← Назад
Решение #605008 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 305 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1407-2201/29-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Л.Асатов
Апелляция инстанциясида ажрим
чиқарган судья – У.Эшқобилов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 12 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва
Р.Ҳайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Жўра” фермер
хўжалиги вакиллари М.Ахадов (2023 йил 10 январдаги 1-сонли ишончнома
асосида), М.Бойназаров ва (адвокат) А.Маматов (2022 йил 22 февралдаги
22/02-сонли ишончнома ва 2023 йил 20 январдаги 111-сонли ордер асосида),
“Лола Мехри фермаси” масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.Бойназаров,
вакили (адвокат) С.Сулаймонова (2022 йил 1 декабрдаги ишончнома ва 2022 йил
21 ноябрдаги 0380-сонли ордер асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг “Жўра” фермер
хўжалиги манфаатида “Лола Мехри фермаси” масъулияти чекланган жамиятидан
450 330 011 сўм асосий қарз, 225 165 005 сўм пеня, жами 675 495 016 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Самарқанд
вилоят судининг 2022 йил 19 августдаги ажрими устидан “Лола Мехри фермаси”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини Олий
суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) “Жўра” фермер хўжалиги (бундан
буён матда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Лола Мехри фермаси” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матда жавобгар деб юритилади)дан 450 330 011 сўм асосий қарз, 225 165 005
сўм пеня, жами 675 495 016 сўмни ундиришни сўраган.
Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 мартдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 450 330 011 сўм асосий қарз, 45 033 001 сўм пеня ундириш
белгиланган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Самарқанд вилоят судининг 2022 йил 19 августдаги ажрими билан
жавобгарнинг апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган.
Мазкур ажрим устидан жавобгар томонидан кассация шикояти берилиб,
суднинг ажримини бекор қилиб, ишни апелляция тартибида кўриб чиқиш учун
ажрим чиқариш сўралган.
Бунга асос қилиб шикоятда, Бойназаров Маҳмуд ҳужжатларни
сохталаштирилганлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат
қилганлиги, ноқонуний ҳужжатларга асосан МЧЖ Уставини давлат рўйхатидан
ўтказган Самарқанд шаҳар давлат хизматлари марказининг хатти-ҳаракатларини
ғайриқонуний деб топиш ҳақида маъмурий судга мурожаат қилганлиги,
Самарқанд туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 30 августдаги ҳал қилув
қарори билан Самарқанд шаҳар давлат хизматлари маркази мансабдор
шахсларининг хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилганлиги, шу сабабли
апелляция шикояти бериш муддати ўтказиб юборилганлигини кўрсатган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикояти
важларини тўлиқ қувватлаб, уни қаноатлантиришни, суднинг ажримини бекор
қилиб, ишни апелляция инстанциясида кўриш учун юборишни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари жавобгарнинг кассация
шикоятига нисбатан эътироз билдириб, апелляция инстанцияси судининг
ажримини ўзгаришсиз, шикоятни эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрашди.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қаноатлантиришни, суднинг ажримини
бекор қилиб, апелляция шикоятини, ишни кўриш учун апелляция инстанцияси
судига юборишни лозим топади.
Аниқланишича, жавобгар 2022 йил 12 августда апелляция шикояти билан
мурожаат қилиб, суднинг 2022 йил 1 мартдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
даъвони рад қилишни сўраган.
Бироқ, Самарқанд вилоят суди иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ
ўрганмасдан, шикоят беришда икки ойлик муддат ўтказиб юборилган деб,
илтимосномани қаноатлантирмасдан, 2022 йил 19 августдаги ажрими билан
апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этиш ҳақида асоссиз
хулосага келган.
Чунки, жавобгарнинг шикоят бериш муддатини тиклаш ҳақидаги
илтимосномаси суд томонидан тўлиқ муҳокама қилинмасдан, ажримда
илтимосномада сабаб сифатида қайд этилган асослар процессуал муддатлар
ҳисобланишининг узилишини ёки тўхтатиб турилишига олиб келмаслиги
кўрсатилган.
Ваҳоланки,
илтимосномада
Бойназаров
Маҳмуд
ҳужжатларни
сохталаштирилганлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат
қилганлиги, ноқонуний ҳужжатларга асосан МЧЖ Уставини давлат рўйхатидан
ўтказган Самарқанд шаҳар давлат хизматлари марказининг ҳатти-ҳаракатларини
ғайриқонуний деб топиш ҳақида маъмурий судларга мурожаат қилганлиги, МЧЖ
Уставини рўйхатдан ўз номини киритиб ўтказганлиги ҳолатини кўриб чиқиш учун
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, апелляция шикояти бериш
муддати ўтказиб юборилганлиги сабабли ўтказиб юборилган муддатни тиклаб,
апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш сўралган.
Шунингдек, ушбу даврда давлат хизматлари маркази томонидан
МЧЖ Уставини давлат рўйхатидан ўтказганлик ҳолати бўйича маъмурий судда
низолашилган.
Бундан ташқари, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори 2022 йил
1 мартда қабул қилингандан сўнг иш бўйича суднинг 2022 йил 23 февралдаги
ажрими (даъвони таъминлашни рад этиш ҳақидаги)га нисбатан даъвогарнинг
берган шикоятларига асосан иш Самарқанд вилоят судида апелляция
инстанциясида, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий судида кассация
инстанциясида ҳам кўриб чиқилган.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикояти
бериш муддатини асоссиз равишда ўтказиб юборилмаган деб ҳисоблаб,
илтимоснома қаноатлантирилиши ва апелляция шикояти иш юритувга қабул
қилиниши лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларига
кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси
суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция
инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини
(протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, апелляция
шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция шикоятини
(протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш
юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш
ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини (протестини), ишни
кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантириб, суднинг ажримини бекор қилишни ва апелляция шикоятини,
ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини, шу жумладан видеоконференцалоқа харажатини
ундириш масаласини ҳал қилишни апелляция инстанцияси судининг зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301, 305-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Лола Мехри фермаси” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қаноатлантирилсин.
Самарқанд вилоят судининг 2022 йил 19 августдаги ажрими бекор қилинсин.
Апелляция шикояти иш апелляция инстанцияси судида кўриш учун
Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
юборилсин,
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Р.Ҳайдаров