← Назад
Решение #604609 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 5 | — | law | |
| онун | 45 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| суд харажатларини эса ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 111 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “а”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 апрель 4-1101-2302/1143-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Салимов, судья
ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов суд котиблигида, аризачи Ххххнинг қарздор "Хххх"
МЧЖни тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот
деб топиш тўғрисидаги аризасига асосан қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишни аризачи вакили И.Холмуродов (2023 йил 3 апрелдаги 25-37847сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Хххх (бундан буѐн матнда аризачи деб юритилади) ариза билан судга
мурожаат қилиб, "Хххх" МЧЖ (бундан буѐн матнда қарздор деб юритилади)ни
тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб
топишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий
тўловлар бўйича қарздорлиги тўланмасдан келинаѐтганлиги, барча чоралар
кўрилганига қарамасдан уни ундиришнинг имкони бўлмаганлиги, Мажбурий
ижро бюроси томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар қарорларини ижро
этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига асосан ижро
этиш имконияти мавжуд бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжатлари ундирувчига
ижросиз қайтарилганлигини таъкидлаб, қарздорни банкрот деб топишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда (гибрид
почта ва электрон почта манзили орқали) хабардор қилинган қарздор суд
мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Шунга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 127, 128 ва 170-моддалари талабига кўра, ишни қарздорнинг
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан буѐн матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига асосан тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг
пул
мажбуриятлари
бўйича
кредиторлар
талабларини
қаноатлантиришга ва (ѐки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини
бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи
чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаѐтганда, жисмоний
шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги
тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаѐтганда қўлланилмайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздорнинг таъсис ҳужжатлари 2020 йил
24 декабрда 929359-сонли тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган
бўлиб, корхона таъсисчиси ҳамда раҳбари Атабаев Дониѐр Рашидович
ҳисобланади, қарздорнинг юридик манзили - Тошкент вилояти, Тошкент вилояти,
Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчаси, 88-уй кўрсатилган.
Аризачи томонидан ўрганилганда, 2022 йил 16 декабрь ҳолатига солиқ ва
бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи 16 219 789 450,66 сўмни ташкил қилиши
аниқланган. Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк
томонидан амалиѐтга жорий этилган дастур маълумотларига кўра қарздорнинг
ҳисобварағига қўйилган инкассо топшириқномалари асосида картотека (К-2)
15 258 286 318,17 сўмни ташкил қилади.
Қонун 45-моддасининг иккинчи қисмига кўра давлат солиқ хизмати
органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка
мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чоратадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак.
Аризачининг қарздордан солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки
ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қабул қилинган қарорлари ижро қилиш
учун Мажбурий ижро бюросининг Тошкент туман бўлимига юборилган.
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент туман бўлими давлат ижрочиси
томонидан “Ижро ишини юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига
қайтариш тўғрисида”ги 2022 йилнинг октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида қабул
қилинган қарорлари билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро
этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи
қисмининг 3-бандига асосан қарздорнинг ундирув қаратиш мумкин бўлган молмулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатлари ундирувчига ижросиз
қайтарилган.
Шунингдек, Давлат солиқ кўмитасининг “Солиқ тўловчиларнинг ягона
реестри” дастурий маълумотларига кўра қарздорнинг номига автотранспорт
воситаси ва кўчмас мулк объектлари рўйхатга олинмаган. Қонунчиликнинг
умумий асосларига кўра, қарздорнинг ҳозир бўлмаганлиги сифатида нафақат
унинг раҳбари йўқлиги, балки хўжалик юритувчи субъект мол-мулкининг
йўқлигини ҳам тушуниш лозим. Бу ҳол қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги
сабабли ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш тўғрисидаги давлат ижрочисининг
қарори билан тасдиқланиши мумкин.
Қонуннинг 52-моддасига кўра суд тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ѐки
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд
бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси
биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган
ҳолларда қабул қилинади.
Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда
тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва
унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак.
Қайд этилганларга кўра, суд аризачининг қарздорни соддалаштирилган
таомил асосида банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги талабини асосли деб
ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, суд харажатларини эса ИПКнинг 118-моддасига
асосан қарздор зиммасига юклашни лозим топади.
Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб топиш
ҳақида қарор қабул қилаѐтганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини
тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав
капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда,
ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши
мумкин.
Қонуннинг 111-моддасига кўра, ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий
қилиш ҳақида судга илтимоснома билан мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул
қилган кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарувчиликка номзодни
маъқуллайди. Ташқи бошқарувчиликка номзод кредиторларнинг йиғилишига ҳар
қандай кредитор томонидан ѐки ваколатли давлат органи томонидан таклиф
этилиши мумкин. Кредиторларнинг йиғилиши томонидан қарор қабул қилишнинг
ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган тартибига мувофиқ
кредиторларнинг энг кўп овозини олган шахснинг номзоди судга таклиф этилади.
Ташқи бошқарувчиликка номзод кредиторларнинг йиғилиши томонидан тақдим
этилмаган тақдирда, суд ваколатли давлат органи томонидан таклиф этилган
номзодлар орасидан ташқи бошқарувчини тайинлайди.
Мазкур ҳолда тугатиш бошқарувчиликка номзод кредитор томонидан
тақдим этилмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тугатиш
бошқарувчиликка тавсия қилинган номзодлар ичидан, аризачи вакилининг
фикрини ҳам инобатга олган ҳолда биринчи тоифали суд бошқарувчиси
аттестатига эга бўлган Исмаилов Исак Байқобиловични тугатиш бошқарувчи этиб
тайинлашни лозим топди.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-,128-,170-,176–179- ҳамда 186-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза қаноатлантирилсин.
"Хххх" МЧЖ соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб эътироф
этилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
"Хххх" МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси этиб биринчи тоифали суд
бошқарувчиси Исмаилов Исак Байқобиловичнинг номзоди тасдиқлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- "Хххх" МЧЖ тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилганлиги ва тугатишга
доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида
кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон
қилиш;
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини тўлиқ
бажариш;
- тугатишга доир иш юритиш жараѐнини қонунда белгиланган тартибда олиб
бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш, 2024
йил 13 мартга қадар эса тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисида
ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин.
"Хххх" МЧЖ бошқарув органи зиммасига уч иш куни ичида корхонанинг
бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа
қимматликлари тугатиш бошқарувчисига
топширилишини таъминлаш
мажбурияти юклатилсин.
"Хххх" МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи,
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси фойдасига 30.000 сўм почта харажати
ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек
Мажбурий ижро бюросининг Нурафшон шаҳар бўлими ва Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармасига юборилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Т.Салимов