Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2301/781 Дата решения 13.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлоқ туманлараро иқтисодий суди Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SOGDA QURILISH" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Алижон Қурилиш монтаж масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1082068 Claim ID 3261264 PDF Hash 2207ff59fe6f5847... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 437-моддаси нинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 6 305 символов
4-1405-2301/781-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 13 апрел Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХдан 32 705 554,79 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар вакили О.Э. (раҳбар), жавобгар вакили Ф.Н. (2023 йил 13 апрелдаги 13/04-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар ХХХ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) жавобгар ХХХ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 14 сентябрда 112-сонли ва 2019 йил 1 февралда 26-сонли шартномалар тузилганлиги, ушбу шартномаларга асосан даъвогар жавобгарга 357 893 754,79 сўмлик товар бетон маҳсулотлари етказиб берилганлиги, шундан 325 188 200 сўм қисми тўлаб берилганлиги, натижада жавобгар 32 705 554,79 сўм қарздор бўлиб қолганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 32 705 554,79 сўм асосий қарзни ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили О.Э. ўз тушунтиришида, даъво аризадаги важларни такрорлаб, даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Ф.Н. ўз тушунтиришида, даъво аризаси юзасидан эътирози йўқигини, ҳақиқатда ҳам ушбу қарздорлиги мавжудлигини ва буни тан олишини, ушбу қарздорликни тез кунларда тўлаб беришини баён қилиб, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Суд, тарафлар вакилларининг иш бўйича важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги хужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ХХХ (Етказиб берувчи) ва ХХХ (Харидор) ўртасида 2018 йил 14 сентябрда 112-сонли ва 2019 йил 1 февралда 26-сонли шартномалар тузилган. Ушбу шартномаларнинг умумий суммаси 1 300 000 000 сўмни ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, «Етказиб берувчи» «Харидор»га товар бетон маҳсулотларини етказиб бериш, «Харидор» эса «Етказиб берувчи»га шартнома имзоланган кундан бошлаб 5 банк кун ичида етказиб берилиши лозим бўлган маҳсулотнинг 100 фоизи ёки ҳар тупи бўйича аризага асосан қисман олдиндан тўловни амалга ошириш, қолган қисмини маҳсулотлар ортилишидан олдин тўлаб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2018 йил 31 декабрдаги 212-сонли ҳисобварақ-фактурасига асосан 247 053 760 сўмлик ва 2019 йил 28 февралдаги 29-сонли ҳисобварақ-фактурасига асосан 110 839 994,79 сўмлик, жами 357 893 754,79 сўмлик маҳсулотлари етказиб берилган. ФКнинг 449-моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Ўз навбатида, жавобгар томонидан 2018 йил 23 октябрдан 2022 йил 25 апрелга қадар жами 325 188 200 сўм пул маблағи даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Натижада, жавобгар даъвогарга 32 705 554,79 сўм (357 893 754,79 – 325 188 200) қарздор бўлиб қолган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 449-моддаси учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. 3 Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 32 705 554,79 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 32 705 554,79 сўм асосий қарзни ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига олдиндан тўланган 327 056 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 32 705 554,79 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 327 056 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.К.Мажидов