← Назад
Решение #604735 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| йича мажбуриятни бажарган шахс ФК | 1023 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Fergana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-65-30, (+99873) 244-65-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 апрель
4-1501-2302/ХХХ-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида,
судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг мажлиси котиблигида, И вакили
А (2023 йил 27
март кунги 55-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили П (2023 йил 5 апрель
кунги 32-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ининг даъвогар “ИМ” фермер
хўжалиги манфаатини кўзлаб судга киритган жавобгар “ИМ” масъулияти чекланган
жамиятидан жами 229 364 389 сўм асосий қарз, 54 129 996 сўм пеня ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни суд жавобгарга тегишли бўлган суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
И (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар “ИМ” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда Фермер хўжалиги деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “ИМ” масъулияти чекланган
жамиятидан (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) жами 229 364 389 сўм асосий
қарз, 54 129 996 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган 3-шахс сифатида Фурқат туман қишлоқ хўжалиги бўлими жалб этилган.
Кенгаш вакили даъво аризаси бўйича ҳозирги кунга қолган асосий қарз ва
даъво аризасида келтирилган пеняни ундиришни сўради.
Даъвогар Фермер хўжалиги ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида
огоҳлантирилганига қарамасдан судга вакили келмагани учун суд ишни даъвогар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди.
Жавобгар вакили суд мажлисида даъвони тан олмасдан, фьючерс шартномаси
давлат рўйхатидан ўтмагани учун даъвони рад этишни сўради.
3-шахс суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган. Лекин З-шахс
судга фьючерс шартномаси давлат рўйхатидан ўтмагани ҳақидаги маълумотномани
тақдим этиб, вакили судга келмагани учун суд ишни 3-шахс вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни мумкин деб топди.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришини тинглаб,
иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Даъвогар Фермер хўжалиги (бундан буён Фермер хўжалиги деб юритилади)
билан жавобгар МЧЖ (буюртмачи) ўртасида электрон шаклда 2022 йил 18 январь
куни 192/F2022-сонли “Пахта хомашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда
харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси” тузилган. Шартноманинг 2.4-бандидаги
ҳамда шартноманинг 4-бўлимига асосан МЧЖ уруғлик пахта ва пахта хомашёсини
қабул қилиш ва қилинган харажатларини чегириб, 2022 йил 31 декабрь кунига қадар
ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини зиммасига олган.
Жавобгар Фермер хўжалиги томонидан топширилган пахта хом аше ва уни
етиштириш учун олинган товарлар нархини чегириб шартномада белгиланган
муддатга қадар тўла ҳисоб-китоб қилмагани, киритилган талабномасига жавоб
бермагани учун Кенгаш томонидан судга даъво аризаси киритилган.
Тарафлар ўртасидаги низо фьючерс шартномасидан келиб чиққан.
Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган фьючерс шартномаси маҳсулот етказиб
бериш ва контрактация шартномаларини тури бўлиб, унга асосан шартнома
тарафлари ўзаро
мажбуриятларга эга бўлади. Жумладан, шартномага асосан
буюртмачи-кластер фермер хўжалиги томонидан мавсумда етиштирилган пахтани
шартнома тузилган вақтдаги нархда сотиб олиш, фермер хўжалиги товарни
буюртмачига шартномада келишилган миқдорда етказиб бериш мажбуриятини
олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки
шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
ФК 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки
сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига
шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади,
тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса ёки у мажбурият
моҳиятидан келиб чиқмаса, контрактация шартномасига нисбатан маҳсулот етказиб
бериш шартномаси тўғрисидаги қоидалар, тегишли ҳолларда эса давлат эҳтиёжлари
учун товарлар етказиб беришга доир давлат контракти тўғрисидаги қоидалар
қўлланади.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмида сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига
амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва
шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга
оширилади.
Даъвогар Фермер хўжалиги 229 364 389,67 сўм асосий қарзни ундиришни
сўраган, лекин 2022 йилни 30 декабрь куни қарздорлик 31 200 000 сўмга камайганини
эътиборга олмаган. Бундан ташқари 2023 йил 16 март куни қарз 174 040 500 сўмга
қамайгани учун суд даъвогар фойдасига 24 123 889,91 сўм қарзни ундириб, қолган
асосий қарзни ундиришни талабини рад этишни лозим деб топади.
Шартноманинг 5.4-бандида буюртмачи хўжаликка тўлов муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиздан пеня, лекин пеня миқдори тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаш шарти назарда
тутилган. Даъвогар шартнома шартидан келиб чиқиб бажарилмаган мажбуриятнинг
50 фоизидан ошмаган миқдорда 54 129 996 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 366-моддасининг иккинчи қисмида нотариал тасдиқланиши ёки давлат
рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган шартнома нотариал тасдиқланган ёки рўйхатдан
ўтказилган пайтдан эътиборан, нотариал тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилиши
зарур бўлганда эса — шартнома рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан шартнома
тузилган ҳисобланади, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28
ноябрдаги 269-сонли қарори 27-бандида битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари
тузилмаган шартномага нисбатан қўлланилмаслиги, битим суд томонидан тузилмаган
деб топилган ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (молмулк топширилган ёки тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим
бўйича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ, асоссиз
орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш
ҳуқуқига эгалиги тушунтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий судлар
томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
2016 йил 23
декабрь 303-сонли қарорини 2.3 ва 3-бандларида агарда шартнома давлат рўйхатидан
ўтмаган бўлса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад
этишга асос бўлмаслиги, бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва
(ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка,
фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад
этилиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2003
йил
4 сентябрдаги 383-сонли қарор билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида
шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг
бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандига
мувофиқ, фермер ва деҳқон хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб
чиқарувчилари билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари сотиш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва
хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузилган барча турдаги
шартномалар туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин
бажарилиши лозим бўлган.
Рўйхатдан ўтмаган шартнома тузилмаган ҳисобланиши ва пеня ундириш
талабини қаноатлантиришга қонуний асослар мавжуд эмаслиги учун суд ушбу
талабни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунни 9моддасининг 18-бандига асосан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар
юзасидан давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрь кунги ПҚ3318-сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 3-
4
бандида Кенгаш фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини
кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор
шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этганида
ушбу даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси
киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи
ундирилмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддасига
асосан жавобгардан 198 164 389,91 сўм асосий қарзни 2 фоизи миқдоридаги 3 963
287,79 сўм давлат божини ундириш лозим бўлади, даъвонинг рад этилган қисми
бўйича давлат божи Фермер хўжалигидан ундирилмайди.
Бинобарин, суд ИПК 118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб,
Қ И Л Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “ИМ” фермер хўжалиги фойдасига жавобгар “ИМ” масъулияти
чекланган жамиятидан 24 123 889,91 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажати
ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгардан республика бюджетига 3 963 287,79 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суди орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига бир
ойлик муддат ичида апелляция шикояти (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
Д.С. Акрамова