← Назад
Решение #604925 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 382 | — | code_article | |
| йича ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1102-2202/1026-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – А.Пайғамов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Н.Худояров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 12 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
Ўзбекистон республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори
Ш.Мамарахимова, “O‘ktam Raxmatulla Kozim” фермер хўжалиги вакили
Б.Қурбонов (2023 йил 28 январдаги ишончномага асосан) иштирокида,
Тошкент вилояти прокурорининг давлат манфаатида “O‘ktam Raxmatulla
Kozim” фермер хўжалигига нисбатан Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2008 йил
8 ноябрдаги 2177-сонли қарорига асосан “O‘ktam Raxmatulla Kozim” фермер
хўжалиги билан Бўстонлиқ туман ҳокимлиги ўртасида 2009 йил 25 июнда
тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш ҳамда Бўстонлиқ туман
ҳокимининг 2008 йил 8 ноябрдаги 2177-сонли “O‘ktam Raxmatulla Kozim”
фермер хўжалигига жами 34,2 гектар ер майдони ажратиш ҳақидаги
қарорини бекор қилиб, ер участкасини давлат захирасига қайтариш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2022 йил 10 ноябрдаги қарори устидан “O‘ktam
Raxmatulla Kozim” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2008 йил 3 ноябрдаги 2177-сонли қарори
билан “O‘ktam Raxmatulla Kozim” фермер хўжалигига (бундан буён матнда
фермер хўжалиги деб юритилади) туман захира ерлари ҳисобидан жами
19,8 гектар, шундан 12,4 гектар боғ, 4,1 гектар яйлов ва 3,3 гектар тутзор
эгаллаган ерлар ажратилган бўлиб, кейинчалик туман ҳокимининг 2009 йил
7 апрелдаги 119-сонли қарори билан фермер хўжалигининг 2008 йил
10 декабрдаги хатига асосан фермер хўжалигига ижарага берилган ерлардан
5,6 гектар боғзор эгаллаган ер майдони туман захирасига қайтарилган.
Мазкур қарорга асосан Бўстонлиқ туман ҳокимлиги (бундан буён
матнда туман ҳокимлиги деб юритилади) ва фермер хўжалиги ўртасида
2009 йил 25 июнда ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида
шартнома тузилган бўлиб, унга кўра туман ҳокимлиги туманнинг Амир
Темур қишлоғида жойлашган жами 28,6 гектар ер участкасини боғ
йўналишида фаолият кўрсатиши учун фермер хўжалигига топшириш, фермер
хўжалиги эса уни қабул қилиб олиш ва шартномага риоя қилган ҳолда
фаолият юритиш мажбуриятини олган.
Фермер хўжалиги томонидан шартнома талабларига риоя этилмай,
ўзига ажратилган ер майдонининг 12 гектар қисмида боғ ташкил этиш
чоралари кўрилмаганлиги ва ер участкалари ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги,
ажратилган
ер
майдонларидан
самарасиз
фойдаланилаётганлиги,
6 966 100 сўм солиқ тўловлари ўз вақтида тўланмаётганлиги ва 2021 йилда
етиштирилган
ҳосил
бўйича
статистика
бўлимига
ҳисоботлар
топширилмаганлиги асоси билан билан Тошкент вилоят прокурори давлат
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, фермер хўжалиги
ва туман ҳокимлиги ўртасида 2009 йил 25 июнда тузилган ер ижара
шартномасини бекор қилишни ҳамда туман ҳокимининг 2008 йил
8 ноябрдаги 2177-сонли фермер хўжалигига жами 34,2 гектар ер майдони
ажратиш ҳақидаги қарорини бекор қилиб, ер участкасини давлат захирасига
қайтаришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 25 августдаги ажрими билан ишга туман ҳокимлиги,
Давлат кадастрлари палатаси Бўстонлиқ туман филиали ва Тошкент вилояти
қурилиш Бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талабининг туман ҳокимининг 2008 йил
8 ноябрдаги 2177-сонли қарорини бекор қилиш қисми бўйича иш юритиш
тугатилиб, қолган даъво талаблари қаноатлантирилган. Фермер хўжалиги
ва туман ҳокимлиги ўртасида 2009 йил 25 июнда тузилган ер ижара
шартномаси бекор қилинган ва ер участкаси туман захирасига қайтарилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2022 йил 10 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикоятида апелляция
инстанцияси судига 21.2 гектарга боғ барпо этилганлиги ва айрим қисмлари
реконструкция қилинганлиги ҳақидаги баҳолаш ҳисоботи тақдим
этилганлиги, фермер хўжалиги майдонидаги тутзорлар бошқа ташкилот
томонидан ўзбошимчалик билан бузиб ташланганлиги, даъво аризасида баён
этилган ҳолатлар исботланмаганлиги, ижара шартномаси бандлари фермер
хўжалиги томонидан бузилмаганлиги ҳақида қажлар келтирилиб, суд
қарорларини бекор қилиш сўралган.
Суд муҳокамасида учинчи шахслардан вакил иштирок этмади, бироқ,
иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил
мавжуд, улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган фермер хўжалиги вакили ўз
тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд
қарорларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради.
Судлов ҳайъати фермер хўжалиги вакилининг тушунтиришларини,
прокурорнинг суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги фикрини
тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Републикаси Президентининг
“Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 21 февралдаги ПҚ-138-сонли
Қарори асосида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш
агентлигининг Бўстонлиқ туман лойиҳа бўлими, туман қишлоқ хўжалиги
бўлими, туман давлат солиқ инспекцияси ва туман “Агроинспекция” бўлими
масъул ходимларидан иборат таркибда ташкил этилган туман ишчи гуруҳи
томонидан тумандаги Амир Темур қишлоғи ҳудудида ерга оид қонун
ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан 2022 йил 12 майда мониторинг
ўтказилган бўлиб, ушбу мониторинг натижалари бўйича тузилган
далолатномага кўра фермер хўжалигининг 12,0 гектар боғзорида ёввойи
дарахтлар буталари мавжудлиги, дала маданиятига риоя қилинмаганлиги
ва бажарилиши лозим бўлган агротехник тадбирлар бажарилмаганлиги
аниқланган.
Туман солиқ инспекциясининг 2022 йил 13 майдаги 13/1-05524-3-сонли
маълумотномасига кўра фермер хўжалигининг 6 966 100 сўм солиқ қарзи
мавжудлиги, шунингдек Бўстонлиқ тумани фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2022 йил 14 майдаги 231-сонли
маълумотномасида фермер хўжалиги ва кенгаш ўртасида аъзолик
шартномаси тузилмаганлиги маълум қилинган.
Ер ижара шартномасининг 15-бандида фермер хўжалиги ер
участкасининг ихтисослашувини мазкур шартноманинг 2-бандига мувофиқ
сақлаш, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот
етиштирилишини ташкил этиш (ихтисослашувни инобатга олган ҳолда),
ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ
унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи
технологияларни қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудуддаги
экологик вазият ёмонлашишига йўл қўймаслик, ерларни муҳофаза қилиш
бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган комплекс тадбирларни амалга
ошириш, солиқ тўловларини ўз вақтида тўлаш, белгиланган шакллардаги
ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг
6-10 ва 12-бандларида, ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда
фойдаланилганида, ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил
мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида
ифодаланганда, ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг
кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг
ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда,
қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш
шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай
келинганда, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан
бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган
эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида
фойдаланилмаганида, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
туман кенгашлари раёсатининг қарорига мувофиқ фермер ёки деҳқон
хўжалигининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгашига аъзолиги тугатилганда бутун ер участкасига эгалик қилиш
ҳуқуқи ёхуд ундан фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага
олиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган.
Ўзбекитстон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддасига
мувофиқ, агар ушбу Кодексда ёки шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ
ўзгартилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафларнинг бирининг талаби
билан шартнома суд томонидан иккинчи тараф шартномани жиддий равишда
бузса, ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда ўзгартириши ёки бекор қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 26-моддасида иқтисодий суд томонидан
ҳал этиладиган низолар келтирилган бўлиб, бунда туман ҳокимининг
қарорини бекор қилиш ҳақидаги низо иқтисодий суд томонидан кўрилиши
белгиланмаган.
Биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган ҳолатларни инобатга
олиб, даъво талабининг туман ҳокимининг 2008 йил 8 ноябрдаги 2177-сонли
қарорини бекор қилиш қисми бўйича ИПК 110-моддасининг 1-бандига
асосан иш юритишни тугатиш, даъво талабининг ер ижара шартномасини
бекор қилиш ҳамда ер участкасини давлат захирасига қайтариш қисмини
қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириш ҳақида, тўғри хулосага келган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
5
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 1 500 000 сўм давлат
божи ва 24 000 сўм почта харажатини фермер хўжалиги зиммасида
қолдиришни, ундан қўшимча равишда ишни кассация инстанцияси судида
кўриш учун республика бюджетига 1 500 000 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ и л а д и:
Ушбу иш бўйича қабул қилинган Чирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
2022 йил 10 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз, “O‘ktam Raxmatulla Kozim”
фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикояти эса
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“O‘ktam Raxmatulla Kozim” фермер хўжалигидан республика
бюджетига (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси)
1 500 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
А.Абдуллаев