← Назад
Решение #604886 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2301/913-сонли иш
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Бухоро шаҳри
2023 йил 13 апрель
Бухоро туманлараро иқтисодий суди судья А.Сафаров раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котибалигида, жавобгар вакили Ф.Тошев
(ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг “Самирабегим элчиси”
МЧЖ манфаатларида жавобгар “Бухоромахсуссувпудрат” МЧЖга
нисбатан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
Бухоро вилоят юридик техникуми биносида, очиқ сайёр суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
“Самирабегим элчиси” масъулияти чекланган жамияти судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “Бухоромахсуссувпудрат” МЧЖдан
57.890.667 сўм асосий қарз, 28.945.333 сўм пеня ва олдиндан тўланган суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Даъвогар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади, ишни ўзининг
иштирокисиз кўриш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилмади.
Жавобгар вакили суд мажлисида даъвони тан олмасдан, даъвогар суд
мажлисига келмаганлиги сабабли даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107моддасининг олтинчи бандига кўра, даъвогар биринчи суд мажлисига
келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган
бўлса иқтисодий суди даъвони кўрмасдан қолдиради.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, иқтисодий иш Бухоро туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 31 мартдаги ажрими билан иш юритувига
қабул қилиниб, ишни Бухоро вилоят юридик техникуми биносида
тайинлаган суд мажлисида кўриш 2023 йил 13 апрель куни соат 0900га
тайинланган.
Суднинг ажрими тарафларга 2022 йил 4 апрель куни “Гибрид почта”
электрон почта алоқаси орқали электрон шаклда юборилган.
“Самирабегим элчиси” масъулияти чекланган жамиятига даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш
тўғрисидаги ажрим даъво аризаси судга электрон юборилганлиги сабабли
даъвогарнинг электрон кабинетига юборилган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармасига даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд
муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим “Гибрид почта” тизими орқали
юборилган ҳамда 2023 йил 7 апрель куни “Сулаймонова” томонидан қабул
қилиб олинган.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 170моддасининг иккинчи хатбошисига биноан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд
мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг ишни унинг иштирокисиз кўриш
тўғрисидаги аризаси мавжуд эмас.
Суд ундирилиши лозим бўлган давлат божини муҳокама қилиб,
даъвогардан 1.736.720 сўм давлат божи ундиришни, олдиндан тўланган
30.000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ва Ўзбекистон Республикаси
иқтисодий процессуал кодексининг 5, 195-199-моддаларини қўллаб, 107,
170-моддаларига асосланиб, суд
бошқармасининг “Самирабегим элчиси” МЧЖ манфаатларида жавобгар
«Бухоромахсуссувпудрат» МЧЖга нисбатан асосий қарз ва пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатлари даъвогар
зиммасида қолдирилсин.
“Самирабегим элчиси” МЧЖдан Республика бюджетига 1.736.720
сўм давлат божи ундирилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ажрим устидан бир ой муддат ичида Бухоро туманлараро иқтисодий
суди орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикоят келтириш
мумкин.
Судья
А.Сафаров