← Назад
Решение #604816 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 242 | — | law | |
| онуннинг | 29 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1401-2301/1960-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Самарқанд шаҳри
2023 йил 13 апрель
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси К.И.Тухтаев раислигида,
М.Узоқовнинг котиблигида, кредитор Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки
бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг
карздор «Sam Avangard Story Servis» масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб
топиш ҳакидаги аризаси бўйича ишни Самарқанд шаҳар иқтисодий суди биносида
видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кредитор Ўзбекистон
Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни
ривожлантириш агентлиги вакили Э.Ганиев (31.10.2022 йилдаги 01-13/11-сонли
ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб қуйидагиларни,-
АНИҚЛАДИ:
Самарқанд шаҳар иқтисодий судига кредитор Ўзбекистон Республикаси
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш
агентлиги ариза билан мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг
10.01.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан карздор «Sam Avangard Story Servis»
масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки
бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фойдасига
65 000 000 сўм асосий қарз, 1 950 000 сўм пеня, 1 430 000 сўм давлат божи,
21 600 сўм почта харажати ундирилганлиги, ҳал қилув қарорига асосан берилган
ижро ҳужжати МИБ Самарқанд шаҳар бўлимига ижро қилиш учун
топширилганлиги, МИБ Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси
Ф.Абдувахобовнинг 14.09.2022 йилдаги қарори билан қарздорнинг ундирув
қаратилиши лозим бўлган мол-мулклари ва пул маблағлари мавжуд бўлмаганлиги
боис ижро ҳужжати бўйича ижро иши юритиш тамомланганлиги, ижро ҳужжати
ундирувчига қайтарилганлиги «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунига асосан унинг тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд
эканлиги баён қилиниб, қарздор «Sam Avangard Story Servis» масъулияти чекланган
жамиятини банкрот деб топишни ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлашни
сўраган.
Суд мажлисида кредитор вакили Э.Ганиев қарздор қарзини тўлов мажбурияти
юзага келган кундан эътиборан тўлай олмаганлигини, қарздорнинг мол-мулклари ва
пул маблағлари йўқлигини баён қилиб, қарздорни банкрот деб топишни ва
тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради.
Суд мжлисида карздор «Sam Avangard Story Servis» масъулияти чекланган
жамияти вакили иштирок этмади.
Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга
ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни,
қарздорни банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим
деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 10.01.2022 йилдаги ҳал қилув
қарори билан карздор «Sam Avangard Story Servis» масъулияти чекланган
жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш
ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фойдасига 65 000 000 сўм асосий
қарз, 1 950 000 сўм пеня, 1 430 000 сўм давлат божи, 21 600 сўм почта харажати
ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қарорига асосан берилган ижро ҳужжати МИБ Самарқанд
шаҳар бўлимига ижро қилиш учун топширилган бўлиб, МИБ Самарқанд шаҳар
бўлими давлат ижрочиси Ф.Абдувахобовнинг 14.09.2022 йилдаги қарори билан
қарздорнинг ундирув қаратилиши лозим бўлган мол-мулклари ва пул маблағлари
мавжуд бўлмаганлиги боис ижро ҳужжати бўйича ижро иши юритиш тамомланган
ва ижро ҳужжати ундирувчига қайтарилган.
«Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг
242-моддасига мувофиқ суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги
аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик
муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳозир бўлмаган қарздорнинг
тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда кузатув, суд санацияси ва ташқи
бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмайди. Суднинг қарори ваколатли давлат
органига юборилади, бу орган мазкур қарор олинган кундан эътиборан бир ҳафталик
муддатда судга тугатиш бошқарувчилигига номзодни тақдим этади. Тугатиш
бошқарувчиси ўзига маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир бўлмаган
қарздорнинг банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади, улар хабарномани
олган кундан эътиборан бир ойлик муддатда тугатиш бошқарувчисига ўз
талабларини тақдим этиши мумкин.
«Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг
29-моддасига мувофиқ Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят
ҳудудий бошқармаси томонидан тугатиш бошқарувчиси номзодига тўртинчи
тоифали суд бошқарувчиси А.Ширинбоев тавсия этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги
224-сон Қарорига илова «Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари»нинг 3-бандига кўра,
суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда
тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб
келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар
кўриши шартлиги, 38-бандига мувофиқ 35-бандида назарда тутилган сохта
банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш
аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан
кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига
тақдим этилиши, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан
банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса
имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий
судга тақдим этилиши белгиланган.
Суд, ижро ҳужжати бўйича МИБ Самарқанд шаҳар бўлими томонидан
қарздорликни ундириш бўйича ижро иши юритилганлигини, қарздорликни
ундиришнинг имкони бўлмаганлиги учун ижро ҳужжати ундирувчига ижросиз
қайтарилганлигини, қарздордан қарздорликни ундириш учун корхонанинг бошқа
активлари йўқлигини, пул мажбурияти бўйича кредитор талабларини
қаноатлантиришга ва ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги тегишли
далиллар билан тасдиқланганлигини тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб
ҳисоблаб, аризани қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топишни, қарздорни
тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қарздорда тўловга
қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, қарздор «Sam Avangard
Story Servis» масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топишни, суд
харажатларини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 900 000 сўм давлат
божи, 30 000 сўм почта харажати, 75 000 сўм видеоконференцалоқа режими
харажатларини қарздор «Sam Avangard Story Servis» масъулияти чекланган жамияти
зиммасига юклашни, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тавсия этилган номзод
тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси А.Ширинбоевни тугатиш бошкарувчиси этиб
тайинлашни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 27, 176-179-моддаларини қўллаб ва «Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 4, 124, 188-189-моддаларига
асосланиб суд-,
Ариза қаноатлантирилсин. Қарздор «Sam Avangard Story Servis» масъулияти
чекланган жамияти банкрот деб топилсин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармаси томонидан тавсия этилган номзод тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси
А.Ширинбоев тугатиш бошкарувчиси этиб тайинлансин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва эълон
бериш, қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка
олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш ва чоралар
кўриш ҳамда хулоса тайёрлаш, имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай:
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари
мавжудлиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига, судга ва прокуратура
органларига; банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига,
судга тақдим этиш тугатиш бошқарувчиси А.Ширинбоев зиммасига юклатилсин.
Тугатиш бошқарувчиси А.Ширинбоев зиммасига 10.07.2023 йилга қадар
қарздорни тугатиш ишлари якунланганлиги тўғрисида ҳисобот тақдим этиш
масъулияти юклатилсин.
Қарздор «Sam Avangard Story Servis» масъулияти чекланган жамиятидан
кредитор Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш
ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фойдасига 900 000 сўм давлат божи
ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Қарздор «Sam Avangard Story Servis» масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
судининг
депозитига
75 000
сўм
видеоконференцалоқа режими харажати ундирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Судлар фаолиятини таъминлаш
Департаменти Самарқанд вилоят ҳудудий бўлимининг депозит ҳисобварағидан суд
бошқарувчиси А.Ширинбоевга қарздор «Sam Avangard Story Servis» масъулияти
чекланган жамиятини тугатишга доир иш юритиш якунлангандан кейин
6 440 000 сўм иш ҳақи тўлаб берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг
иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест келтириш)
бериши мумкин.
Судья
К.И.Тухтаев