Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2304/354 Дата решения 13.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Самаркандский городской экономический суд Судья Бегимов Руфат Мусурмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENT MAXSUS MONTAJ MEXANIZASIYA" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Орзу қурилиш престиж сервис масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1072350 Claim ID 3164356 PDF Hash d7c22bbc361fdef8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
онунининг 52-моддаси онуни 52 law
онунининг 89-моддаси онуни 89 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1401-2304/354-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Самарқанд шаҳри 2023 йил 13 апрель Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси Р.М.Бегимов раислигида, судья ёрдамчиси М.Ҳамрақуловнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи «Toshkent maxsus montaj mexanizasiya» МЧЖнинг қарздор «Orzu qurilish pristij servis» МЧЖни тўловга қобилиятси деб топиш тўғрисидаги аризасини Самарқанд шаҳар иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, қарздор «Orzu qurilish pristij servis» МЧЖнинг муваққат бошқарувчиси Д.Доноқулов иштирокида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Самарқанд шаҳар иқтисодий судига аризачи «Toshkent maxsus montaj mexanizasiya» МЧЖ ариза билан мурожаат этиб, «Toshkent maxsus montaj mexanizasiya» МЧЖ ва «Orzu qurilish pristij servis» МЧЖ ўртасида 2015 йил 02 сентябрда тузилган 15-сонли, 2016 йил 28 июнда тузилган 58-сонли шартномалар бўйича юзага келган қарздорликларни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида Тайлоқ туманлараро иқтисодий суди томнидан қўзғатилган 4-1405-1901/103-сонли иш бўйича 2019 йил 07 февралда қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан жавобгар «Orzu qurilish pristij servis» МЧЖдан даъвогар «Toshkent maxsus montaj mexanizasiya» МЧЖ фойдасига 27 702 000 сўм асосий қарз, 2 216 160 сўм пеня, олдиндан тўланган 415 530 сўм давлат божи ва 16 218 сўм почта харажати ундириш белгиланганлиги, ушбу ҳал қилув қарори асосида 2019 йил 11 мартда берилган ижро варақаси бўйича кўрсатилган қарздорлик бугунги кунга қадар тўланмасдан қолаётганлиги, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунига асосан қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлигини баён қилиб, қарздор «Orzu qurilish pristij servis» МЧЖни банкрот деб топишни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган аризачи ва қарздор суд мажлисида иштирок этмади. Аризачи «Toshkent maxsus montaj mexanizasiya» МЧЖнинг ишончли вакили Л.Каримов суднинг электрон почтаси орқали суд ариза билан мурожаат қилиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўришни ва даъво талабини қаноатлантиришни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан ишни аризачи ва жавобгар иштирокисиз, мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим деб топди. Қарздор «Orzu qurilish pristij servis» МЧЖ муваққат бошқарувчиси Д.Доноқулов ўз тушунтиришида корхонанинг банкротлик ҳолатига келиб қолишининг асосий сабаби корхона кредиторлар олдидаги қарзларини ўз вақтида тўлиқ тўламасдан келганлиги, шунингдек корхонага тегишли бўлган мол-мулклар мавжуд эмаслигини маълум қилиб, суддан даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, муваққат бошқарувчининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, қарздор «Orzu qurilish pristij servis» МЧЖ Самарқанд шаҳар давлат хизматлари марказидан 2012 йил 01 июнда юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган. Корхонага солиқ тўловчи сифатида (СТИР) 302316885-сонли идентификацион рақам берилган, корхона АЖ “Асака банк” Самарқанд филиалида ҳисоб-рақам очиб фаолият юритган. Корхонанинг юридик манзили Самарқанд шаҳри, ,Нарпай кўчаси, 278-уй. Корхона раҳбари Муродов Ориф Орзиқулович. Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1405-1901/103-сонли иш бўйича 2019 йил 07 февралда қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан жавобгар «Orzu qurilish pristij servis» МЧЖдан даъвогар «Toshkent maxsus montaj mexanizasiya» МЧЖ фойдасига 27 702 000 сўм асосий қарз, 2 216 160 сўм пеня, олдиндан тўланган 415 530 сўм давлат божи ва 16 218 сўм почта харажати ундириш белгиланган. Мазкур суд ижро ҳужжатида кўрсатилган жами 30 349 908 сўм қарздорликни бугунги кунга қадар ундиришнинг имкони бўлмаган. Шу сабабли «Toshkent maxsus montaj mexanizasiya» МЧЖ судга ариза билан мурожаат этиб, қарздор «Orzu qurilish pristij servis» МЧЖни Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунига асосан банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 17 февралдаги ажрими билан кредиторнинг аризаси иш юритишга қабул қилинган, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ва кузатув тартиб-таомили жорий этилган. Шунингдек, суднинг 2023 йил 24 февралдаги ажрими билан қарздорни муваққат бошқарувчи вазифасига Д.Доноқулов тайинланган. Муваққат бошқарувчи Д.Доноқулов томонидан «Orzu qurilish pristij servis» МЧЖга нисбатан кўзатув жорий қилинганлиги, муваққат бошқарувчи этиб Д.Доноқулов тайинлангалиги, кредиторларнинг биринчи йиғилиши 2023 йил 11 апрель куни соат 10:00 да Самарқанд шаҳар ДСИ биносида бўлиб ўтиши тўғрисида “Биржа” газетасининг 2023 йил 07 мартдаги 17 (3004)-сонида элон берилган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига мувофиқ вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланади. Муваққат бошқарувчи томонидан жамиятнинг молиявий аҳволи таҳлил қилинганда: - Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБнинг 2023 йил 13 мартдаги 11/8-168-сонли хатига кўра, қарздор номида автотранспорт воситалари қайд этилмаганлиги; - Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилоят бошқармасининг 2022 йил 15 декабрдаги 9439-сонли хатига кўра, «Orzu qurilish pristij servis» МЧЖнинг номида кўчмас-мулк ва ер майдонлари давлат рўйхатига олинмаганлиги; - Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси давлат корхонасининг 2023 йил 07 мартдаги 02/10-1233-сонли хатига кўра, қарздорнинг депо ҳисобварағи 2023 йил 06 март ҳолтига очилмаганлиги ҳамда унинг номида қимматли қоғозлар мавжуд эмаслиги; - Самарқанд вилоят Божхона бошқармасининг 2023 йил 13 мартдаги 8-9/23-0887-сонли хатига кўра, қарздорнинг номида қолдиқ пул маблағлари мавжуд эмаслиги; Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари марказининг жавоб хатига кўра, «Orzu qurilish pristij servis» МЧЖ иштирокида ёки унинг томонидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари ташкил этилмаганлиги; - АЖ “Асака банк” Самарқанд филиалининг маълумотига кўра қарздорнинг барча ҳисоб-рақамларида пул маблағлари мавжуд эмаслиги аниқланган. Муваққат бошқарувчи томонидан кузатув жараёнида йиғилган маълумотлар ва тўпланган ҳужжатлар асосида 2023 йил 11 апрель ҳолатига талаблар реестри ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра, қарздор «Orzu qurilish pristij servis» МЧЖнинг реестр бўйича навбатдан ташқари тўловлари 9 200 000 сўм муваққат бошқарувчининг иш ҳақи, иккинчи навбатдаги тўловлардан 30 349 908 сўм «Toshkent maxsus montaj mexanizasiya» МЧЖ олдидаги кредитор қарзи, жами 39 549 908 сўмни ташкил этади. Қонунининг 26-моддасига мувофиқ, суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади. Кредиторлар йиғилишининг 2023 йил 11 апрелдаги қарорига асосан «Orzu qurilish pristij servis» МЧЖга нисбатан қўлланилган кузатув тартиб-таомилини бекор қилиш ва қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатишга доир иш юритиш бошланганда суд бошқарувчиси этиб 3-тоифали суд бошқарувчиси Д.Доноқулов номзодини тақдим этиш, муваққат бошқарувчисининг иш ҳақини қарздорнинг аниқланган мол-мулклари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашинг энг кам миқдорининг ўн баробари миқдорида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Қонунининг 52-моддаси иккинчи қисмига кўра, суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Шунингдек, қонунининг 89-моддасида, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида кредиторлар биринчи йиғилишида қарор қабул қилиниши, 92-моддасида суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда, суд «Orzu qurilish pristij servis» МЧЖни банкрот деб топишни, қарздорга нисбатан қўлланилган кузатув тартиб-таомилини бекор қилишни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон Қарорига илова “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”нинг 3-бандига кўра, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт. Мазкур Қоидаларнинг 38-бандига кўра, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилади. Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси, иккинчи қисмига кўра, ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича 4 қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Бундай ҳолатда, суд муваққат бошқарувчининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, аризани қаноатлантиришни, қарздор «Orzu qurilish pristij servis» МЧЖни банкрот деб топишни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, 3-тоифали суд бошқарувчиси Д.Доноқуловни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, қарздор «Orzu qurilish pristij servis» МЧЖдан аризачи «Toshkent maxsus montaj mexanizasiya» МЧЖ фойдасига олдиндан тўланган 450 000 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажатини ундиришни, муваққат бошқарувчининг иш ҳақи миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашинг энг кам миқдорининг ўн баробари миқдорида, яъни 9 200 000 сўм этиб белгилашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 27, 118, 176-179, 210-моддаларини қўллаб ва Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 5, 26, 52, 89, 92-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Аризачи «Toshkent maxsus montaj mexanizasiya» МЧЖнинг аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор «Orzu qurilish pristij servis» МЧЖ банкрот деб топилсин ва унга нисбатан кузатув тартиб-таомилини бекор қилиниб, тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Муваққат бошқарувчиси 3-тоифали суд бошқарувчиси Доноқулов Дилшод Доноқул ўғли тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси Д.Доноқуловга қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш ҳамда Қонуннинг 53, 54-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга ошириш масъулияти юклатилсин. Қарздор «Orzu qurilish pristij servis» МЧЖдан кредитор «Toshkent maxsus montaj mexanizasiya» МЧЖ фойдасига олдиндан тўланган 450 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва эълон бериш; - қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш ва хулоса тайёрлаш; - банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига; - банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим қилиш; - ўн кунлик муддат ичида расмий нашрларда қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисидаги маълумотни чоп эттириш ва судга бу ҳақда далилларни тақдим қилиш; тугатишга доир иш юритишни Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ равишда ташкил қилиш ва тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақидаги оралиқ ҳисоботини тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида якуний ҳисоботни тақдим этиш масъулияти юклатилсин. 5 Суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун иш ҳақи қарздорнинг аниқланган мол-мулклари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини ўн баробари, яъни 9 200 000 сўм этиб белгилансин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда Самарқанд шаҳар иқтисодий суди орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга (протест келтиришга) ҳақли. Р.М.Бегимов