← Назад
Решение #604659 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 72 | — | code_article | |
| мазкур Кодекс | 75 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 апрель
4-1102-2302/1719-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “------” МЧЖ манфаатида
жавобгар – “++++++++++” МЧЖ ҳисобидан 7.277.015 сўм асосий қарз ва
2.619.725,40 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий
ишни даъвогар вакили – ********* (буйруқ ва ишончнома асосида) иштирокида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
“------” МЧЖ манфаатида (бундан буѐн матнда – даъвогар деб юритилади)
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“++++++++++” МЧЖ (бундан буѐн матнда – жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 7.277.015 сўм асосий қарз ва 2.619.725,40 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз
ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баѐн этилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган
жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд мажлисининг вақти ва
жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш
ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, жавобгарга нисбатан
қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг
ҳам жавобгар даъво талабидаги асосий қарз суммаси бўйича қисман бўлса-да
тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакиллининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил
20 декабрда 17-сонли шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартномага асосан,
“Таъминотчи” ичимлик сувини ва чиқарилган оқова сувини етказиб бериш,
“Истеъмолчи” эса истеъмол қилинган ичимлик суви ва чиқарилган оқова суви
учун тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Мазкур шартномага кўра даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари
тўлиқ бажарган.
Бироқ, жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги
натижасида 2023 йил 1 январь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида жами
7.277.015 сўм муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича
юборилган 2023 йил 9 февралдаги 0000985-сонли талабнома оқибатсиз
қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Ушбу Кодекснинг 72-моддасига кўра, ишнинг ҳолатлари қонун
ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлса,
бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Бундан ташқари, мазкур Кодекснинг 75-моддасига асосан иш учун
аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маьлумотларни ўз ичига олган
хужжатлар ѐзма далиллар ҳисобланади.
Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда
ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар
олдидаги асосий қарзи бўйича қисман бўлсада тўловлар амалга оширилганлиги
ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабларининг 7.277.015 сўм асосий
қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартноманинг 4.7-бандига
кўра, мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгардан
2.619.725,40 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
шартномавий
мажбурият
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги
тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб
қилинган 2.619.725,40 сўм пеня миқдорини 400.000 сўмгача камайтиришни,
пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд
этилганларга
кўра,
суд
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 333-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 66, 118, 176-180, 192-моддаларини қўллаб,
суд
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъвогарнинг даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“++++++++++” МЧЖ ҳисобидан “------” МЧЖ фойдасига 7.277.015 сўм
асосий қарз, 400.000 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“++++++++++” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 300.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Судья
А.К.Пайғамов