Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2304/3156 Дата решения 13.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фуркат Диего фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Файхан текс масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1081880 Claim ID 3233799 PDF Hash 9d1f8e2675158544... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-63-05, (+99873) 244-65-40 АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 13 апрель 4-1501-2304/3156-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили К.Содиқов (Фермерлар кенгаши юристи, ишончнома асосида), даъвогар вакили Ш.Тўйчиев (фермер хўжалиги раҳбари), жавобгар вакили А.Ёқубов (ишончнома асосида) иштирокида, Фурқат тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар "Фурқат Диего" фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “Файхан текс” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 407 408 618 сўм асосий қарз ва 96 148 434 сўм пеня жами 503 557 052 сўм тўловларни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Фурқат тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар "Фурқат Диего" фермер хўжалиги манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Файхан текс” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 407 408 618 сўм асосий қарз ва 96 148 434 сўм пеня жами 503 557 052 сўм тўловларни ундиришни сўраган. Суд мажлисида аризачи, даъвогар ва жавобгар вакиллари тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги боис даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради ва судга тузилган медиатив келишувни тақдим қилдилар. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”, дейилган. Судга низо тарафлари ўртасида тузилган медиатив келишув тақдим этилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддасининг 5³-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 18-моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараѐнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно” – деб кўрсатилган. Шу сабабли суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ : Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар "Фурқат Диего" фермер хўжалиги томонидан тўланган 30 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья Х.Жамолиддинов