← Назад
Решение #604765 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 17 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-63-05, (+99873) 244-65-40
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 13 апрель
4-1501-2304/3143-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, аризачи ва даъвогар
вакили К.Содиқов (Фермерлар кенгаши юристи, ишончнома асосида, фермер
хўжалиги раҳбари), жавобгар вакили А.Ёқубов (ишончнома асосида)
иштирокида, Фурқат тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгашининг даъвогар "Нилуфар Жавохир келажаги" фермер
хўжалиги манфаатида жавобгар “Файхан текс” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 59 213 230 сўм асосий қарз ва 13 974 322 сўм пеня жами
73 187 552 сўм тўловларни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Фурқат тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши даъвогар "Нилуфар Жавохир келажаги" фермер хўжалиги
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Файхан
текс” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 59 213 230 сўм асосий қарз
ва 13 974 322 сўм пеня жами 73 187 552 сўм тўловларни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи, даъвогар ва жавобгар вакиллари тарафлар
ўртасида медиатив келишув тузилганлиги боис даъвони кўрмасдан
қолдиришни сўради ва судга тузилган медиатив келишувни тақдим қилдилар.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”,
дейилган.
Судга низо тарафлари ўртасида тузилган медиатив келишув тақдим
этилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддасининг 5³-бандида
тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
18-моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан
медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи
қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш жараѐнида медиатив келишув тузилган ҳоллар
мустасно” – деб кўрсатилган.
Шу сабабли суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги
боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган
почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
ҚИЛДИ :
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар "Нилуфар Жавохир келажаги" фермер хўжалиги томонидан
тўланган 30 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
беришга ҳақли.
Судья
Х.Жамолиддинов