Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/812 Дата решения 13.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Turan Silk Pro" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "AVAZBEK BAXTIYOR AGRO FAYZ" фермер хўжалиги
Source ID 1081315 Claim ID 3263421 PDF Hash 2130ccd5b1972f64... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ушбу Кодекснинг 72-моддаси ушбу Кодекс 72 code_article
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shahri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қуйичирчиқ тумани 2023 йил 13 апрель *****-сонли иш раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “*****” фермер хўжалиги ҳисобидан 3.140.606 сўм етказилган хақиқий моддий зарар, 27.176.929 сўм бой берилган фойдани ундириш тўғрисидаги даъво аризани тарафлардан даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти раҳбари ***** (2020 йил 3 февралдаги 22-сон буйруқ) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “*****” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3.140.606 сўм етказилган хақиқий моддий зарар, 27.176.929 сўм бой берилган фойдани ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасидаги важларини такрорлаб, даъвогар ўзининг хорижий хамкорлари билан тузилган махсулот етказиб бериш бўйича экспорт контрактлари асосида хорижга экспорт қилиниши мумкин бўлганлигини ва тегишли даромад олинган бўлишини баѐн қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга гибрид почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 128моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ѐки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, даъво аризасига илова қилинган ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, суд муҳокамасида иштирок этган тарафнинг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг талабларини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш хужжатларида кўринишича, 2022 йил 12 январда даъвогар ва жавобгар ўртасида “Пилла хом-ашѐсини етиштириш бўйича” 4/45-сонли шартнома (бундан буѐн матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандида жавобгар туман хокимлиги қарори билан тасдиқланган тақсимотга мувофиқ даъвогардан 18,8 қути, яъни 358,5 грамм жонлантирилган ипак қуртини олиб, уни парваришлаш натижасида даъвогарга жами 1075,5 кг пилла навлар аралашмасини етказиб бериши, даъвогар эса уларни қабул қилиш ва унинг қийматини ўзаро тузилган шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда тўлаб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.2-банди ва 2.4 “а”, “б” бандларига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 23 апрел кунидаги юк хатига асосан қиймати 2.773.356 сўм бўлган жами миқдори 358,5 грамм жонлантирилган ипак қурти хамда қиймати 367 250 сўм бўлган 56,5 кг тўшама қоғоз топширилган. Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар жавобгарга жами 3.140.606 сўм миқдордаги товар-моддий ресурслар берилиб, шартномада кўрсатилган мажбуриятларни тўлиқ бажарган. Бироқ, жавобгар ушбу шартнома шартларини тўлиқ бажармаганлиги натижасида даъвогарга жами 3.140.606 сўм миқдорда зарар етказган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади) 14-моддасининг биринчи қисмида агар қонун ѐки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкинлиги белгиланган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан 2022 йил 15 сентябрда 36-сонли талабнома юборилган бўлиб, жавобгар томонидан мазкур юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган. Ушбу ҳолатлар судда сўралган тараф вакиларнинг берган тушунтиришлари ҳамда иш хужжатлари билан ҳам ўз тасдиғини топди. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг 3.140.606 сўм етказилган хақиқий моддий зарарни ундириш ҳақидаги даъво талаби иш ҳужжатлари асосида ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Бундан ташқари, ушбу Кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Шуниндек, даъвогар даъво талабида жавобгар томонидан шартномада келишилган, бироқ етказиб берилмаган жами 1075,5 кг пилла махсулоти ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилган тақдирда, даъвогар томонидан ушбу пилла махсулоти қайта ишланиб, ўзининг хорижий хамкорлари билан тузилган махсулот етказиб бериш бўйича экспорт контрактлари асосида хорижга экспорт қилиниши ва унинг натижасида тегишли тартибда даромад олиши мумкинлиги важ қилиниб, 27.176.929 сўм бой берилган фойдани ундиришни сўраган. Гарчи тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида “хўжалик” шартномада белгиланган миқдорда берилган жонланган ипак қуртини “тайѐрловчи” нинг инкубаториясидан олиб кетишдан бош тортганлиги ѐки белгиланган миқдордан кам олинганлиги учун, шунингдек белгиланган миқдорда, ассортиментда, тартибда ва муддатларда махсулот топширмаганлиги ѐки топширишдан бош тортганлиги учун “тайѐрловчи”га шартномада белгилангна миқдорда топширилмаган махсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўлаши, жарима харид нархига белгиланган устамалар тўланиши ҳисобга олинмаган холда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан тасдиқланган етиштирилган тирик пиллаларнинг харид нархлари бўйича тавсиясидан белгиланганидан амалда шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб ҳисобланиши, “хўжалик” маҳсулотни тўлиқ етказиб бермаганлик натижасида “тайѐрловчи”га етказилган бой берилган фойдани ҳам тўлаши назарда тутилган ҳолатлари даъвогар томонидан исботлаб берилмади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак. ФКнинг 14-моддасига кўра, агар қонун ѐки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ѐки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ѐки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарорининг 19-бандига кўра, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ѐки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ѐки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ѐки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. Ололмай қолган даромаднинг миқдори (бой берилган фойда), агар мажбурият бажарилганида, кредитор қилиши лозим бўлган оқилона харажатларни ҳисобга олиб аниқланиши шарт. Хусусан, хом ашѐ ѐки бутловчи буюмларни етказиб бермаслик натижасида ололмай қолган даромад тарзидаги зарарни қоплаш ҳақидаги талаб бўйича бундай даромаднинг миқдори ушбу товарларнинг харидорлари билан тузилган шартномада назарда тутилган тайѐр маҳсулотларни сотиш баҳосидан келиб чиққан ҳолда, етказиб берилмаган хом ашѐ ѐки бутловчи буюмлар қиймати, транспорт-тайѐрлаш харажатлари ва тайѐр маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни чегириб ташлаш йўли билан аниқланиши зарур. Суд, юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 27.176.929 сўм бой берилган фойдани ундириш хақидаги талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПК 118-моддаси талабларига асосан давлат божи харажатларини даъво талабининг қаноатлантирилган ҳамда рад қилинган қисмларига нисбатан тарафлар ўртасида мутаносиб равишда тақсимлашни, почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “*****” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3.140.606 сўм етказилган хақиқий моддий зарар, 31 430,71 сўм давлат божи ҳамда 30 000 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган давлат божининг қолган қисми даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “*****” масъулияти чекланган “*****” фермер хўжалиги ҳисобидан 27.176.929 сўм бой берилган фойдани ундириш талаби қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. *****