← Назад
Решение #604832 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| онун | 7 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Yangibozorsh.,Mustaqillikko’chasi 77-uy
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ
г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 апрель
4-1105-2302/319-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судьяси З.Эшмирзаев
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг суд мажлиси котиблигида,
тарафларсиз, кредитор “TOSHKENT MAXSUS MONTAJ MEXANIZASIYA”
МЧЖнинг қарздор “QURUVCHI ZILOL SERVIS” МЧЖни тўловга
қобилиятсизликнинг умумий таомили бўйича банкрот деб топиш
тўғрисидаги ишни суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“TOSHKENT MAXSUS MONTAJ MEXANIZASIYA” МЧЖ (бундан буён
матнда кредитор деб юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб,
“QURUVCHI ZILOL SERVIS” МЧЖ (бундан буён матнда қарздор деб
юритилади)ни банкрот деб топишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 17 февралдаги ажрими билан ариза иш юритишга
қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш қўзғатилиб, унга нисбатан кузатув таомили жорий
этилган. Суднинг 2023 йил 24 февралдаги ажрими билан қарздорга
муваққат бошқарувчи этиб, иккинчи тоифали суд бошқарувчиси
аттестатига эга бўлган Турсунбоева Дилафрўз Набижоновнанинг номзоди
тасдиқланган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган кредитор, қарздор ва муваққат бошқарувчи суд
мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта
орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун
ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Даъвогар ва жавобгарни суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор
қилиш учун суднинг ажрими гибрид почта хизмати орқали даъвогар ва
жавобгарга юборилган. Гибрид почта хизматининг суд ҳужжати
топширилганлиги ҳақидаги маълумотига кўра жавобгарни кўрсатилган
манзилда мавжуд эмаслиги аниқланган. Шунингдек, даъвогар вакили ва
муваққат бошқарувчи ишни ўзларининг иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Шунингдек, жавобгарни суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор
қилиш учун суднинг ажрими унинг электрон манзили бўйича 2023 йил
10 апрелда юборилган.
ИПК 170-моддасининг иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд
мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлиги белгиланган.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги белгиланган.
Шундан келиб чиққан ҳолда суд низони кредитор, қарздор ва
муваққат бошқарувчи вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд, иш ҳужжатлари ҳамда муваққат бошқарувчи томонидан судга
тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ариза
талабини қаноатлантиришни лозим деб топди.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига
асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса,
судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги
ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза
йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги
ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари
қийматидан ошиб кетган бўлса.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги
тўғрисидаги
ишлар
кўриб
чиқилаётганда
қўлланилмайди.
Қонун 7-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор пул
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан
судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор Тошкент вилояти,
Юқоричирчиқ тумани давлат хизматлари маркази томонидан 2009 йил
11 майда 2731-рақам билан рўйхатга олинган бўлиб, корхона бошлиғи
Ражаббоев Умаржон Отахон ўғли ва иштирокчиси Рахимов Атахан
Ражаббаевич (100%) ҳисобланади, қарздорнинг юридик манзили Тошкент
вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Тинчлик ҚФЙ, Ийк-ота маҳалласи,
Тараққиёт кўчаси 104-уй кўрсатилган. Корхонанинг асосий фаолияти
қурилиш ишлари билан шуғулланишдан иборат бўлган.
Қарздорнинг жами 2 та кредиторлар олдидаги кредиторлик
қарздорлиги 387.072.348,29 сўмни, шундан кредитор “TOSHKENT MAXSUS
MONTAJ MEXANIZASIYA” МЧЖдан қарзи 85.859.850 сўмни, Тошкент
вилояти давлат солиқ бошқармаси олдидаги қарзи 301.212.498,29 сўмни
ташкил этган.
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
18 июндаги ҳал қилув қарорига асосан қарздордан кредиторга
79.350.000 сўм асосий қарз, 6.400.000 сўм пеня, 1.190.250 сўм давлат божи
ва 19.600 сўм почта харажати ундириш белгиланган, бироқ қарздор
томонидан ушбу суд ҳужжатининг ижроси тўлиқ таъминланмаган.
Шу боис кредитор судга мурожаат қилиб, қарздорни банкрот деб
топишни сўраган.
Муваққат бошқарувчи ўзига юклатилган вазифаларни бажариб, ўз
фаолияти ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги
маълумотларни
ҳамда
кредиторларнинг
биринчи
йиғилиши
баённомасини судга тақдим қилган.
Муваққат бошқарувчининг фаолияти ҳақидаги ҳисоботига ҳамда
қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумотига кўра
қарздорнинг кредиторларининг талаблари реестри шакллантирилган
бўлиб, 2023 йил 28 март ҳолатига қарздорнинг жами кредиторлик
қарздорлиги 387.072.348,29 сўмни ташкил қилган, кредиторлар олдидаги
мавжуд қарзлар қопланмаган, Қонуннинг 5-моддаларида назарда
тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мазкур қарздор жамиятда
мавжуд.
Шунингдек, 2023 йил 28 мартда қарздор кредиторларининг биринчи
йиғилиши ўтказилган бўлиб, унда кредиторлар қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида
илтимоснома билан Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига
мурожаат қилиш тўғрисида қарор қабул қилишган.
Қонуннинг 92-моддасига кўра суд кредиторларнинг биринчи
йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини
ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим
чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишни юритишни тугатади.
Суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш
юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартибтаомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан
эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади.
Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид
тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини
тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни
тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик
шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул
қилинади.
Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб
топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш
бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс
эттирилиши керак.
Бу ҳолатда суд, қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлигини
инобатга олиб, аризани қаноатлантириш ва қарздорни банкрот деб топиш
ҳамда унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни, суд
харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади.
Жорий йилнинг 28 мартида ўтказилган қарздор кредиторларининг
биринчи йиғилишига кредиторлар томонидан ҳам, ваколатли давлат
органи томонидан ҳам тугатиш бошқарувчиликка номзод таклиф
этилмаган бўлиб, кредиторлар тўловга қобилиятсизлик ишини қўзғатиш
аризаси билан мурожаат этган тараф томонидан таклиф этилган тугатиш
бошқарувчиси номзод тайинланишини маъқуллаш тўғрисида қарор
қилишган.
Маълумки, Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот
деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини
ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда
тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган
корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам
тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин.
Кредиторлар томонидан Қонунда белгиланган тартибда судга
тугатиш бошқарувчиликка номзод тақдим қилинмаганлиги ҳамда
қарздорда давлат улуши мавжуд эмаслиги боис, суд муваққат
бошқарувчисини вақтинчалик тугатиш бошқарувчи этиб тайинлашни,
унинг зиммасига ўн беш кун муддат ичида кредиторлар йиғилишини
чақириш, унда тугатиш бошқарувчиси номзодини кўриб чиқиш ва уни
тайинлаш масаласини кун тартибига қўйиш ҳамда бу масала юзасидан
5
кредиторлар томонидан қабул қилинган қарорни тасдиқлаш учун судга
тақдим этиш вазифасини юклашни лозим топади.
Қонуннинг
51-моддаси
иккинчи
қисмига
кўра,
тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу
Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши
лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-, 128-, 170-, 176-179- ҳамда 186-моддаларига асосланиб,
суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза қаноатлантирилсин.
“QURUVCHI ZILOL SERVIS” МЧЖ банкрот деб топилсин ва тугатишга
доир иш юритиш бошлансин.
“QURUVCHI ZILOL SERVIS” МЧЖда тугатишга доир иш юритиш
муддати 2023 йил 13 октябрга қадар этиб белгилансин.
Муваққат бошқарувчи Д.Н.Турсунбоева вақтинчалик тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлансин ва унинг зиммасига 15 (ўн беш) кун
муддат ичида кредиторлар йиғилишини чақириш, унда тугатиш
бошқарувчиси номзодини кўриб чиқиш масаласини кун тартибига қўйиш
ҳамда бу масала юзасидан кредиторлар томонидан қабул қилинган
қарорни судга тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
“QURUVCHI ZILOL SERVIS” МЧЖ ҳисобидан “TOSHKENT MAXSUS
MONTAJ MEXANIZASIYA” МЧЖ фойдасига 450.000 сўм давлат божи ва
30.000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақаси
берилсин.
Суд харажатлари, шу жумладан давлат божи бўйича харажатлар,
маълумотларни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда расмий нашрда эълон
қилиш харажатлари қарздорнинг аниқланган мол-мулки, дебиторлик
қарзлари ҳисобидан навбатдан ташқари қоплансин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
З.Эшмирзаев