Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/804 Дата решения 12.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI" aksiyadorlik jamiyati Ответчик / Подсудимый "TCT TOWERS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1087464 Claim ID 3262697 PDF Hash 2c04c5cc282ffb14... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 477-моддаси ФКнинг 477 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қуйичирчиқ тумани 2023 йил 12 апрель *****-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***** раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар Қуйичирчиқ туман прокуратураси “*****” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан электр энергия тўловлар бўйича 11.991.275 сўм асосий қарз ҳамда 330 728,44 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризани тарафлардан даъвогар ишончли вакили ***** (ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Қуйичирчиқ туман прокуратураси “*****” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан электр энергия тўловлар бўйича 11.991.275 сўм асосий қарз ҳамда 330 728,44 сўм пеня ундиришни сўраган. Қуйичирчиқ туман прокуратураси бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ишончли вакили даъво аризасидаги важларни такрорлаб, даъвони қувватлаб тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Бироқ, иш ҳужжатларида жавобгар суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи тараф вакилининг кўрсатувларини тинглаб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 1 ноябрда 210974-сонли юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра “истеъмолчи”га электр энергияси етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 11.991.275 сўм қарздорликка йўл қўйган, қарздорликни ихтиѐрий тўлаш ҳақидаги талабнома ижросиз қолдирилган. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ѐки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши лозим. Шартноманинг 4.2-бандида жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ѐхуд қонун ҳужжатларида ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган. Даъвогарнинг 2023 йил 10 апрелдаги 339-сонли маълумотномасига кўра 11.991.275 сўм қарздорлик жавобгар томонидан бартараф этилмаган. Мазкур ҳолатда, жавобгар 11.991.275 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, солиштирма далолатнома, маълумотнома ҳамда бошқа шу каби ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шунга кўра, даъвонинг асосий қарз ундириш талаби қаноатлантирилиши лозим. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. ФКнинг 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ѐки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздан ташқари, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги учун ундан шартноманинг 3.12-бандига асосан 330 728,44 сўм пеня ундиришни сўраган. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида эса Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 2-бандида батафсил тушунтириш берилган. Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги, яъни тўлов кечиктирилганлиги учун суд даъво талабининг пеня ундириш тўғрисидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблаб, 330 728,44 сўм пеняни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Демак, даъво талаблари асосли деб топилганлиги боис суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: “*****” акциядорлик жамияти фойдасига 11.991.275 сўм қарздорлик, 330 728,44 сўм пеня ҳамда 30 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. *****