← Назад
Решение #604636 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 451 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1102-2202/3339-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья А.Пайғамов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ж.Суяров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 13 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев
ва
Ш.Мирзахакимовдан
иборат
таркибда,
Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, даъвогар вакили В.Новиков (2023 йил 25 мартдаги 08-02-105сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Ш.Мухаммадиев (2022 йил
25 ноябрдаги ишончнома асосида) ҳамда Ш.Хамраевнинг (2022 йил
25 ноябрдаги 04-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар
Ўзбекистон
Республикаси
Фанлар
академияси
Геномика
ва биоинформатика марказининг жавобгар “Nur golden fruits” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 54 252 000 сўм пеня, 14 313 000 сўм лот
бошланғич нархидан 3 фоиз гаров суммаси миқдоридаги закалат,
115 419 999 сўм закалат ва 715 650 сўм комиссия йиғими миқдорида зарарни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган мазкур иқтисодий
иш юзасидан Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 12 январдаги қарори устидан Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика
марказининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд
мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суд биносида кўриб чиқиб
куйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон
Республикаси
Фанлар
академияси
Геномика
ва биоинформатика маркази (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
ва “Nur golden fruits” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 31 августда умумий қиймати
361 680 001 сўмни ташкил этган 590483-сонли товар етказиб бериш
шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган
бўлиб, жавобгар унинг 1-бандида назарда тутилган техник параметрларга
эга бўлган Хитойнинг “Вiobase biomed CO., LTD” фирмаси томонидан
ишлаб чиқарилган, BK-FD50S маркали, 2022 йил 14 июлда ишлаб
чиқарилган, кафолат муддати 1 йил, яроқлилик муддати 5 йил бўлган
лиофилизатор товарини етказиб бериш, даъвогар эса уни қабул қилиб олиш
ва шартномада белгиланган тартибда ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Жавобгар Хитойнинг “BPE SUPPLY CHAIN Co., Limited” корхонаси
билан 2022 йил 5 сентябрда BKBRT20220913UZ5291-сонли шартнома
тузиб, унга кўра “Вiobase biomed CO., LTD” фирмаси томонидан ишлаб
чиқарилган BK-FD50S маркали, нархи 18 800 АҚШ доллар бўлган,
лиофилизатор товарини 30 кун ичида етказиб бериш бўйича шартнома
тузган.
Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимининг
2022 йил 10 октябрдаги “Вiobase biomed CO., LTD” фирмаси томонидан
ишлаб чиқарилган BK-FD50S маркали лиофилизатор товарига мувофиқлик
сертификати берилган. Шунингдек, 2022 йил 10 октябрдаги 3467-сонли
лаборатория синови баённомаси имзоланган. “Universal expert system”
масъулияти чекланган жамияти ҳузуридаги “Techmash-sert” сертификат
берувчи органнинг 2022 йил 10 октябрда тасдиқланган синов баённомасида
маҳсулот ГОСТ МЭК 60335-1-2015, UzTR 389-010:2016, ГОСТ IEC60335-2109-2013 талабларига жавоб бериши кўрсатилган.
2022 йил 5 октябрда товарни миқдори ва сифати бўйича қабул қилиш
далолатномасини даъвогарнинг уч нафар ходимлари ва жавобгарнинг
ваикли имзолаб, лиофилизатор товарни қабул қилиб олган. Бироқ,
даъвогар ходимлари BK-FD50S маркали лиофилизатор товарини текшириб,
товар шартномада келтирилган товарга мувофиқ эмаслигини аниқлаганлиги
сабабли қайтадан 2022 йил 5 октябрда бир томонлама далолатнома тузган.
Шундан кейин, шартномада кўрсатилган товар етказиб
берилмаганлиги важи билан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб жавобгар ҳисобидан 54 252 000 сўм пеня, 14 313 000 сўм - 3 фоиз
гаров суммаси миқдоридаги закалат, бошланғич суммасининг 15 фоизидан
паст бўлган 115 419 999 сўм миқдоридаги закалат суммасини ва 715 650 сўм
комиссия йиғими миқдорида зарарни ундиришни сўраган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 8 500 000 сўм пеня, 14 313 000 сўм лот бошланғич
нархидан 3 фоиз гаров суммаси миқдоридаги закалат, гаров суммасининг
15 фоизидан юқори миқдоридаги 115 419 999 сўм закалат ва 715 650 сўм
комиссия йиғими миқдорида зарар, 1 002 100 сўм давлат божи
ва 24 000 сўм почта харажати, шунингдек жавобгар ҳисобидан республика
бюджетига 2 691 912,98 сўм давлат божи ундирилган ва даъво
талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
2023 йил 12 январдаги қарори билан Чирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган ҳамда
даъво талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 12 январдаги қароридан норози бўлиб даъвогар кассация шикояти
2
билан мурожаат қилган, унда апелляция инстанцияси судининг қарорини
бекор қилиб, биринчи инстанция судининг қарорини ўз кучида қолдириш
сўралган. Шунингдек, шикоятида апелляция инстанция судининг қарорида
даъвогарнинг ишончли вакили З.Убайдуллаев умуман кўрсатилмаганлиги,
З.Убайдуллаевнинг суд мажлисида Ўзбекистон товар-ҳом ашё биржасидан
вакили иштирокини таъминлаш ҳақидаги оғзаки илтимосномаси муҳокама
қилинмаганлиги, 2023 йил 12 январдаги суд мажлисида давлат тилини
мукаммал биладиган З.Убайдуллаевни қатнаштирмасдан, суд мажлисида
иштирок этган В.Новиковни таржимон билан таъминлаб бермаганлиги,
товар 30 кунга кечиктириб етказилганлиги, бироқ суд бунга баҳо бермагани,
етказиб берилган товар техник талабларга жавоб бермаслиги, даъвогар
Фуқаролик кодексининг 451-моддасига кўра сифатсиз товар етказиб
берилган бўлса, товарни қабул қилишдан бош тортишга ҳақли эканлигига
суд эътиборини қаратмагани ҳақида важларини билдирган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, кассация шикоятида
келтирилган важларини такрорлаб, шикоятини қаноатлантириб беришни
сўради, апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиб, ишни
кўришни апелляция инстанцияси судига юборишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этиб, кассация
шикоятига эътироз билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш
учун апелляция инстанция судига юборишни, кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 302-моддасида биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига
мувофиқ эмаслиги;
4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги
ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.
3
1) қўлланилиши лозим бўлган қонунчилик ҳужжатининг
қўлланилмаганлиги;
2) қўлланилиши мумкин бўлмаган қонунчилик ҳужжатининг
қўлланилганлиги;
3) қонунчилик ҳужжатининг нотўғри талқин қилинганлиги.
Апелляция инстанцияси суди қарорида даъвогар жавобгар билан
BK-FD50S маркали лиофилизатор товарини етказиб бериш бўйича
шартнома бекор қилинмаган бўлса-да, худди шу маркали товарни етказиб
бериш бўйича “Eurolux” масъулияти чекланган жамияти билан 2022 йил
17 сентябрда 629575-сонли, 359 900 000 сўмлик шартнома тузганлиги, товар
суммалари тўланганлиги иш ҳужжатларига илова қилинган 2022 йил
14 ноябрдаги 173-сонли ҳисоб-фактура билан ва ушбу товарни қабул қилиб
олганлиги даъвогарнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан ўз
исботини топганлигини баён қилган, бироқ мазкур хулосага келиш учун
бирон-бир мутахассис ёки эксперт хулосаси (фикри) олинмаган.
ИПК 299-моддаси иккинчи қисмига кўра кассация инстанцияси суди
янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас.
Шунга кўра, апелляция инстанцияси суди, жавобгар ҳамда “Eurolux”
масъулияти чекланган жамияти томонидан етказиб берилган товарларнинг
техник жиҳатдан тавсифларни бериш учун мутахассис фикри еки эксперт
хулосасини олиши лозим эди, бундан ташқари, жавобгар томонидан етказиб
берилган товарнинг шартномада белгиланган техник талабларига жавоб
бериши ёки бермаслиги бўйича ҳам ҳужжат мавжуд эмас.
Бундан ташқари, даъво аризасида асос қилиб кўрсатилган Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий
агентлигининг 2018 йил 15 майда тасдиқланган “Харид қилиш тартибтаомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни
тасдиқлаш ҳақида”ги 185-сонли буйруғи (Адлия Вазирлиги томонидан
2018 йил 26 май куни 3016-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2022 йил
25 июлда ўз кучини йўқотганлиги, бундан ташқари, биринчи инстанция
суди мазкур Низомга асосланмаган бўлса-да, биринчи инстанцияси суди
“Корпоратив буюртмачи йўриқномаси”га мувофиқ 3 фоиз ва 115 419 999
сўм закалат пули аниқ қайси асослар билан ундирилганлигига апелляция
инстанцияси суди баҳо бермаган.
Шу билан бирга, апелляция инстанцияси суди неустойка талабини
“даъвогар шартномада кўрсатилган сифат сертификатга эга бўлган товарни
даъвогарга етказиб берган ва далолатномага асосан товар даъвогар
томонидан қабул қилиб олинганлиги сабабли, даъвогарнинг талаблари
асоссиз ҳисобланади деб баён қилган, бироқ суд мазкур талабини
шартномада белгиланган муддат ва шартлари билан боғламаган.
ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
4
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд
ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги
белгиланган.
Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси судининг қарори бекор
қилиниши ва шикоят шу инстанция судига кўриш учун юборилиши лозим.
Баён этилганларга асосан, ИПК 301 - 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор қилди:
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 12 январдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан апелляция инстанция судида кўриш учун
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
юборилсин.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Геномика ва
биоинформатика
марказининг
кассация
шикояти
қисман
қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
Т. Аннаева
Ҳайъат аъзолари
Б. Убайдуллаев
Ш. Мирзахакимов
5