← Назад
Решение #604601 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| олатда суд ИПК | 107 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дорини ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2301/383-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Р.Аскаров
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Д.Убайдуллаев
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 13 апрель
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
Ш.Мирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Т.Атабоев ва Д.Убайдуллаевдан
иборат таркибда, Х.Тухтасиновнинг котиблигида, Балиқчи тумани Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари
Н.Тохлибаева, М.Ҳайитова (ишончнома асосида), “Махфора” фермер хўжалиги
вакили Т.Хайдаров (паспорт асосида), “TETRATEX” масъулияти чекланган
жамияти вакиллари М.Мамадиев, И.Джураев (ишончнома асосида)
иштирокида, Балиқчи тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгашининг “Махфора” фермер хўжалиги манфаатида “TETRATEX”
масъулияти чекланган жамиятидан 120 241 122 сўм асосий қарз, 24 048 224
сўм жарима, 5 771 573 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан Избоскан туманлараро иқтисодий суди
томонидан 2023 йил 17 февраль кунги ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг
“TETRATEX” масъулияти чекланган жамияти манфаатида киритган
апелляция шикояти асосида ишни Жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман
судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Махфора” фермер хўжалиги (бундан буён матнларда – “даъвогар” деб
юритилади) “TETRATEX” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнларда – “жавобгар” ёки “кластер” деб юритилади) ўртасида 2021 йил 17
ноябрда №118/2022-сонли “Пахта хом ашёси харид қилиш бўйича” фьючерс
шартномаси (бундан буён матнларда – “шартнома” деб юритилади) тузилган.
Шартномага биноан, даъвогар пахта хом ашёси етказиб бериш,
жавобгар эса пахта хом ашёсини қабул қилиб, унинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар умумий 87 238 кг пахта хом ашёси етказиб берган.
Балиқчи туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши (бундан буён матнларда – “кенгаш” деб юритилади) томонидан
кластерга тумандаги фермер хўжаликларнинг манфаатида 2023 йил 4 январь
куни 01/01-сонли талабнома юборилган.
Шундан сўнг, кенгаш даъвогарнинг манфаатида иқтисодий судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 120 241 122 сўм асосий қарз,
24 048 224 сўм жарима, 5 771 573 сўм пеня ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, жавобгар пахта хом ашёсини қабул қилиб
олганлигини, пахтани қабул қилиш варақалари ва ҳисобварақ-фактуралар
расмийлаштирилганлигини, жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга
оширилганлигини, шартноманинг 4.5-бандига кўра, жавобгар етказиб
берилган маҳсулот қийматининг 100 фоиз ҳисобидан терим учун юборилган
пуллар ва бошқа харажатлар чегирилганидан қолган қисмини 2022 йил
31 декабрга қадар тўлиқ тўлаб бериши лозимлигини, жавобгарга талабнома
юборилганлигини, жавобгар 120 241 122 сўмни тўламаганлигини, натижада
даъвогар моддий зарар кўрганлигини кўрсатган.
Суднинг 2023 йил 20 январдаги ажрими билан Қишлоқ хўжалиги
бўлими ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция суд мажлисида кенгаш Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда “ИПК” деб
юритилади) 157-моддаси тартибида пеня миқдорини 14 909 899 сўмга
кўпайтириш тўғрисида ариза тақдим этган ва суд томонидан ариза иш
юритувга қабул қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 17 февралдаги ҳал қилув
қарори билан даъво қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 99 699 533 сўм асосий қарз, 7 454 949 сўм пеня, кенгаш фойдасига
30 000 сўм почта харажати ундирилиши белгиланган. Даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантириш рад қилинган.
Мазкур суд қарори устидан жавобгар томонидан берилган апелляция
шикоятида, биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари бузилганлиги, хусусан шартноманинг 8.1-бандига кўра,
келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда, тарафлар
қоидага кўра уларни судгача ҳал этиш юзасидан мустақил ёҳуд туман
(шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган комиссия
иштирокида чора-тадбирлар кўришлари кераклиги белгиланганлиги,
комиссия тарафлар ўртасидаги низоли масалани кўриб чиқмаганлигини,
ушбу ҳолатда суд ИПК 107-моддаси 5-бандига асосан, даъвони кўрмасдан
қолдириш ҳақида ажрим чиқариши лозимлигини, лекин суд даъвони
кўрмасдан қолдириш ҳақида ажрим чиқармаганлигини, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2020 йил 6 март кунги ПҚ-4633-сонли Қарори
билан давлат харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилганлигини,
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат
вазирлиги, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда жаҳон бозори
нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил
ҳосили
учун
кутилаётган
минимал
нархлар
эълон
қилиниши
белгиланганлигини, тўловлар амалга оширилиши лозим бўлган 2022 йил
4-чорак пахта хом ашёсининг харид нархлари аниқ бўлмаганлиги, буни
аниқлаштириб олиш учун тегишли ташкилотларга мурожаат қилинганлиги
ва ушбу мурожаатларнинг жавоби олинганга қадар ишни қолдириб туриш
ҳақидаги илтимосномалар қаноатлантирилмаганлигини, даъвогар билан
ўзаро келишиб олиш учун ҳам имконият берилмаганлигини билдирган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция
шикоятини қувватлаб, Ўзбекистон пахта тўқимачилик кластерлари
уюшмасининг 2023 йил 10 февралдаги 02-11-61-сонли хатида, 2022 йилда
етиштирилган пахта хом ашёси учун якуний ҳисоб-китоблар 2 босқичда,
яъни биринчи босқичда жорий йилнинг 1 февралига қадар 1 тонна учун
8 300 сўмдан 85 фоизини, қолган 15 фоизини 1 ноябрга қадар тўлиқ ҳисобкитоб қилиниши кўрсатилганлиги, шунингдек, тўловларни амалга ошмай
қолишига банк томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023
йил 3 февралдаги ПҚ-43-сонли Қарори асосида якуний тўловлар тўлаб
берилмаганлиги, биринчи инстанция суди томонидан инобатга олинмасдан
қарор чиқарилганлигини, биринчи инстанция суди маслаҳатхонага
кирмасдан ҳал қилув қарори қабул қилганлигини билдириб, шикоятни
қаноатлантиришни сўради.
Кенгаш
вакили
суд
мажлисида
апелляция
шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Даъвогар
вакили
суд
мажлисида
апелляция
шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафларнинг кўрсатмасини инобатга олиб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнларда – “ФК” деб юритилади) 234-моддасига биноан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 17 ноябрь
куни №118/2022-сонли “Пахта хом ашёси харид қилиш бўйича” фьючерс
шартномаси тузилган.
Шартномага мувофиқ, даъвогар Андижон-35 навли 86,99 тонна пахта
хом ашёси етказиб бериш, жавобгар ҳар бир тоннаси учун 9 040 000 сўмдан
жами 786 389 600 сўм тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар 87 238 кг пахта хом ашёси етказиб берган, етказиб берилган
пахта хом ашёси (уруғлик пахта учун қўшимча тўловлар ва транспорт
харажатларини қўшган ҳолда) учун жами 697 454 159,38 сўм тўловга
ҳисобланган.
Бу ишдаги ҳисобварақ-фактуралар билан ўз тасдиғини топади.
Жавобгар томонидан амалга оширилган тўловлар ва бошқа харажатлар
(кимёвий воситалар) чегирилганда, даъво ариза берилган санага 120 241 122
сўм қарзи қолган.
Жавобгар томонидан 2023 йил 1 февраль куни 20 541 589 сўм тўлов
амалга оширилган. Натижада иш кўрилган санага жавобгарнинг 99 699 533
сўм қарзи қолган.
Биринчи инстанция суди 99 699 533 сўм асосий қарз ундириш ҳақида
асосли тўхтамга келган.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан тўловлар амалга
оширилмаганлиги учун 24 048 224 сўм жарима ҳамда 14 909 899 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Шартноманинг 5.4-бандида белгиланган муддатларда бўнак (аванс)
маблағларини, топширилган (юклаб жўнатилган) пахта хом ашёси ҳақини
тўлашдан асоссиз бўйин товлагани учун харидор (жавобгар) хўжаликка
(даъвогарга) ўзи тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 20 фоизи миқдорида
жарима тўлаши, жаримадан ташқари харидор хўжаликка муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
Қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг
бажарилишини
таъминлаш
усулларидан
бири
ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда
неустойка
миқдорининг
қонун
талабларига
мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари
шартлиги, 3-бандида, агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг
бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш
назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки,
қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар
фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли
эканлиги, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Жавобгар етказиб берилган пахта хом ашёси юзасидан тегишли
ҳисобварақ-фактурани имзолаб, тасдиқлаб берган ва қарзни тўлашдан
асоссиз бўйин товлагани ўз тасдиғини топмади. Шунингдек, жавобгар суд
муҳокамаси даврида ҳам тўловларни амалга оширган.
Шу боис, биринчи инстанция суди даъводаги ундирилиши талаб
қилинган неустойканинг пеня суммасини ундиришни ва унинг миқдорини
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, 7 454 949 сўм белгилаш ҳамда
неустойканинг жарима суммасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
асосли тўхтамга келган.
Жавобгар апелляция шикоятида, шартноманинг 8.1-бандига асосланиб,
даъвогар талабнома юбориш тартибига риоя қилмаганлиги учун суд даъвони
кўрмасдан қолдириши кераклигини билдирган.
Шартноманинг 8.1-бандига биноан, келишмовчиликлар ва низоли
масалалар келиб чиққан тақдирда, тарафлар қоидага кўра уларни судгача ҳал
этиш юзасидан мустақил ёҳуд туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузурида
ташкил этиладиган комиссия иштирокида чора-тадбирлар кўрадилар.
Агар шартномада тарафлар томонидан келиб чиққан низоларни тинч
йўл билан ҳал этиш ҳақидаги шарт назарда тутилган бўлса, аммо низони ҳал
этиш тартиби белгиланмаган бўлса, бу ҳолда низони талабнома юбориш
йўли билан ҳал этиш тартиби мажбурий ҳисобланмайди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи
инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли
Қарорининг 3-бандида тушунтириш берилган.
Шартномада низони тинч йўл ҳал этиш ҳақида қоида мавжуд, лекин
бунинг аниқ тартиби (талабнома юборилиши, у қанча муддатда кўриб
чиқилиши ёки ўзаро учрашув белгиланиши, музокаралар ўтказилиши
тартиби) белгиланмаган.
Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган комиссия
енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича
комиссия ҳисобланиб, унинг вазифасига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини
етиштиришда енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор) юзага
келганлигини тасдиқлашдан иборат.
Комиссиянинг фаолиятига оид қоидалар Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги “Қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришида
шартномавий
муносабатларни
такомиллаштириш
ва
мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 86бандида назарда тутилган.
Кенгаш томонидан жавобгарга талабнома юборилган, шунингдек
даъвогар пахта хом ашёси етказиб бериш бўйича шартномавий
мажбуриятини тўлиқ бажарган ва форс-мажор ҳолати юз берганлиги
исботланмаган.
Шу боис, судлов ҳайъати даъвони кўрмасдан қолдиришга (талабнома
юбориш тартибига риоя қилинмаганлиги важи билан) асослар мавжуд эмас
деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, жавобгар апелляция шикоятида ва апелляция суд
муҳокамасида берган кўрсатмаларида, Ўзбекистон пахта тўқимачилик
кластерлари уюшмасининг 2023 йил 10 февралдаги 02-11-61-сонли хатида,
2022 йилда етиштирилган пахта хом ашёси учун якуний ҳисоб-китоблар
2 босқичда, яъни биринчи босқичда жорий йилнинг 1 февралига қадар
1 тонна учун 8 300 сўмдан 85 фоизини, қолган 15 фоизини 1 ноябрга қадар
тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши кўрсатилганлиги, биринчи инстанция суди
ушбу хатда белгиланган тўлов муддатларини инобатга олмаганлигини
билдирди.
Судлов ҳайъати, жавобгарнинг ушбу важлари билан келишмайди.
Боиси, ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шартноманинг 4.5-бандида, томонлар етказиб берилган пахта хом
ашёси учун ҳисоб-китоблар 2022 йил 31 декабрга қадар тўлиқ амалга
оширилиши келишилган.
Томонлар шартномадаги ушбу муддатни узайтириш (кечиктириш)
юзасидан шартномага тегишли ўзгартириш киритилмаган.
Шунингдек, шартномадаги тўлов муддатларини кечиктириш юзасидан
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори тақдим этилмади.
Ўзбекистон пахта тўқимачилик кластерлари уюшмасининг 2023 йил
10 февралдаги 02-11-61-сонли хати норматив – ҳуқуқий ҳужжат
ҳисобланмайди.
Судлов
ҳайъати,
жавобгарнинг
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2023 йил 3 февралдаги ПҚ-43-сонли Қарори асосида якуний
тўловлар тўлаб берилмаганлиги важи билан келишмайди.
Боиси, жавобгар Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан енгиб
бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари бўйича берилган сертификатни
тақдим эта олмади.
Бундан ташқари, судлов ҳайъати жавобгарнинг биринчи инстанция
суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишда алоҳида хонага
кирмаганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги
важлари билан келишмайди.
Чунки, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ИПКнинг 279моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлгандагина
бекор қилинади.
Апелляция судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас деб
ҳисоблайди.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига биноан, апелляция
интсанция суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддаси тўққизинчи қисмига биноан, ишда иштирок
этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ
ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга
мувофиқ тақсимланади.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикояти билан
боғлиқ суд харажатлари жавобгар зиммасига юклашни ва жавобгар
ҳисобидан республика бюджетига 1 351 510,21 сўм давлат божи ундиришни,
апелляция инстанцияси учун тўланган 30 000 сўм почта харажатини
жавобгарнинг зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 278 ва 280-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилади:
Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 февралдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“TETRATEX” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 1 351 510,21 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Апелляция инстанцияси учун тўланган 30 000 сўм почта харажати
жавобгар зиммасида қолдирилсин.
Қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят
(прокурор протест) келтириш мумкин.
Раислик қилувчи
Ш.Мирзаев
ҳайъат аъзолари
Т.Атабоев
Д.Убайдуллаев