← Назад
Решение #604969 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| шу муносабат билан даъво талаби ФК | 324 | — | law | |
| онуни | 56 | — | law | |
| нинг | 73 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| аитариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2101/3217-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья – С.Рустамов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – Т.Атабоев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 12 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “Асакабанк” акциядорлик жамияти вакиллари У.Султонов
(2023 йил 4 январдаги 20-09/25-сонли ишончнома асосида), М.Носиров
(2023 йил 21 февралдаги 20-05/186-сонли ишончнома), “Jomi
mebel” масъулияти чекланган жамият вакиллари Х.Зухриддинов,
А.Мирзамахмудов (ишончнома асосида) иштирокида “Асакабанк”
акциядорлик жамиятининг «Jomi mebel» масъулияти чекланган
жамиятидан 115 397 211,67 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қабул қилинган Андижон туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 11 январдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
14 апрелдаги қарори устидан “Jomi mebel” масъулияти чекланган
жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари
билан бирга Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Асакабанк” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда Банк деб
юритилади) Андижон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “Jomi mebel” масъулияти чекланган жамиятидан
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 53 815 952 сўм фоиз
ундиришни сўраган.
Шунингдек, Банк судга даъво миқдорини купайтириш тўғрисидаги
аризасини тақдим этиб, жавобгардан 115 397 211,67 сўм фоиз
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 11 январдаги ҳал қилув
қарори билан Банкнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб,
жавобгардан Банк фойдасига 61 581 259,67 сўм фоиз, 1 231 625,19 сўм
давлат божи ва 21 600 сўм почта харажати ундирилган, даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантириш рад этилган, Банк томонидан тўланган
1 076 319,04 сўм давлат божи унинг зиммасида қолдирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 14 апрелдаги қарори
билан жавобгарнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция
инстанцияси судининг қароридан норози бўлиб, жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилиб, иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув
қарорини бекор қилишни ва даъво талабини қаноатлантиришни рад
этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб
шикоятда, Банк ўзининг даъво аризасида қарздорлик айнан қандай
юзага келганлигини асосламаганлиги, кредит шартномаси фуқаролик
ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан
бекор қилинган бўлса-да, банк томонидан шартнома бўйича фоизлар
ҳисоблаб келинганлиги, бунинг исботи сифатида Олий суднинг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 6 декабрдаги
4-1701-2103/1967-сонли иш бўйича қарорининг асослантирувчи
қисмида “банк тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси 2021 йил
26 майдан бекор қилинган деб ҳисоблаб, кредит қарздорлиги банкка
қайтарилгунга қадар кредит шартномасига биноан фоизлар ҳисоблаб,
МЧЖ ҳисобидан ушлаб қолганлиги, шу сабабли тарафлар ўртасида низо
келиб чиққан” деб кўрсатилганлиги, Банк 53 815 952 сўм миқдорида
қарздорликни ундириш тўғрисида киритган даъво талабини
115 397 211,67 сўм фоиз қарздорликка ўзгартирганлиги, шу муносабат
билан даъво талаби ФКнинг 324-моддаси ва 327-моддасига асосан зарар
ундириш бўлганлиги учун даъвогар бир вақтнинг ўзида даъвонинг асоси
ва предмети бир вақтда ўзгартирилганлиги ва даъво талабига нисбатан
суд томонидан моддий ҳуқуқ нормаси нотўғри қўлланилганлиги, ҳал
қилув қарори бир-бирига тўғри келмайдиган фикр ва қонун
нормаларидан келиб чиқиб, даъво талаби асослантирилмаганлиги
келтирилган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятини
қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд мажлисида Банк вакиллари кассация шикоятига нисбатан
эътироз билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни,
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд
ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, Банк (Андижон вилоят филиали) ва жавобгар ўртасида 2018 йил
3 апрель куни 171-сонли кредит шартномаси имзоланиб, шартномага
асосан 60 ой муддатга йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан мебель
ишлаб чиқариш дастгоҳлари сотиб олиш учун 1 500 000 000 сўм кредит
маблағи ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида фуқаро Насердинова Озодахон
Парохидиновнага тегишли бўлган Андижон туман Оқ-ёр қишлоғи,
А.Хакимов кўчаси ҳудудида жойлашган “Маиший хизмат кўрсатиш
шаҳобчаси” 1 000 000 000 сўмга баҳоланиб, гаровга олинган. Шу билан
бирга кредит таъминоти сифатида кредит маблағи ҳисобига сотиб
олинган мебель ишлаб чиқариш дастгоҳлари Банк томонидан
875 000 000 сўмга баҳоланиб, гаровга олинган.
Жавобгар
томонидан
кредит
маблағи
ўз
вақтида
қайтарилмаганлиги сабабли Банк фуқаролик ишлари бўйича Андижон
туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, кредит
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва жами 1 531 230 897,95
сўм кредит қарздорлигини ундиришни, ундирувни гаров мулкига
қаратишни сўраган.
Суднинг 2019 йил 12 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво
талаби қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида тузилган кредит
шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниб, жавобгардан Банк
фойдасига 1 531 230 897,95 сўм кредит қарзини ундириш белгиланиб,
ундирув фуқаро Насердинова Озодахон Парохидиновнага тегишли
бўлган Андижон туман Оқ-ёр қишлоғи, А.Хакимов кўчаси ҳудудида
жойлашган “Маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси”га қаратилган ва ҳал
қилув қарори қонуний кучга киргач Мажбурий ижро бюроси Андижон
туман бўлимига юборилган (2-1701-1909/14568-сонли иш).
Давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжатининг ижро этиш
давомида гаров мулклари онлайн аукцион савдоларига қўйилган. Лекин
гаров мулклари онлайн аукцион савдосида сотилмаганлиги сабабли
10 фоизга арзонлаштирилиб, Мажбурий ижро бюроси Андижон туман
бўлими давлат ижрочиси томонидан дастлаб 2020 йил 30 май кунги
10/182-20 рақамли таклиф хати билан Банкга мурожаат қилинган.
Мазкур таклиф хати даъвогар томонидан Банк филиал эканлиги,
мулкларни балансга олиш ҳақида розилик бериш бўйича Банк
бошқарувига тақдим этилганлиги, мазкур мулклар бўйича Банк
бошқарув томонидан қарор қабул қилинганидан сўнг Банк балансига
олишликни қўшимча маълум қилиши билдирилган.
Кейинчалик, Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлими давлат
ижрочиси томонидан 2020 йил 21 октябрь куни шу мазмунда Банкга
таклиф хати юборилган.
Шундан сўнг, 2020 йил 12 ноябрдаги давлат ижрочиси, Банк вакили,
балансда сақловчи ва холислар иштирокида тузилган “Электрон онлайн
аукционда сотилмаган ундирувчига таклиф қилинган мол-мулкни
ундирувчига топшириш тўғрисида”ги далолатномага асосан мулклар
Банкга топширилган.
Даъвогарнинг даъво талабига кура, мулклар балансга қабул
қилингунга қадар утган вақт мобаинида 53 815 952 сум фоиз ҳосил
булган.
Узбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган
ҳужжатларини ижро этиш туғрисида”ги Қонунининг 56-моддасига кура,
давлат ижрочисининг реализация қилинмаган мол-мулкни узида
қолдириш ҳақидаги ушбу модданинг еттинчи ва саккизинчи қисмларида
назарда тутилган таклифи давлат ижрочиси томонидан тегишли молмулк реализация қилинмаганлиги туғрисидаги хабарнома олинган
кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмаи ундирувчига юборилиши
керак. Ундирувчи реализация қилинмаган мол-мулкни узида қолдириш
туғрисидаги қарори ҳақида давлат ижрочисини таклифни олган кундан
эътиборан беш кун ичида езма шаклда хабардор қилиши шарт.
Лекин, давлат ижрочисининг дастлабки таклиф хати Банкга
2020 иил 30 маи куни юборилган булса-да, мулклар 2020 иил 12 ноябрда
Банк балансига қабул қилиб олинган.
Узбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буен
матнда ФК деб юритилади) 338-моддасига кура, кредиторнинг шартнома
буиича узига тегишли нарсани қабул қилишни кечиктириб юбориши
қарздорга кечиктириб юбориш туфаили етказилган зарарни ундириб
олиш ҳуқуқини беради ва кеиинчалик мажбуриятни ижро этиш мумкин
булмаи қолса, уни жавобгарликдан озод қилади, қарздорнинг қасддан иш
тутиши еки қупол эҳтиетсизлик қилиш ҳоллари бундан мустасно. Пул
мажбурияти буиича кредитор ижрони кечиктириб юборган вақт учун
қарздор фоиз тулашга мажбур эмас.
Мазкур ҳолатда суд, тарафлар уртасидаги кредит шартномаси
муддатидан олдин бекор қилинганлиги, мулкларни балансга олиш Банк
томонидан кечиктириб юборилганлиги, мулкларни балансга олишда
жавобгарнинг аиби мавжуд эмаслигини инобатга олиб, биринчи
инстанция суди даъвонинг 53 815 952 сум фоиз ундириш қисмини
қаноатлантиришни рад этиш туғрисида қонунии тухтамга келган.
Шунингдек, Банк томонидан тақдим қилинган қушимча даъво
аризасига кура, Андижон туманлараро иқтисодии судининг 2020 иил
3 сентябрдаги 4-1701-2005/1318-сонли иш буиича қабул қилинган ҳал
қилув қарорига асосан жавобгардан Банк фоидасига 102 670 324,33 сум
зарар ундириш белгиланган.
4-1701-2205/1318-сонли иш буиича қабул қилинган Андижон
вилоят иқтисодии судининг 2020 иил 27 октябрдаги ҳамда Узбекистон
Республикаси Олии суди Иқтисодии ишлар буиича судлов ҳаиъатининг
2021 иил 2 февралдаги қарорларига асосан ҳал қилув қарори узгаришсиз
қолдирилган.
Мазкур қарорларда “жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги
164 251 584 сумни ташкил қилиши лекин, даъво талабида
102 670 324,33 сум фоиз ундириш талабидан четга чиқмаган ҳолда
биринчи инстанция судининг жавобгар ҳисобидан даъвогар фоидасига
102 670 324,33 сум фоиз ундириш қисмини туғри хулосага келган” деб
қаид қилинган.
Узбекистон Республикаси Иқтисодии процессуал кодекси (кеиинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 73-моддасига кура, ишнинг
иқтисодии суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари
исботлашга муҳтож эмас. Иқтисодии суднинг илгари курилган иш буиича
қонунии кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд
худди шу шахслар иштирок этаетган бошқа ишни кураетганида янгидан
исбот қилинмаиди.
ФКнинг 736-моддасига кура, агар қонунчиликда еки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган булмаса, қарз олувчи
қарз суммасини вақтида қаитармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг
734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар туланган
булишидан қатъи назар, қарз қаитариб берилиши керак булган кундан
бошлаб то у қарз берувчига қаитариб берилган кунгача бу сумма
юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи
қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар туланиши керак.
Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларни инобатга
олиб булмаиди, чунки жавобгарнинг Банк олдида фоиздан 61 581 259 сум
фоиз қарзи борлиги ҳолати 4-1701-2205/1318-сонли иш буиича қабул
қилинган суд қарорлари билан аниқланган ва тасдиқланган.
Демак, биринчи инстанция суди, даъвонинг 61 581 259,67 сум
ундириш қисмини қаноатлантириб қонунии тухтамга, апеллция
инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини узгаришсиз қолдириш
туғрисида асосли хулосага келган.
Биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан
моддии ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган, ҳал қилув қарорини
ва апелляция инстанцияси қарорини узгартириш еки бекор қилиш учун
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг биринчи қисмига кўра кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича: ҳал
қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини)
эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъти кассация шикоятини (протестини)
эса қаноатлантирмасдан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
ва апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз, ИПК
118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатларини жавобгар
6
зиммасида қолдиришни, жавобгардан Олий суд депозитига 75 000 сўм
видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим топди.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301, 303 ва 305моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 январдаги
ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 апрелдаги қарори ўзгаришсиз, “Jomi
mebel” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Jomi mebel” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган
давлат божи ва почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
“Jomi mebel” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суд
депозитига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
О.Халмирзаев
Ҳайъат аъзолари:
Б.Убайдуллаев
Т.Аннаева