← Назад
Решение #604737 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
2023 йил 13 апрель
4-1102-2302/1714-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – ++++++агентлигининг
жавобгар – “------” МЧЖ ҳисобидан 20.815.610 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
++++++агентлиги (бундан буѐн матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “------”
МЧЖ (бундан буѐн матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 20.815.610
сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан даъвогар ва жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор
қилинган даъвогар ва жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд
даъвогар ва жавобгарнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти
ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат
иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни даъвогар ва жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди. (даъвогарнинг гибритини қўйиш керак)
Суд, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш
ҳужжатларидан
кўринишича,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг “Мева-сабзовотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш
бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2006 йил 11 январдаги ПҚ-255сонли қарори билан “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси ташкил
этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Виночилик соҳасини ва
алкрголли маҳсулотларни реализация қилиши тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида” 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сонли қарори билан
“Ўзвиносаноат-холдинг” АЖ ва унинг Тикланиш ва тараққиѐт жамғармасини
тегишлича “Ўзшаробсаноат” АЖ ва “Ўзшаробсаноат” АЖнинг Ривожлантириш
жамғармаси деб қайта номланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алкоголь ва тамаки
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан
тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни
ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 5 февралдаги ПФ5656-сонли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги
ташкил қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни
ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2019 йил
5 февралдаги ПҚ-4161-сонли қарорининг 4-бандида тугатилаѐтган
“Ўзшаробсаноат” АЖнинг Ривожлантириш жамғармаси ва Узумчиликни
ривожлантириш жамғармаси негизида юридик шахс мақомига эга бўлмаган
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик
ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино
тайѐрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилган. Ушбу бандда
Жамғарма тугатилаѐтган “Ўзшаробсаноат” АЖнинг Ривожлантириш
жамғармаси ва Узумчиликни ривожлантириш жамғармасининг ҳуқуқлари ва
мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алкоголь ва тамаки
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг тартибга солиш соҳасида
бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2020 йил 23 июлдаги ПФ6033-сонли фармонининг 1-бандида Узум етиштирувчилар ва вино
тайѐрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида Агентликнинг
юридик шахс мақомига эга бўлмаган Виночиликни ривожлантириш
жамғармаси ташкил этилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “++++++агентлиги фаолиятини
ташкил этиш тўғрисида” 2020 йил
23 июлдаги ПҚ-4787-сонли қарорининг
2-бандида Агентлик Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги
ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг барча
ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси
ҳисобланиши қайд этилган.
Тарафлар ўртасида 2015 йил 18 мартда 2/64-сонли “Ўзвиносаноатхолдинг” компанияси тизимида ҳамкорликда фаолият кўрсатиш тўғрисида
шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 3.2-банди еттинчи хат бошига кўра, жавобгар
корхонанинг бўш фойдаси қолдиқлари ҳисобидан корхона баланс фойдасининг
1 (бир) фоизи миқдорида ажратма пул маблағини ҳар чорак якуни бўйича
кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмасдан “Ўзвиносаноат-холдинг”
компаниясининг Тикланиш ва тараққиѐт жамғармасига ўтказиши белгиланган.
имзоланган кундан бошлаб кучга кириши ва амал қилиш муддати 5 йил
муддатга белгиланган.
Шунингдек, 2017 йил 29 сентябрда “Ўзвиносаноат-холдинг” АЖ
таркибида ҳамкорликда фаолият кўрсатиш тўғрисидаги 2015 йил 18 мартда
тузилган 2/64-сонли шартномага Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 23 августдаги ПҚ-3239-сонли қарорига мувофиқ киритилган қўшимча
ва ўзгартириш ҳақида 1-сонли келишиув имзоланган.
Мазкур қўшимча келишувнинг 3.2-бандига кўра, “Ўзвиносаноат-холдинг”
АЖ таркибидаги “Реконструкциялаш ва ривожлантириш жамғармаси”нинг
махсус ҳисоб рақамига 2017 йил 1 октябрдан 2022 йил 1 январгача бўлган
муддатда корхонанинг товар айланмасидан 5 фоиз миқдорида ажратма пул
маблағини ҳисоблаб, ҳар ойнинг якуни бўйича кейинги ойнинг 20-санасидан
кечиктирмасдан ўтказиши ва якуний ҳисоб-китоблар йил якуни билан амалга
оширилиши белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартларига риоя қилмаганлиги
натижасида 2015-2020 йиллар ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида жами
20.815.610 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Ушбу қарздорликни тўлашни сўраб даъвогар томонидан жавобгарга
юборилган 2023 йил 20 февралдаги 01-13/206-сонли талабнома жавобгар
томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар мазкур даъво
аризаси билан судга мурожаат қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан
даъвогар олдидаги 20.815.610 сўм миқдоридаги қарздорлик бўйича қисман
бўлса-да тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли
суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгар зиммасига
юклашни лозим топиб, ФКнинг 234, 236-моддалари, ИПКнинг 66, 118, 128, 170,
176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъвогарнинг даьво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“------” МЧЖ ҳисобидан ++++++агентлиги фойдасига 20.815.610 сўм
асосий қарз, 416.312 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
А.К.Пайғамов