Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2304/3157 Дата решения 13.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Нур Анвар саодати фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Файхан текс масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1081870 Claim ID 3230930 PDF Hash 8cf4544d88230bdb... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
йича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддаси йича мажбуриятни бажарган шахс ФК 1023 law
онунни 9-моддаси онунни 9 law
тисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси тисодий процессуал кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Fergana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-65-30, (+99873) 244-65-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 13 апрель 4-1501-2304/3157-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ѐрдамчиси Н. Эралиеванинг мажлиси котиблигида, Фурқат тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили К.А. Содиқов (ишончномага асосан), жавобгар вакили А.Н. Ёқубов (ишончномага асосан) иштирокида, Фурқат тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар ―Нур Анвар саодати‖ фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб судга киритган жавобгар ―Feyxan-Teкs‖ масъулияти чекланган жамиятидан жами 185 763 757 сўм асосий қарз, 43 840 247 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Фурқат тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буѐн матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар ―Нур Анвар саодати‖ фермер хўжалиги (бундан буѐн матнда Фермер хўжалиги деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар ―Feyxan-Teкs‖ масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буѐн матнда МЧЖ деб юритилади) жами 185 763 757 сўм асосий қарз, 43 840 247 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Кенгаш вакили даъво аризаси бўйича ҳозирги кунга қолган асосий қарз ва даъво аризасида келтирилган пеняни ундиришни сўради. Даъвогар Фермер хўжалиги ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантирилганига қарамасдан судга вакили келмагани учун суд ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди. Жавобгар вакили суд мажлисида даъвони тан олмасдан, фьючерс шартномаси давлат рўйхатидан ўтмагани учун даъвони рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Даъвогар Фермер хўжалиги (бундан буѐн Фермер хўжалиги деб юритилади) билан жавобгар МЧЖ (буюртмачи) ўртасида электрон шаклда 2022 йил 18 январь куни 109/F2022-сонли ―Пахта хомашѐси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси‖ тузилган. Шартноманинг 2.4-бандидаги ҳамда шартноманинг 4-бўлимига асосан МЧЖ уруғлик пахта ва пахта хомашѐсини қабул қилиш ва қилинган харажатларини чегириб, 2022 йил 31 декабрь кунига қадар ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини зиммасига олган. Жавобгар Фермер хўжалиги томонидан топширилган пахта хом аше ва уни етиштириш учун олинган товарлар нархини чегириб шартномада белгиланган муддатга қадар тўла ҳисоб-китоб қилмагани, киритилган талабномасига жавоб бермагани учун Кенгаш томонидан судга даъво аризаси киритилган. Тарафлар ўртасидаги низо фьючерс шартномасидан келиб чиққан. Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган фьючерс шартномаси маҳсулот етказиб бериш ва контрактация шартномаларини тури бўлиб, унга асосан шартнома тарафлари ўзаро мажбуриятларга эга бўлади. Жумладан, шартномага асосан буюртмачи-кластер фермер хўжалиги томонидан мавсумда етиштирилган пахтани шартнома тузилган вақтдаги нархда сотиб олиш, фермер хўжалиги товарни буюртмачига шартномада келишилган миқдорда етказиб бериш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаѐтган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ѐки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ѐхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ѐки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайѐрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса ѐки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, контрактация шартномасига нисбатан маҳсулот етказиб бериш шартномаси тўғрисидаги қоидалар, тегишли ҳолларда эса давлат эҳтиѐжлари учун товарлар етказиб беришга доир давлат контракти тўғрисидаги қоидалар қўлланади. ФК 449-моддасининг биринчи қисмида сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Жавобгар 2022 йил 31 декабрь кунига қадар олинган товарга тўловни амалга ошириши лозим бўлган, лекин мажбуриятини тўла бажармаган. Даъво аризаси судга тақдим қилинган санага жавобгарнинг даъвогар олдида асосий қарзи 183 782 572,96 сўмни ташкил қилади. Шу сабабли суд даъвонинг 183 782 572,96 сўм асосий қарз ундириш қисмини асосли деб ҳисоблаб, ундиришни, даъвонинг қолган асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Шартноманинг 5.4-бандида буюртмачи хўжаликка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиздан пеня, лекин пеня миқдори тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаш шарти назарда тутилган. Даъвогар шартнома шартидан келиб чиқиб бажарилмаган мажбуриятнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда 43 840 247 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 366-моддасининг иккинчи қисмида нотариал тасдиқланиши ѐки давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган шартнома нотариал тасдиқланган ѐки рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан, нотариал тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилиши зарур бўлганда эса — шартнома рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан шартнома тузилган ҳисобланади, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг ―Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида‖ 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори 27-бандида битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари тузилмаган шартномага нисбатан қўлланилмаслиги, битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ѐки тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ, асоссиз орттирилган мол-мулкни ѐки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги тушунтирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ―Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида‖ги 2016 йил 23 декабрь 303-сонли қарорини 2.3 ва 3-бандларида агарда шартнома давлат рўйхатидан ўтмаган бўлса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслиги, бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ѐки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли қарор билан тасдиқланган ―Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайѐрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида‖ги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, фермер ва деҳқон хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан тайѐрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузилган барча турдаги шартномалар туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши лозим бўлган. Рўйхатдан ўтмаган шартнома тузилмаган ҳисобланиши ва пеня ундириш талабини қаноатлантиришга қонуний асослар мавжуд эмаслиги учун суд ушбу талабни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси ―Давлат божи тўғрисида‖ги Қонунни 9-моддасининг 18-бандига асосан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрь кунги ПҚ3318-сонли ―Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида‖ги Қарорининг 3-бандида Кенгаш фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этганида ушбу даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддасига асосан жавобгардан 183 782 572,96 сўм асосий қарзни 2 фоизи миқдоридаги 3 675 651,46 сўм давлат божини ундириш лозим бўлади, даъвонинг рад этилган қисми бўйича давлат божи Фермер хўжалигидан ундирилмайди. Бинобарин, суд ИПК 118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар ―Нур Анвар саодати‖ фермер хўжалиги фойдасига жавобгар ―Feyxan-Teкs‖ масъулияти чекланган жамиятидан 183 782 572,96 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ―Feyxan-Teкs‖ масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 3 675 651,46 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суди орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Х.Жамолиддинов.