← Назад
Решение #604875 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўртачирчиқ тумани
2023 йил 13 апрель
4-1104-2302/859-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида, судья
ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар Ххххнинг жавобгар "ХХХХ" МЧЖ
ҳисобидан 17 489.935 сўм компенсация тўлови ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Хамраев (2023 йил 17
мартдаги 02/09-1515-сонли ишончномага асосан), иштирокида, суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Хххх Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 17 489.935 сўм компенсация
тўлови ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли
қарори (бундан буѐн матнда Қарор деб юритилади) билан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги
Низомга (бундан буѐн матнда Низом деб юритилади) мувофиқ жавобгар компенсация
тўловчиси ҳисобланиши, жавобгарнинг 17 489.935 сўм компенсация тўловлари
юзасидан қарздорлиги мавжудлигини, жавобгар томонидан тўловлар амалга
оширилмаганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар вакили
бугунги суд мажлисида иштирок этмади.
Суд жавобгар суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида
мавжуд эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейин матнда–ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакили тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра компенсация тўловини ундириш даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакили кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарнинг ишлаб чиқариш фаолиятидан
ҳосил бўлган оқава сувларидан лаборатория таҳлиларига компенсация тўловлари
ҳисоб китоб қилинганда тўлов миқдори 17 489.935 сўмни ташкил этган.
Даъвогарнинг 17 489.935 сўм компенсация тўловларини тўлаш юзасидан
огоҳлантириш хати юборилган.
в-кичик
бандида
ифлослантирувчи
моддалар
ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва
чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар ҳамда юридик шахслар, шунингдек,
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар
ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи
моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар компенсация тўловчи
субъектлар ҳисобланиши белгиланган.
Қарор 6-бандининг иккинчи қисмига кўра, хавфлилик даражаси I (юқори
даражада хавфли), II (ўртача даражада хавфли) ва III (паст даражада хавфли)
тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун тўловлар миқдори
лаборатория таҳлиллари асосида, агар атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларда
назоратнинг автоматик тизими жорий этилган бўлса, бу ҳолатда компенсация
тўловлари ушбу тизимнинг маълумотлари асосида ҳисобланиши мумкин.
Низомнинг 26-бандида I ва II тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар
ҳар
чоракда
атроф
табиий
муҳит
ифлослантирилганлиги,
чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача аванс
компенсация тўловини амалга оширадилар деб кўрсатилган.
Шунингдек, Низомнинг 32-бандига кўра, компенсация тўловчи субъектлар
компенсация тўловларини ўз вақтида ҳисоблаш ва тўлаши, компенсация тўловлари
ҳисоб-китоби суммаларини Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органларига
келишиш учун қоғоз ѐки электрон шаклда тақдим этишга мажбурлиги белгиланган.
Шу билан бирга, Низом 35-бандининг саккизинчи хатбошисида давлат экология
қўмитаси ва унинг ҳудудий органларида компенсация тўловларини ундириш билан
боғлиқ бўлган даъволарни суд органларига тақдим этиш ҳуқуқи мавжудлиги қайд
этилган.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар Низом талабларига мувофиқ компенсация
тўловларини амалга ошириши лозим бўлган субъект эканлиги, тўловларни
белгиланган муддатларда амалга оширмаганлиги, жавобгар томонидан қарздорлик
мавжудлиги инобатга олган ҳолда даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 17 489.935 сўм компенсация тўловлари ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан
белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод
қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг 17 489.935 сўм компенсация
тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгардан республика бюджетига 349 798,7 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига
30.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан даъвогар Хххх фойдасига 17 489.935 сўм
компенсация тўловлари ва 30.000 сўм почта харажати - Республика бюджетига
349 798,7 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов