Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2217/45305 Дата решения 12.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HIBLAKK PRINTEX" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "УЗСАНОАТКУРИЛИШБАНКИ" АТБ МИРОБОД ФИЛИАЛИ давлат акционерлик бирлашмаси
Source ID 1073399 Claim ID 3137512 PDF Hash 9fd013449c6a3718... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 176-моддаси ИПК 176 law
аноатлантиришни рад этишда МЧЖ томонидан ФКнинг 123-моддаси аноатлантиришни рад этишда МЧЖ томонидан ФК 123 law
ФКнинг 354-моддаси ФКнинг 354 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
ам ФКнинг 84-моддаси ам ФК 84 law
бандида ФК 113-моддаси бандида ФК 113 law
бандининг биринчи хатбошисида ФК 114-моддаси бандининг биринчи хатбошисида ФК 114 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2217/45305-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Ю.Фозилова Апелляция инстанциясида маърузачи судья Ф.Ёдгоров Кассация инстанциясида маърузачи судья А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 12 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Hiblakk Printex” масъулияти чекланган жамияти вакиллари - А.Вахитов (раҳбар), З.Расулов (2022 йил 7 декабрдаги 11-сонли ордер асосида), “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ вакиллари – Ж.Тухтамишов (2021 йил 26 январдаги 04-17/05-сонли ишончнома асосида), Г.Каюмова (2022 йил 23 июндаги 04-16/46-сонли ишончнома асосида), Ш.Шаахмедов (2022 йил 15 июлдаги 04-15/94-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “Hiblakk Printex” масъулияти чекланган жамияти манфаатида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБга нисбатан 2020 йил 31 декабрдаги 3-сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБдан 1 552 500 000 сўм дастлабки тўлов ва 55 971 265,37 сўм график бўйича тўланган пул маблағларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 декабрдаги қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Hiblakk Printex” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ (бундан буён матнда банк деб юритилади) Миробод филиали ва “Hiblakk Printex” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) ўртасида 2020 йил 31 декабрда ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича 3-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра, банк ўз балансида бўлган Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 9-мавзе, Чўпон ота кўчаси, 14/1-уйда жойлашган, умумий майдони 1.493 кв.м ва фойдали майдони 1 244,42 кв.м, кадастр рақами 10:03:03:02:04:0072 бўлган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси” биносини (бундан буён матнда шартнома объекти деб юритилади) сотиш ва мулк қилиб топшириш, МЧЖ эса шартнома объекти ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш мажбуриятини олган. Шунингдек, шартномага тарафлар ўртасида 2021 йил 12 ноябрда 1-сонли қўшимча келишув имзоланган. Шартноманинг 2.1 ва 2.2-бандларига кўра, шартнома объектининг умумий баҳоси 10 350 000 000 сўмни ташкил этиши, МЧЖ ушбу сумманинг 15 фоизи, яъни 1 552 500 000 сўмини олдиндан, қолган 85 фоизи, яъни 9 000 000 000 сўмини 1 йил имтиёзли давр, (3 йил муддат ичида, яъни 2023 йил 31 декабрга қадар) 14 фоиз устама тўлаш шарти билан шартноманинг 2-иловасида келтирилган жадвалга асосан белгиланган тартибда тўлаб бориши белгиланган. Шартноманинг 4.1-бандида МЧЖ томонидан шартнома бўйича дастлабки тўлов амалга оширилгандан сўнг, банк 10 банк иш куни ичида томонлар ўртасида топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузиш орқали МЧЖга мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи билан (тасарруф этиш ҳуқуқи бундан мустасно) топшириш мажбуриятини олган. МЧЖ томонидан дастлабки тўлов, яъни 1 552 500 000 сўм 2020 йил 31 декабрда амалга оширилган бўлиб, шу куннинг ўзида томонлар ўртасида шартнома объектини топшириш тўғрисида топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг (бундан буён матнда палата деб юритилади) МЧЖ манфаатида банкка нисбатан берган даъво аризасида шартнома объекти амалда қайд қилинган муддат давомида эмас, балки 2021 йилнинг октябрь ойида топширилганлиги, амалда қабул қилинмаган шартнома объекти учун 749 113 151 сўм муддати ўтган қарздорлик вужудга келганлиги, ушбу ҳолат МЧЖнинг молиявий аҳволини қийинлаштирганлиги, банк томонидан тўловларни кечиктириш юзасидан имтиёзлар берилмаганлиги, 2022 йил 19 апрелда банк томонидан шартнома бир томонлама бекор қилинганлиги, аслида мазкур шартнома низоли шартнома ҳисобланиши, банк томонидан алдаш орқали битим тузишга эришилганлиги, шартномани тузишда қонунбузилишларга йўл қўйилганлиги асос сифатида кўрсатилиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 116 ва 123-моддаларига асосан банк ва МЧЖ ўртасида 2020 йил 31 декабрда тузилган 3-сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, банкдан МЧЖ фойдасига 1 552 500 000 сўм дастлабки тўлов ва 55 971 265,37 сўм график бўйича тўланган пул маблағларини ундириш сўралган. Суднинг 2022 йил 5 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Asia Universal Finans” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 13 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 27 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Палатанинг МЧЖ манфаатида берган кассация шикоятида судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.7-бандида шартнома объектининг низоли эмаслиги кўрсатилган бўлса-да, бироқ банк томонидан шартнома объектини МЧЖга сотишда унинг низоли эканлиги яширилганлиги, шартнома алдов йўли билан тузилганлиги, шартномада тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бир хил этиб белгиланмаганлиги, шартнома МЧЖ манфаатларига зид равишда тузилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати, палата ва учинчи шахс суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинганлигини инобатга олиб, суд муҳокамасини уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд муҳокамасида иштирок этган МЧЖ вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрадилар. Суд муҳокамасида иштирок этган банк вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилишни, палатанинг даъво аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПК 176-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар томонидан қайд қилинган талабларга риоя этилмаган. Жумладан, биринчи инстанция суди палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишда МЧЖ томонидан ФКнинг 123-моддаси (алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келиши ёки оғир ҳолатлар юз бериши таъсирида тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги) исботланмаганлигини, ФКнинг 354-моддасига кўра (шартнома тузиш эркинлиги) фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркинлигини асос сифатида кўрсатган бўлса-да, ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмини (иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди) ҳал қилув қарорида нима учун кўрсатганлигини асослантирмаган. Ваҳоланки, ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмини қўллаш учун иқтисодий суднинг илгари кўрилган қайси иши бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан қайси ҳолат аниқланганлигини кўрсатиши лозим эди. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг хулосаси билан келишган ҳолда ўзи ҳам ФКнинг 84-моддасини (Кўчмас мол-мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш) нотўғри қўллаган. Чунки, ФК 111-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Кўчмас мол-мулк хусусида тузилган битимларни рўйхатдан ўтказиш ва тегишли реестрларни юритиш тартиби қонунчилик билан белгиланади. ФК 112-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон Қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандига мувофиқ юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи ушбу ҳуқуқлар мазкур Низомга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин кучга киради. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмасдан амалга оширилган кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Мазкур Низомнинг 5-бандида кўчмас мулк ҳақида тузилган битимларга - фуқаро ва юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни ўрнатишга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга (бошқа шахсга ўтказиш, ипотекага қўйиш, узоқ муддатли ижарага олиш, меросни қабул қилиш ва бошқалар) қаратилган хатти-ҳаракатлари – деган тушунча берилган. Ушбу ҳолда шартноманинг 4.1-бандида МЧЖ томонидан шартнома бўйича дастлабки тўлов амалга оширилгандан сўнг, банк 10 банк иш куни ичида томонлар ўртасида топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузиш орқали МЧЖга шартнома объектини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи билан (тасарруф этиш ҳуқуқи бундан мустасно) топшириш мажбуриятини олган бўлиб, МЧЖ томонидан дастлабки тўлов амалга оширилган бўлса-да, банк томонидан шартнома объекти МЧЖ номига вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи билан (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Демак, банк ва МЧЖ ўртасида 2020 йил 31 декабрда ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича тузилган 3-сонли олди-сотди шартномаси кўчмас мулк олди-сотди шартномаси бўлиб, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи билан (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) МЧЖ номига давлат рўйхатидан ўтказилмасдан амалга оширилганлиги боис, мазкур кўчмас мулк билан боғлиқ шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 6-бандида ФК 113-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, битим ФКда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, у ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши, бунда ФК ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво бериш имкониятини истисно этмаслиги, 7-бандининг иккинчи хатбошисида ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талабни бундай битим ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қилувчи ҳар қандай манфаатдор шахс тақдим этиши мумкинлиги, шу билан бирга, суд ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини ўз ташаббуси билан ҳам қўллашга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунингдек, қайд этилган Пленум қарори 24-бандининг биринчи хатбошисида ФК 114-моддасининг иккинчи қисмига асосан битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шартлиги, 29-бандида манфаатдор шахс томонидан битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги киритилган даъво судлар томонидан иккита мустақил талабдан иборат бўлган даъво сифатида кўрилиши кераклиги, бундай даъволар бўйича давлат божи ҳар бир талаб учун алоҳида тўланиши лозимлиги, агар суд ўз ташаббуси билан ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўлласа, давлат божи ундирилмаслиги, агар даъвогар томонидан битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисида талаб қўйилса, давлат божи ушбу талаб мулкий характерга эгалигидан келиб чиққан ҳолда тўланиши ҳақида тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда судлар банк ва МЧЖ ўртасида 2020 йил 31 декабрда тузилган 3-сонли олди-сотди шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлиб, шартнома объекти эгаси, яъни банк томонидан давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги боис ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланишини, бироқ қонунчилик уни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво бериш имкониятини истисно этмаслигини инобатга олиб, кўчмас мулк олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиши, унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, банкдан МЧЖ фойдасига 1 552 500 000 сўм дастлабки тўловни қайтариши, шунингдек, суднинг ташаббуси билан битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилиб, шартнома объектини МЧЖдан банкка қайтарилиши, даъво талабининг 55 971 265,37 сўм график бўйича тўланган пул маблағларини ундириш қисмини эса гарчанд, шартнома объектини топшириш-қабул қилиш далолатномаси 2020 йил 31 декабрда расмийлаштирилган бўлса-да, шартнома объектидан 2021 йилнинг октябрь ойидан фойдаланиб келаётганлигини МЧЖ 2022 йил 18 апрелдаги хатида баён этганлигини ва суд муҳокамасида ҳам тарафлар буни инкор этмаганликларини, шартнома объекти бугунги кунга қадар банкка қайтарилмаганлигини инобатга олиб, қаноатлантиришни рад этиши лозим эди. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи, еттинчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилишни, иш бўйича янги қарор қабул қилишни, палатанинг МЧЖ манфаатида берган даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, банкдан МЧЖ фойдасига 1 552 500 000 сўм дастлабки тўловни, шунингдек, МЧЖдан банкка эса шартнома объектини қайтаришни, даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, МЧЖдан республика бюджети фойдасига (1 119 425,31+559 712,66+559 712,66=) 2 238 850,62 сўм (биринчи, апелляция ва кассация инстанцияси учун) давлат божи, банкдан республика бюджети фойдасига (мулкий тусдаги даъво бўйича 31 050 000+15 525 000+15 525 000=62 100 000 сўм ва номулкий тусдаги даъво бўйича 3 000 000+1 500 000+1 500 000=) 68 100 000 сўм (биринчи, апелляция 7 ва кассация инстанцияси учун) давлат божи ундиришни, олдиндан тўланган (24 000+24 000+30 000=) 78 000 почта харажатини даъво қисман қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, МЧЖ зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301-303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати бошқармаси томонидан “Hiblakk Printex” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берилган кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 декабрдаги қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Hiblakk Printex” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берилган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва “Hiblakk Printex” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 31 декабрда ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича тузилган 3-сонли олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин, ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилиб, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБдан “Hiblakk Printex” масъулияти чекланган жамиятига 1 552 500 000 сўм дастлабки тўлов, “Hiblakk Printex” масъулияти чекланган жамиятидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБга Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 9-мавзе, Чўпон ота кўчаси, 14/1-уйда жойлашган, умумий майдони 1.493 кв.м ва фойдали майдони 1 244,42 кв.м, кадастр рақами 10:03:03:02:04:0072 бўлган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси” биноси қайтарилсин. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “Hiblakk Printex” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 2 238 850,62 сўм давлат божи, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБдан республика бюджетига 68 100 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Иш юзасидан 2022 йил 27 декабрда ва 2023 йил 9 январда берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш.Маҳмудов Ҳайъат аъзолари: Р.Хайдаров А.Абдуллаев