Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2203/1132 Дата решения 13.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "NIHOLA XONZODA HAMKOR" хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый "DAVLAT AKTIVLARINI BOSHQARISH AGENTLIGINING QASHQADARYO Вилоят худудий бошқармаис
Source ID 1075310 Claim ID 3190135 PDF Hash a4f7c729431bc004... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 312-моддаси нинг 312 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ФКнинг 312-моддаси ФКнинг 312 law
ушбу Кодекснинг 349-моддаси ушбу Кодекс 349 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2203/1132-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – У.Латипов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – М.Бозоров Кассация инстанциясида маърузачи судья – Б.Н.Сайфуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О РИ 2023 йил 13 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалова режимида кўришда кўмаклашаётган Қашқадарё вилоят суди ходими А.Рахмонов, даъвогар вакили С.Бердиев (2022 йил 20 сентябрдаги 207-сонли ордер ва 2023 йил 12 апрелдаги 2-сонли ишончнома асосида), О.Бободустов (2023 йил 12 апрелдаги 2-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари С.Тошев, У.Нусуров, Ж.Тўлаганов, Қ.Алиқулов, (2023 йил 13 апрелдаги 01/05-1014-сонли ишончнома асосида), “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” давлат унитар корхонаси вакили Р.Салиев (2022 йил 1 ноябрдаги 01/28-05-2774-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, “Ниҳола хонзода ҳамкор” хусусий корхонасининг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасига нисбатан 144 248 000 сўм пул маблағини қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 ноябрдаги ҳал қилув қарори, Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 январдаги қарори устидан Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” давлат унитар корхонаси томонидан ўтказилган савдо якунлари бўйича “Ниҳола хонзода ҳамкор” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “Нишон туман шароб савдо” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 9 апрелда 33-ЭС-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Тарафлар ҳамда Нишон туман шароб савдо” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган олди–сотди шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)га асосан даъвогар томонидан олдинган 94 248 000 сўм, кейинчалик яна 144 2248 000 сўм тўлов амалга оширилган. Тўловлар ўз муддатида амалга оширилмагандан сўнг жавобгар даъвогарга нисбатан шартномани бекор қилиш ва 422 678 000 сўм пеня ундириш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, шартнома бекор қилиниб, даъвогардан жавобгар фойдасига 25 400 000 сўм пеня ундирилган (4-1801-2204/142-сонли иш). Шундан сўнг даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 144 248 000 сўм пул маблағини қайтаришни сўраган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгар орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳисобидан даъвогар фойдасига 144 248 000 сўм пул маблағи қайтарилиши белгиланган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 октябрдаги қарори билан суд ҳужжатлари бекор қилиниб, иш янгидан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун Қарши туманлараро иқтисодий судига юборилган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 24 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят молия бошқармаси, Қашқадарё вилоят Ғазначилик бошқармаси ва “Нишон туман шароб савдо” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” давлат унитар корхонаси жалб этилган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 16 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 50 000 000 сўм пул маблағини қайтариш, 500 000 сўм давлат божи, 24 000 сўм суд почта харажатини ундириш белгиланган. Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг жавобгардан 50 000 000 сўм қайтариш қисми жавобгардан даъвогар фойдасига 126 248 000 сўм қайтарилсин деб ва ҳал қилув қарорининг 500 000 сўм давлат божи ундириш қисми, 1 262 480 сўм деб ўзгартирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига апелляция инстанцияси учун тўлаб чиқилган 762 480 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта ҳаражати ундирилган. Ҳал қилув қарорини қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси суди қароридан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан Олий судга мурожаат қилган. Унда апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда жавобгар дастлаб тўланган 94 248 000 сўмни закалат пули сифатида тўлаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 312-моддасига асосан закалат пули қайтарилмаслиги, суд томонидан шартномада шартлари бажарилмаган тақдирда даъвогарга 15 фоиз миқдорида жарима солишини назарда тутилганлиги инобатга олмаганлиги ҳақида важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикояти асоссиз эканлиги, уни қаноатлантирмасликликни, апелляция инстанцияси қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” давлат унитар корхонаси вакили қонуний суд ҳужжати қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантириш апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгартиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Нишон туман шароб савдо” масъулияти чекланган жамиятининг устав фондидаги 100 фоиз давлат улушини сотиш бўйича “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” давлат унитар корхонаси томонидан ташкил этилган аукционда даъвогар ғолиб топилган. Бу ҳақда 2021 йил 31 мартда DА 129-048877-сонли баённомага расмийлаштирилган. Шундан сўнг тарафлар ҳамда “Нишон туман шароб савдо” масъулияти чекланган жамияти олди-сотди шартнома тузилган. Мазкур шартномага кўра, жавобгар томонидан “Нишон туман шароб савдо” масъулияти чекланган жамиятининг устав фондидаги 100 фоиз давлат улуши даъвогарга 1 884 960 000 сўмга сотилган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра даъвогар 1 884 960 000 сўм миқдоридаги сотиб олиш тўловининг 94 248 000 сўм қисмини закалат пули сифатида олдиндан, қолган 1 790 712 000 сўм тўловни шартнома кучга кирган пайтдан эътиборан ҳар чоракда тенг миқдорда 12 ой мобайнида тўлаб бориши лозим бўлган. Даъвогар томонидан шартноманинг 3.1-бандига асосан савдо ташкилотчисининг ҳисоб-рақамига олдиндан 2021 йил 26 мартдаги 58-сонли тўлов топшириқномаси билан 94 248 000 сўм олдинган ва кейинчалик эса, 2021 йил 24 июндаги 190-сонли тўлов топшириқномаси билан 28 000 000 сўм ҳамда 2021 йил 30 июндаги 192-сонли тўлов топшириқномаси билан эса 22 000 000 сўм, жами 50 000 000 сўмлик тўловлар амалга оширилган. Ушбу ҳолат жавобгар томонидан инкор қилинмаган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори билан шартнома бекор қилиниб, даъвогардан жавобгар фойдасига 25 400 000 сўм пеня ундирилган (4-1801-2204/142-сонли иш). Даъвогарнинг даъво аризасида вилоят солиқ бошқармаси шартномага кўра “Нишон туман шароб савдо” масъулияти чекланган жамиятининг устав фондидаги 100 фоиз давлат улушини 1 884 960 000 сўмга харид қилинган қийматига нисбатан 282 744 000 сўм миқдорида қўшилган қиймат солиғи ҳисобланишини билдирганлиги учун шартномани бекор қилинишига эътироз билдирилмаганлиги, бироқ олдиндан тўланган ва жорий тўлов қайтарилиши лозимлигини билдирган. Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан олдинган тўланган 94 248 000 сўм закалат пулини ундириш учун асослар мавжуд эмаслиги ҳақида хулосага келиб, даъво талабини қисман, яъни 50 000 000 сўмга қаноатлантирган. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.4-бандида мазкур шартнома харидорнинг айби билан бекор қилинган тақдирда мазкур шартнома бўйича сотиб олиш тўловлари ҳисобига харидор томонидан олдин ўтказилган маблағлар сотувчи томонидан қайтарилиши кўрсатилган. ФКнинг 238-моддасида мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шартлиги, 354-моддасининг бешинчи қисмижада эса шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланиши қайд этилган. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг хулосаси билан келишмай, шартнома шартларидан келиб чиқиб, жавобгарга 144 248 000 сўм объект учун амалга оширилган тўловларни 18 000 000 сўм аукцион учун тўланган тўловни чегириб қолган ҳолда, 126 248 000 сўмни даъвогарга қайтаришни топган. Апелляция судлов ҳайъати шартнома шартларидан келиб чиқиб, тўғри тўхтамга келган бўлса-да, даъвогар томонидан тўланган пулдан “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” давлат унитар корхонаси томонидан ушлаб қолинган пулни чегиришда хатоликка йўл қўйган. Чунки, мазкур корхона томонидан 18 000 000 сўм эмас, 18 849 600 сўм чегириб қолинган. Бундан келиб чиқиб жавобгар ҳисобига ўтган маблағ (144 248 00018 849 600) 125 398 400 сўмни ташкил этади. Шунинг учун апелляци яинстанцияси суд қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига 126 248 000 сўм қайтариш қисми 125 398 400 сўмга ўзгартирилиги лозим. Судлов ҳайъати қуйидагиларга кўра, жавобгарнинг кассация шикоятида келтрилган важлари билан келиша олмайди. Кассация шикоятида қайд этилганидек, ФКнинг 312-моддасига кўра, мажбурият уни бажаришдан олдин тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки бажаришнинг имкони йўқлиги оқибатида (ушбу Кодекснинг 349-моддаси) бекор қилинган тақдирда закалат пули қайтариб берилиши керак. Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади. Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи тарафга закалатни икки баравар қилиб қайтариши шарт. Бундан ташқари, шартноманинг бажарилмаслиги учун жавобгар бўлган тараф, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, закалат суммасини ҳисобга олган ҳолда иккинчи тарафга зарарларни тўлаши шарт. Шартноманинг 3.1-бандида шартнома харидорнинг айби билан бекор қилинган тақдирда, шартнома бўйича сотиб олиш ҳисобига харидор томонидан олдинган ўтказилган маблағлар сотувчи томонидан қайтарилиши белгиланган. Яъни, мазкур ҳолатда шартномада даъвогар томонидан олдинган тўланган 94 248 000 сўм, улуш учун тўланиши лозим бўлган маблағнинг бир қисми (аванс) сифатида баҳоланган ва шартнома бекор қилинганлиги сабабли ушбу сумма қайтарилиши лозим. Шунингдек, шикоятда шартнома шартлари бажарилмаганда даъвогар томонидан сотиб олиш тўловининг 15 фоиз миқдорида жарима тўланиши назарда тутилганлиги судларнинг эътиборидан четда қолганлиги билдирилган. Бироқ, мазкур ишда даъво предмети, шартномада белгиланган 15 фоиз миқдоридаги жарима эмас, балки, даъвогар томонидан тўланган пул маблағини қайтариш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 2-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Юқоридагиларга кўра, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судининг қарорини даъвогар фойдасига 126 248 000 сўм қайтариш қисмини 125 398 400 сўмга ўзгартиришни, қарорнинг суд харажатларини ундириш қисмини бекор қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари тарафлар ўртасида қуйидагича тақсимланади. Биринчи инстанцияда даъвогар томонидан тўланган 1 442 480 сўм давлат божидан 1 253 984 (125 398 400*1%) сўмини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириш, даъвони қаноатлантириш рад этилган қисми бўйича 188 496 сўмни даъвогар зиммасида қолдириш, апелляция инстанция учун даъвогар томонидан тўланган 942 480 сўм давлат божидан 626 992 (1 253 984*50%) сўмни жавобгардан даъвогар фойдасига ундириш, даъвонинг рад этилган қисмидан келиб чиқиб апелляция ва кассация инстанцияси учун 188 496 сўмни даъвогар зиммасида қолдириш, даъвогар томонидан ортиқча тўланган 221 240 (942 480 - 626 992 – 188 496) 126 992 сўмни даъвогарга қайтариш ва бу ҳақда маълумотнома бериш, ундириладиган давлат божини жамлаган ҳолда жавобгардан даъвогарга фойдасига жами (1 253 984+626 992) 1 880 976 сўм ундириш лозим бўлади. Суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари жавобгардан ундирилади. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан олдинган тўланган почта харажатлари уларнинг зиммасида қолдирилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 10-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун 6 киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича давлат божини тўлашдан озод этилган. Бироқ, мазкур ишда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгар сифатида иштирок этган. Шунинг учун жавобгардан ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ қаноатлантирилган даъво талаби ва даъвогарнинг кичик бизнес субъекти эканлигидан келиб чиқиб, (125 398 400*1 %*50%) 626 992 сўм давлат божи Республика бюджетига ундириш лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301–303, 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 16 январдаги қарори ўзгартирилсин. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ҳисобидан «Ниҳола хонзода ҳамкор» хусусий корхонаси фойдасига 126 248 000 сўм қайтарилсин қисми 125 398 400 сўмга ўзгартирилсин. Қарорнинг суд харажатларини ундиришга оид қисми бекор қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармадан “Ниҳола хонзода ҳамкор” хусусий корхонаси фойдасига 1 880 976 сўм давлат божи ундирилсин. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармасидан Республика бюджетига 626 992 сўм давлат божи ундирилсин. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармасидан Олий суднинг депозит ҳисоб варағида ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. “Ниҳола хонзода ҳамкор” хусусий корхонасига 126 992 сўм давлат божи қатарилсин. Маълумотнома берилсин. Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 19 январдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И. Таджиев Р. Сагатов