← Назад
Решение #604698 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 744 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 167 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 73 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 735 | — | code_article | |
| онуни | 27 | — | law | |
| онуннинг | 28 | — | law | |
| Кодекс | 281 | — | code_article | |
| бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФК | 271 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси
Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 апрель
4-1103-2301/283-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси АТ
"ХАЛҚ БАНКИ" манфаатида жавобгар "ASIAN MILK BEST" масъулияти
чекланган жамияти ҳамда қўшимча жавобгар "KOLA SAVDO" масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан "ASIAN MILK BEST" масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 223.091,43 АҚШ долларни ундириш ҳамда ундирувни
"ASIAN MILK BEST" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Қуйичирчиқ
тумани, "Пахтазор" МФЙ, "А.Сулаймонов" кўчасида жойлашган, кадастр
рақами 11-06-07-01-07-0004 бўлган чорва фермаси бино-иншоотларига
6.194.000.000 сўм қийматда, кредит ҳисобига 800.000 АҚШ долларига сотиб
олинган товуқ сўйиш ускуналарига 640.000 АҚШ долар яъни 6.106.713.600 сўм
қийматда ҳамда кредит ҳисобига 400.000 АҚШ долларига сотиб олинган товуқ
гўштларини сақлаш музхона иншоотларига 320.000 АҚШ доллар яъни
3.053.356.800 сўм қийматда қаратиш ҳамда "ASIAN MILK BEST" масъулияти
чекланган жамияти зиммасига кредит шартномасининг 6.1-бандига мувофиқ,
"GIGA PRISE" масъулияти чекланган жамияти томонидан 20.442.168.000 сўмга
баҳоланган умумий ер майдони 3.305 кв.метр бўлган "KOLA SAVDO"
масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани
И-24 мавзе, "Бунёдкор" кўчаси 2-А уйда жойлашган бино ва иншоотларни
16.353.734.400 сўм қийматдаги мулк кредит таъминоти сифатида гаровга
қўйиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан
даъвогар АТ "ХАЛҚ БАНКИ" ишончли вакили А.Хамдамов (ишончнома
асосида), жавобгар "ASIAN MILK BEST" масъулияти чекланган жамияти
ҳамда қўшимча жавобгар "KOLA SAVDO" масъулияти чекланган жамияти
раҳбари (ишончли вакили) Т.Бабахановлар иштирокида, иш ҳужжатлари билан
биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси АТ "ХАЛҚ БАНКИ" манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар "ASIAN MILK BEST" масъулияти чекланган
жамияти ҳамда қўшимча жавобгар "KOLA SAVDO" масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан "ASIAN MILK BEST" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 223.091,43 АҚШ долларни ундириш ҳамда ундирувни "ASIAN
MILK BEST" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Қуйичирчиқ тумани,
"Пахтазор" МФЙ, "А.Сулаймонов" кўчасида жойлашган, кадастр рақами
11-06-07-01-07-0004 бўлган чорва фермаси бино-иншоотларига 6.194.000.000
сўм қийматда, кредит ҳисобига 800.000 АҚШ долларига сотиб олинган товуқ
сўйиш ускуналарига 640.000 АҚШ долар яъни 6.106.713.600 сўм қийматда
ҳамда кредит ҳисобига 400.000 АҚШ долларига сотиб олинган товуқ
гўштларини сақлаш музхона иншоотларига 320.000 АҚШ доллар яъни
3.053.356.800 сўм қийматда қаратиш ҳамда "ASIAN MILK BEST" масъулияти
чекланган жамияти зиммасига кредит шартномасининг 6.1-бандига мувофиқ,
"GIGA PRISE" масъулияти чекланган жамияти томонидан 20.442.168.000 сўмга
баҳоланган умумий ер майдони 3.305 кв.метр бўлган "KOLA SAVDO"
масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани
И-24 мавзе, "Бунёдкор" кўчаси 2-А уйда жойлашган бино ва иншоотларни
16.353.734.400 сўм қийматдаги мулк кредит таъминоти сифатида гаровга
қўйиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо
мазкур даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар АТ "ХАЛҚ БАНКИ"
ишончли вакили А.Хамдамов даъво аризадаги важларни такрорлаб, судга ёзма
маълумотнома тақдим этиб, тарафлар ўртасида 2018 йил 23 июлда 73-сонли
кредит шартномаси тузилганлигини, шартномага асосан қарздорлик вужудга
келганлигини, қарздорликни ундириб, ундирувни гаровга қаратишни ҳамда
кредит таъминоти сифатида қабул қилинган мулк ноқонуний тартибда
гаровдан чиқарилганлигини, ушбу ҳолат Жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ
туман суднинг ҳукми билан тасдиқланганлигини билдириб, "KOLA SAVDO"
масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани
И-24 мавзеси Бунёдкор кўчаси 2 А уй бино ва иншоотлари умумий ер майдони
3.305 кв.метр бўлган бино ва иншоатларини 16.353.734.400 сўм қийматда
гаровга тақдим этиш мажбуриятини юклашни сўради.
Шунингдек, судда сўралган жавобгар "ASIAN MILK BEST" масъулияти
чекланган жамияти ҳамда қўшимча жавобгар "KOLA SAVDO" масъулияти
чекланган жамияти раҳбари (ишончли вакили) Т.Бабаханов даъвони қисман тан
олиб, ҳақиқатдан ҳам тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича
қарздорлик вужудга келганлигини, бугунги кун холатига қисман тўловлар
амалга оширилганлигини билдирди.
Суд иш хужжатлари билан танишиб, даъво аризасига илова қилинган
ҳамда тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, суд муҳокамасида иштирок
этган тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш хужжатларида кўринишича, тарафлар "ХАЛҚ БАНКИ" АТ Дўстобод
филиали (бундан буён матнда-"Банк" деб юритилади) ҳамда "ASIAN MILK
BEST" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Қарздор" деб
юритилади) ўртасида 2018 йил 23 июлда 73-сонли "Кредит линияси очмасдан
кредит бериш" юзасидан шартномаси тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир
тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбурияти белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1-бўлими 1.1-бандига асосан
"Банк" "Қарздор"га мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш мажбуриятини, "Қарздор" эса ўз
навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул
маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши
юзасидан ўзаро келишган.
Шунингдек, мазкур шартноманинг 2-бўлими 2.1-2.5-бандларига
мувофиқ, "Банк" томонидан "Қарздор"га 2.000.000 АҚШ долларини кредитдан
фойдаланиш муддати 96 ой, шундан 36 ой имтиёзли давр асосида, кредит
бўйича асосий қарзни қайтариш муддати ушбу кредит шартномасининг
ажралмас қисми илова жадвалига асосан амалга оширилиши, кредит бўйича
йиллик фоиз ставкаси 6.5 фоиз миқдорида ҳар куни йиллик базавий давр
360 кундан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиши, 15 майдан 14 ноябргача ва
15 ноябрдан 14 майгача фоизларни ҳисоблаш оралиқ даври сифатида, кредит ва
унга ҳисобланган фоизлар бўйича тўловларни амалга ошириш куни 1 май ва
1 ноябрь (агар тўлов куни дам олиш куни ёки байрам кунларига тўғри келган
ҳолларда тўлов кунидан олдинги иш кунида амалга оширилади), кредитнинг
мақсади ва объекти сифатида: Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани,
Ўзбекистон 5 йиллиги, 1-бўлим ҳудудида фаолият юритиб келаётган "ASIAN
MILK BEST" масъулияти чекланган жамиятида 2018 йилда чорвачиликни
янада ривожлантириш, наслчилик ишларини илмий асосда ташкил этиш,
сервис хизматлари кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, озуқа базасини
мустахкамлаш ҳисобига чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш
ҳажмларини кўпайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш мақсадида:
а) Австралия Республикаси Петнау шаҳри А-6408 уйда фаолият юритиб,
мол етказиб берувчи бўлиб мазкур контракт шартномада иштирок этган
"LIVESTOCK GMBH"лар ўртасида 2018 йил 03 майда имзоланган
UZB18-0503-сонли кантракт шартномаси 800.000 АҚШ долларига 279 бош
сминтал зотли йирик шохли қорамол ҳарид қилиш;
б) "ISTANBUL Yenibosna Merkez Mah 29Ekim Cat.No:3/A DEPOLBahcelievler" манзилида фаолият юритиб ускуналар етказиб берувчи бўлиб
мазкур шартномада иштирок этган "GOLD UNIVERSAL ITHALAT IHRACAT
VE TICARET LTD STI"лар ўртасида 2018 йил 10 апрелда имзоланган
GA04/18-сонли импорт шартномаларига асосан 1.200.000 АҚШ доллар ҳар хил
турдаги ускуналар сотиб олиш учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки
(МБРР) кредит линияси маблағи ҳисобидан 96 ой муддатга, йиллик 6.5 фоиз
устама ҳақ тўлаш шарти билан 36 ой имтиёзли давр асосида 2.000.000 АҚШ
доллар ажратиш белгиланган.
Мазкур кредит шартномасининг 6-бўлимида кредитни қайтарилишини
таъминлаш шартлари белгиланган бўлиб, ушбу бўлимнинг 6.1-бандига кўра,
"ASIAN MILK BEST" масъулияти чекланган жамиятига тегишли мустақил
баҳоловчи "GIGA PRISE" масъулияти чекланган жамияти томонидан 2018 йил
21 апрель куни Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани, Ўзбекистон 5 йиллиги,
1-бўлим маҳалласида 9.1220 гектар майдонда жойлашган чорва фермаси
10.382.502.000 сўмга баҳоланган, мижоз билан филиалниннг баҳоловчи кредит
комиссияси аъзолари ўртасида 6.194.000.000 сўмга келишилган чорва фермаси
ва "KOLA SAVDO" масъулияти чекланган жамиятига тегишли мустақил
баҳоловчи "GIGA PRISE" масъулияти чекланган жамияти томонидан 2018 йил
29 март куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани И-24 мавзеси Бунёдкор кўчаси
2 А уй бино ва иншоотлари умумий ер майдони 3.305 кв.метр бўлган бино ва
иншоат 20.442.168.000 сўмга баҳоланган, мижоз ва филиалнинг баҳоловчи
кредит комиссияси аъзолари ўртасида 16.353.734.400 сўмга келишилган бўлиб
ушбу бино ва иншоатларни жами баҳоси 22.547.734.000 сўмга келишилган
08.05.2018 йил ҳолатидаги курс бўйича 2.797.749.46 АҚШ доллар қийматида
келишилган гаровга тақдим этилаётган иншоатлар гаровга олиниб таъқиқга
қўйилиши, "ASIAN MILK BEST" масъулияти чекланган жамиятига тегишли
мустақил баҳоловчи "GIGA PRISE" масъулияти чекланган жамияти томонидан
2018 йил 11 июль куни баҳоланган 1.428.870.000 сўмга баҳоланган мижоз
билан филиалнинг баҳоловчи кредит комиссияси аъзолари ўртасида
1.143.096.000 сўм миқдорида қабул қилинган Қуйичирчиқ тумани, Ўзбекистон
5 йиллиги, 1-бўлим маҳалласида жойлашган мол боқиш ферма биноси ичида
жойлашган сут соғиш ускунаси, "KOLA SAVDO" масъулияти чекланган
жамиятининг 56.904.000 сўмнинг 125 фоиз миқдорида кафиллиги ва келгусида
кредит маблағи ҳисобига сотиб олинаётган махсус ускуналар (товуқ сўйиш ва
совутгич) ўрнатилган тартибда 2018 йил 14 июндаги "199 маркази аппарати
кредит қўмитаси" баёнига асосан қўшимча гаров таъминоти олинган ҳолда
қарздор банк томонидан ажратилган кредитнинг асосий қарзи ва унга
ҳисобланган фоиз тўловлари ўз вақтида қайтарилмаса, гаровга олиниб таъқиқга
қўйилаётган кўчмас мулк ва унга тегишли сут соғиш ва сотиб олинаётган
ускуналари, ер майдонлари мижознинг банк олдидаги кредитларини қайтариш
учун ҳеч қандай эътирозисиз банк ҳисобига тасарруф этилиши юзасидан ўзаро
келишган.
Кредит эвазига сотиб олинган товуқ сўйиш, сақлаш камералар, ускуна ва
жиҳозлари, Ўзбекистон Республикаси АТ "ХАЛҚ БАНКИ" Тошкент вилояти
Дўстобод филиали томонидан "ASIAN MILK BEST" масъулияти чекланган
жамиятига ажратилаётган узоқ муддатли кредит таъминотига тақдим этилган
мулкни гаровга олувчи банк ва гаровга қўювчилар ўртасида 2020 йил
26 февралда тузилган келишув далолатномасига асосан 15.266.784.000 сўм
қийматда гаров сифатида қабул қилинган.
Тарафлар кредит таъминоти сифатида "ХАЛҚ БАНКИ" АТ (бундан буён
матнда-"Ипотекага олувчи" деб юритилади) ҳамда "ASIAN MILK BEST"
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Қарз олувчи-ипотекага
қўювчи" деб юритилади) ўртасида 2018 йил 28 июлда ипотека шартномаси
Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани давлат нотариал идораси томонидан
расмийлаштирилган.
Мазкур
ипотека
шартномасига
асосан
кредит
шартномаси
мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш мақсадида "Ипотекага олувчи"
-"Қарз олувчи-Ипотекага қўювчи"га тегишли бўлган Тошкент вилояти
Қуйичирчиқ тумани, Ўзбекистон 5 йиллиги, 1-бўлим маҳалласида
9.1220 гектар майдонда жойлашган ферма бино ва иншоатларини ва
қурилмаларига бириктирилган ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан
ипотекага қўйиш юзасидан ўзаро келишган.
Мазкур кўчмас мулк "ASIAN MILK BEST" масъулияти чекланган
жамиятига 2017 йил 27 августдаги 27/08 рақам билан қайд этилган олди-сотди
шартномасига ва 27.08.2014 йилда тузилган топшириш-қабул қилиш
далолатномасига ҳамда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туман ҳокимининг
2017 йил 25 январдаги 16-сонли қарорига асосан тегишли бўлиб, ушбу
шартнома Тошкент вилояти хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк
кадастр хизмати Қуйичирчиқ тумани рўйхатдан ўтказиш филиалида 25.01.2017
йилда рўйхатга олинган ҳамда ТО 0006167 рақамли гувоҳнома берилган.
Мазкур гаров мулки тарафлар ўртасида ўзаро 2018 йил 20 июлда
тузилган келишув далолатномасига асосан 1.143.096.000 сўмга гаров сифатида
қабул қилиниб, 2020 йил 06 мартдаги 2018 йил 28 июлда 70-сонли рақам билан
қайд этилган ипотека шартномасига қўшимча шартнома расмийлаштирилиб,
ипотека шартномасининг 3-банди иккинчи қаторидаги баҳолаш санаси
2018 йил 08 май ва суммаси 6.194.000.000 сўмга ўзгартирилиб, нотариал
тасдиқланган.
Шунингдек, кредит таъминоти сифатида "ХАЛҚ БАНКИ" АТ (бундан
буён матнда-"Гаров олувчи" деб юритилади) ҳамда "ASIAN MILK BEST"
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Қарз олувчи-гаровга
қўювчи" деб юритилади) ўртасида 2020 йил 06 мартда 1-сон давлат нотариал
идораси томонидан гаров шартномаси расмийлаштирилган.
Мазкур гаров шартномасига асосан кредит шартномаси талабларини ўз
вақтида таъминлаш мақсадида, "Гаровга олувчи" "Қарз олувчи-гаровга
қўювчи" га тегишли товуқ сўйиш ускунасини ҳамда совутиш ускунасини
гаровга олиши белгиланган.
Ушбу гаровга олинаётган мулклар тарафлар ўртасида 2020 йил
26 февралда тузилган ўзаро келишув далолатномасига асосан товуқ сўйиш
ускунаси 640.000 АҚШ долларига яъни 6.106.713.600 сўмга ҳамда совутиш
ускунаси 320.000 АҚШ долларига яъни 3.053.356.800 сўмга жами
960.000 АҚШ доллар яъни 9.160.070.400 сўмга қабул қилинган.
"ASIAN MILK BEST" масъулияти чекланган жамияти (суғурта
қилдирувчи) ҳамда "ХАЛҚ БАНКИ" АТ Дўстобод филиали (наф олувчи) ҳамда
масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Xalq sug’urta" суғурта компанияси
(Суғурталовчи) ўртасида 2018 йил 23 июлда тузилган 10/08-09/-862-сонли
"Гаровга қўйилаётган мол-мулкни суғурталаш шартномаси"га мувофиқ,
суғурта полиси тақдим этилган.
Шунингдек, Чилонзор туманидаги 3-сонли Давлат нотариал идорасининг
2018 йил 27 июлдаги 712-сон билан қайд этилган ипотека шартномасига асосан
"Giga Prise" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги мустақил баҳоловчи
ташкилот томонидан 20.442.168.000 сўмга баҳоланган "KOLA SAVDO"
масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани
И-24 мавзеси Бунёдкор кўчаси 2 А уй бино ва иншоотлари умумий ер майдони
3.305 кв.метр бўлган бино ва иншоатларини 16.353.734.400 сўм қийматда
гаровга қабул қилинган.
Бироқ, "ASIAN MILK BEST" масъулияти чекланган жамияти раҳбари
У.Адилбек, "KOLA SAVDO" масъулияти чекланган жамияти
раҳбари
Т.Бабаханов, "ХАЛҚ БАНКИ" АТ Дўстобод филиали собиқ раҳбари
Қ.Турақуловларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракати натижасида "KOLA SAVDO"
масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани
И-24 мавзеси Бунёдкор кўчаси 2 А уй бино ва иншоотлари умумий ер майдони
3.305 кв.метр бўлган бино ва иншоатлар гаровдан чиқарилганлик ҳолати
юзасидан Жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман судининг 2021 йил
24 декабрдаги ҳукмига асосан ушбу шахслар Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмининг "а" банди ва бошқа моддалар
билан айбли деб топилиб, жазо тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
73-моддаси 1-қисми 3-бандида жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга
кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги
ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий
суд учун мажбурийлиги назарда тутилган.
Даъвогар "ХАЛҚ БАНКИ" АТ Дўстобод филиали томонидан жавобгар
"ASIAN MILK BEST" масъулияти чекланган жамиятига 2022 йил 28 ноябрда
14-01/162-сонли талабнома орқали кредит ва унга ҳисобланган фоиз
қарздорлигини тўлаш, гаров мулкини гаврога қайтариш акс ҳолда судга
мурожаат қилиш юзасидан огохлантириш хатлари юборилган бўлиб, мазкур
огохлантириш хатлари жавобгарлар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
735-моддасида қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида
назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги
белгиланган.
Суд жараёнида шартномаси ва унинг ажралмас қисми сифатида тўлов
жадвали ва тарафлар вакилларининг берган тушунтиришлари ҳамда даъвогар
томонидан 2023 йил 13 апрель ҳолатига тақдим этилган 14-04/55-сонли
маълумотномага асосан жавобгар "ASIAN MILK BEST" масъулияти чекланган
жамиятининг банк олдида 12.987,79 АҚШ доллар муддати ўтган кредит
қарздорлиги ҳамда 96.383,64 АҚШ доллар кредит фоиз тўловларидан
қарздорлиги мавжудлиги маъулм қилинган.
Ушбу қарздорлик суд жараёнида сўралган даъвогар тараф вакилларининг
тушунтиришлари, иш хужжатлари ва тўлов жадвалига асосан ўз тасдиғини
топган.
Қайт этилганларга асосан суд, даъвогарнинг 223.091,43 АҚШ доллар
кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги талабини, хужжатлар асосида ўз
тасдиғини топганлигини, жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга
оширилганлигини инобатга олиб, даъво талабларини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига кредитнинг муддати ўтган 123.987,79 АҚШ
доллар кредит ҳамда унга ҳисобланган 96.383,64 АҚШ доллар фоиз
тўловлардан қарздорлигини ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси
шартларига асосан ундирувни "ASIAN MILK BEST" масъулияти чекланган
жамиятига тегишли Қуйичирчиқ тумани, "Пахтазор" МФЙ, "А.Сулаймонов"
кўчасида жойлашган, кадастр рақами 11-06-07-01-07-0004 бўлган чорва
фермаси бино-иншоотларига 6.194.000.000 сўм қийматда, кредит ҳисобига
800.000 АҚШ долларига сотиб олинган товуқ сўйиш ускуналарига 640.000
АҚШ доллар яъни 6.106.713.600 сўм қийматда ҳамда кредит ҳисобига 400.000
АҚШ долларига сотиб олинган товуқ гўштларини сақлаш музхона
иншоотларига 320.000 АҚШ доллар қийматда қаратишни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бўлимида тарафларнинг
ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган бўлиб, мазкур бўлимнинг 4.3.3-бандига
мувофиқ "Қарздор" кредитдан мақсадсиз фойдаланганида, 90 кундан ортиқ
муддатга кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар тўланмаганда "Қарз
олувчи"нинг молиявий аҳволи ёмонлашганда (зарарлар, ноликвид баланс ва
бошқалар) бухгалтерия ҳисоби лозим даражада юритилмаганда, тақдим
этилган ҳисоботларнинг нотўғрилиги (ҳаққоний эмаслиги) аниқланганда,
мазкур шартномага асосан "Қарз олувчи" ҳисобот маълумотларини тақдим
этмаганда, "Банк" назоратидан бўйин товлаганда (бош тортганда), "Қарз
олувчи" томонидан "Банк"ка кредит хужжатлари расмийлаштирилаётганда
тақдим этилган маълумотлар ҳаққоний эмаслиги аниқланганда, ажратилган
кредитнинг қайтарилиши турли сабабларга кўра таъминланмаган бўлиб қолган
ҳолларда шунингдек, кредит қайтарилишига салбий таъсир кўрсатувчи мазкур
шартномада кўзда тутилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда
"Банк" "Қарз олувчи"ни кредитлашдан тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит
бўйича асосий қарзни муддатидан олдин шунингдек, ундирувни кредит
таъминотига қаратиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг "Гаров тўғрисидаги" қонунининг
27-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга
қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилиши, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга олувчининг талаблари
гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд қарорига мувофиқ
қондирилиши, агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса,
ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги
шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкинлиги шунингдек, ушбу
қонуннинг 28-моддасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси
бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш нархи ундирув суд тартибида молмулкка қаратилган ҳолларда суд қарори билан ёки бошқа ҳолларда гаровга
олувчининг гаровга қўювчи билан келишуви натижасида белгиланиши назарда
тутилган.
ФК 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
ФК 280-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари
гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган
гаровдаги мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ким
ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилиши назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли "Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги
Қарорининг 13-бандида Қонун ҳужжатларининг мазмунига кўра, қонун бўйича
ҳар қандай ҳақиқий мажбурият гаров билан таъминланиши мумкин. Фуқаролик
муомаласидан
чиқарилмаган,
Ўзбекистон
Республикасининг
қонун
ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилишига йўл қўйиладиган ҳар қандай
мол-мулк (корхона, бино, иншоот, жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш жамламалари,
қимматаҳо қоғозлар, пул маблағлари, мулкий ҳуқуқлар ва ҳоказо) гаров
нарсаси бўлиши мумкин, мазкур қарорнинг 17-бандида Кўчар мол-мулк ёки
мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар гарови билан боғлиқ низоларни ҳал этишда,
бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФКнинг
271-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ нотариал шаклда тузилиши шарт
бўлган ҳоллардагина нотариал тасдиқланишини инобатга олиш лозимлиги
ҳамда 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда
суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи
кўрсатилиши ҳамда агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким
ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш
ҳақида талаб мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида
ушбу мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх
бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш бериши лозимлиги
назарда тутилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекснинг
66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини
қисман қаноатлантириб жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 123.987,79
АҚШ доллар кредит ҳамда унга ҳисобланган 96.383,64 АҚШ доллар фоиз
жами 220.371,43 АҚШ доллар қарздорлигини ундиришни, ундирувни гаров
(ипотека)даги мол-мулкларга қаратишни ҳамда гаровдаги мулкларнинг
бошланғич сотув баҳосини тарафлар ўртасида 2018 йил 20 июлда тузилган
келишув далолатномасига асосан "ASIAN MILK BEST" масъулияти чекланган
жамиятига тегишли Қуйичирчиқ тумани, Пахтазор МФЙ, А.Сулаймонов
кўчасида жойлашган, кадастр рақами 11-06-07-01-07-0004 бўлган чорва
фермаси 6.194.000.000 сўмга, тарафлар ўртасида 2020 йил 26 февралда
тузилган ўзаро келишув далолатномасига асосан товуқ сўйиш ускунаси 640.000
АҚШ долларига яъни 6.106.713.600 сўмга ҳамда совутиш ускунаси 320.000
АҚШ долларига яъни 3.053.356.800 сўмга жами 960.000 АҚШ доллар яъни
9.160.070.400 сўм қийматда белгилашни, "Giga Prise" масъулияти чекланган
жамияти шаклидаги мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан 20.442.168.000
сўмга баҳоланган "KOLA SAVDO" масъулияти чекланган жамиятига тегишли
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани И-24 мавзеси Бунёдкор кўчаси 2 А уй бино
ва иншоотлари умумий ер майдони 3.305 кв.метр бўлган бино ва
иншоатларини 16.353.734.400 сўм қийматда кредит таъминоти сифатида
гаровга қўйиш мажбуриятини юклашни, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришдан рад қилишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг
айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддасига асосан давлат божи, почта харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279, 292, 735, 744моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66, 72, 118, 176-180-моддаларига асосан, суд
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ASIAN MILK BEST" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар "ХАЛҚ БАНКИ" АТ фойдасига 123.987,79 АҚШ доллар
кредит ҳамда унга ҳисобланган 96.383,64 АҚШ доллар фоиз жами 220.371,43
АҚШ доллар қарздорлиги, 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар "ASIAN MILK BEST" масъулияти чекланган жамиятига
тегишли Қуйичирчиқ тумани, Пахтазор МФЙ, А.Сулаймонов кўчасида
жойлашган, кадастр рақами 11-06-07-01-07-0004 бўлган чорва фермаси биноиншоотларига ва кредит ҳисобига 800.000 АҚШ долларига сотиб олинган
товуқ сўйиш ускуналарига ҳамда кредит ҳисобига 400.000 АҚШ долларига
сотиб олинган товуқ гўштларини сақлаш музхона иншоотларига қаратилиб,
"ASIAN MILK BEST" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Қуйичирчиқ
тумани, Пахтазор МФЙ, А.Сулаймонов кўчасида жойлашган, кадастр рақами
11-06-07-01-07-0004 бўлган чорва фермасининг бошланғич баҳосини
6.194.000.000 сўм, товуқ сўйиш ускунасини 640.000 АҚШ доллар яъни
6.106.713.600 сўм ҳамда совутиш ускунаси 320.000 АҚШ доллар яъни
3.053.356.800 сўм қийматда белгиланиб, ундирувга қаратилсин.
Жавобгар "ASIAN MILK BEST" масъулияти чекланган жамияти
зиммасига "Giga Prise" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги мустақил
баҳоловчи ташкилот томонидан 20.442.168.000 сўмга баҳоланган "KOLA
SAVDO" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани И-24 мавзеси Бунёдкор кўчаси 2 А уй бино ва иншоотлари умумий ер
майдони 3.305 кв.метр бўлган бино ва иншоатларини 16.353.734.400 сўм
қийматда кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш мажбурияти юклатилсин.
Жавобгар "ASIAN MILK BEST" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 53.731.482 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
М.М.Якубов