тасдиқланиб, шундан 87 293 235,28 сўм “ХХХ” АТБ Қибрай филиалидан, 17 846 706,57 сўм Ўртачирчиқ туман давлат солиқ инспекциясига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан иборат. Қарздорга тегишли мол-мулк ва мулкий талабларни аниқлаш мақсадида муваққат бошқарувчи томонидан давлат органлари ва тегишли корхона, муассасаса ташкилотларга маълумот бериш юзасидан хатлар юборилган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг 2023 йил 23 мартдаги жавоб хатида қарздорда транспорт воситалари рўйхатга олинмаганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси” Техника ҳолатини назорат қилиш бошқармасининг 2023 йил 16 мартдаги жавоб хатида қарздор номида қишлоқ хўжалик техникалари мавжуд эмаслиги кўрсатилган. “Ўзбекистон Республикаси Товар хом-ашё биржаси” АЖнинг 2023 йил 13 мартдаги жавоб хатида қарздор “Ўзбекистон Республикаси Товар хом-ашё биржаси” АЖдан рўйхатдан ўтмаганлиги маълум қилинган. Давлат кадастрлари Палатасининг 2023 йил 17 мартдаги 14-03051сонли жавобхатига асосан, қарздорнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатига олинмаганлиги маълум қилинган. Муваққат бошқарувчи ўзига юклатилган вазифаларни бажариб, ўз фаолияти ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотларни, корхонани банкрот деб топиш ва банкротликни тугатиш таомилига ўтиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосани тақдим этган. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Қонуннинг 52-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Бу ҳолатда суд, қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантириш ва қарздорни банкрот деб топиш ҳамда унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим топади. Маълумки, Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин. Қонуннинг 111-моддасига асосан ташқи бошқарув тартибтаомилини жорий қилиш ҳақида судга илтимоснома билан мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарувчиликка номзодни маъқуллайди. Суд, 2023 йил 7 апрелдаги кредиторлар йиғилишида тугатиш бошқарувчилигига Д.Турсунбоеванинг номзоди тақдим этилганлигини инобатга олиб, иккинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Турсунбоева Дилафрўз Набижановнани тугатиш бошқарувчи этиб тайинлашни лозим топади. Қонуннинг 26-моддасида суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланиши ва суд томонидан тасдиқланиши ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланаши белгиланган. Қарздор кредиторлари йиғилишида муваққат бошқарувчига кузатув даври учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 баравари 5 Юқоридагиларга кўра, суд қарздор кредиторларининг 2023 йил 7 апрелдаги йиғилиш қарорида муваққат бошқарувчиси Турсунбоева Дилафрўз Набижановнага меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида ойлик иш ҳақи белгиланганлиги ҳақида қарор қабул қилинганлигини инобатга олиб, ушбу қарорни тасдиқлашни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд аризачи томонидан судга ариза тақдим этишда тўланган 900 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини қарздордан аризачи фойдасига, қарздор ҳисобидан ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176–179, 186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: Кредитор (аризачи) – “ХХХ” АТБнинг аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор – “ХХХ” фермер хўжалиги банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. қарздор – “ХХХ” фермер хўжалигига нисбатан кузатув таомили тугатилсин. Қарздор – “ХХХ” фермер хўжалиги кредиторларининг 2023 йил 7 апрелдаги йиғилиш қарорига асосан муваққат бошқарувчи Д.Турсунбоевага меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида ойлик иш ҳақи белгиланганлиги тасдиқлансин. Иккинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Турсунбоева Дилафрўз Набижановна қарздор – “ХХХ” фермер хўжалигининг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - қарздор – “ХХХ” фермер хўжалиги тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини тўлиқ бажариш; - тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш, 2023 йил 18 декабрга қадар эса тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин. Қарздор – “ХХХ” фермер хўжалиги бошқарув органи зиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. Қарздор – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан “ХХХ” АТБ фойдасига ариза тақдим этишда олдиндан тўланган 900 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туман бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи, судья Х.Н.Равшанов