Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2213/42874 Дата решения 12.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TOSHUYJOYLITI давлат акционерлик бирлашмаси Ответчик / Подсудимый "YAGONA BUYURTMACHI XIZMATCHI" IK
Source ID 1072431 Claim ID 3080541 PDF Hash e1653199213f6149... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 686-моддаси аролик кодекси 686 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118 -моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2213/42874-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Д.Эшимбетова Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Мамараимов Кассация инстанциясида маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 12 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “TOSHUYJOY LITI” акциядорлик жамияти вакили Х.Бобоқулов, Сурхондарё вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси вакиллари А.Музафаров (2022 йил 31 октябрдаги 01-20/2089-сонли ишончнома), Т.Холов иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “TOSHUYJOY LITI” акциядорлик жамияти манфаатида Сурхондарё вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясига нисбатан берилган даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 ноябрдаги қарори устидан берилган Сурхондарё вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “TOSHUYJOY LITI” акциядорлик жамияти манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Сурхондарё вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 768 000 000 сўм асосий қарз, 384 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъвогар манфаатида берган даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 768 000 000 сўм асосий қарз ва 107 000 000 сўм пеня ундирилган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 24 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, шартномада бажарилган ишнинг баҳоси нотўғри шакллантирилганлиги, ишлар натижаси экспертизадан ўтказилмаганлиги, бажарилган ишлар топширилмаганлиги тўғрисидаги важларни билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилишни, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларни асоссиз эканлигини, шартнома баҳоси тарафлар томонидан келишилганлигини, бажарилган ишлар натижаси жавобгарга топширилганлигини билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар (бажарувчи) ва жавобгар (буюртмачи) ўртасида 2020 йил 24 август куни Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш бўйича 1507-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартнома шартларига кўра, “бажарувчи” Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази ҳудудига туташ бўлган жойда ихтисослашган “Термизийлар” мактабини қуриш объекти учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва муаллифлик назоратини олиб бориш, “буюртмачи” эса ўз вақтида ишларни қабул қилиб олиб, ишларнинг қийматини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг биринчи иловаси сифатида шартнома нархи юзасидан келишув баённомаси расмийлаштирилиб, унга кўра ишлар баҳоси 998 022 606 сўм этиб белгиланган. Жавобгар томонидан даъвогарга 150 000 000 сўм аванс тўлови сифатида ўтказиб берилган. Тарафлар ўртасида 2020 йил 2 ноябрь куни шартномага 1-сонли қўшимча келишув тузилиб, унга кўра Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази ҳудудига туташ бўлган жойда ихтисослашган “Термизийлар” мактаби объекти Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Термизий номидаги таълим ва илмий тадқиқот маъжмуасига ўзгартирилган. Даъвогар томонидан барча ишлар шартномада назарда тутилган ҳажмда ва муддатларда бажарилиб, тарафлар ўртасида бажарилган ишларни қабул қилиш ва топшириш далолатномалари расмийлаштирилиб, 2020 йил 15 сентябрдаги 130-сонли ҳисобварақфактурага асосан 408 000 000 сўмлик, 2020 йил 22 октябрдаги 161-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 300 000 000 сўмлик, 2021 йил 31 мартдаги 025-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 105 000 000 сўмлик ва 2021 йил 29 апрелдаги 063-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 105 000 000 сўмлик, жами 918 000 000 сўмлик ишлар натижаси жавобгарга топширилган. Жавобгар томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Термизий номидаги таълим ва илмий тадқиқот маъжмуасининг қурилиши бўйича лойиҳа ҳужжатлари “SHAHARSOZLIK HUJJATLARI EKSPERTIZASI” ДУК Сурхондарё вилояти филиали томонидан экспертизадан ўтказилган ва бу тўғрисида 2021 йил 24 апрель куни 256-2021/407-сонли хулоса берилган. Демак, даъвогар шартнома шартларини лозим даражада бажарган бўлса-да, жавобгар даъвогарга бажарилган ишлар қийматини тўлаб бермаган. Бунинг оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида 768 000 000 сўм қарзи юзага келган. Даъвогарнинг жавобгарга ҳамда Сурхондаррё вилоят ҳокимлигига йуллаган бажарилган ишларнинг қийматини тўлаб бериш тўғрисидаги мурожаатлари оқибатсиз қолдирилган, яъни жавобгар томонидан даъвогарга 768 000 000 сўм қарз тўлаб берилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 686-моддасига кўра, лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат шартномаси бўйича пудратчи (лойиҳаловчи, қидирувчи) буюртмачининг топшириғи бўйича белгиланган муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва (ёки) қидирув ишларини бажариш мажбуриятини, буюртмачи эса уни қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, лойиҳа ва қидирув ишлари шартномасини тасодифан бажариш мумкин бўлмаслиги хавфи буюртмачининг зиммасига тушади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 768 000 000 сўм қарзи ишдаги далиллар, шу жумладан ҳисобварақ-фактуралар, бажарилган ишлар далолатномалари, накладнойлар, ёзишмалар билан тўлиқ ўз тасдиғигини топади. Палатанинг даъвогар манфаатида берилган даъво аризасида жавобгардан 384 000 000 сўм пеня ундириш талаби билдирилган. Шартноманинг 5.3-бандида шартнома бўйича маблағлар ўз вақтида тўланмаганда ва шарномада белгиланган мажбуриятлар бузилганда кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбуриятлар бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаш ва бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган иш ёки кўрсатилмаган хизматлар қийматининг 50 фоиз қисмидан ошмаслиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Биринчи инстанция суди Палатанинг даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилиши сўралган неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилиши сўралган 384 000 000 сўм пеня миқдорини асосли равишда 107 000 000 сўмгача камайтирган ва ундирилиши сўралган неустойканинг адолатли миқдорини белгилаган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важлари билан келишмайди, чунки биринчи инстанция суди томонидан жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган, бажарилган ишлар натижаси юзасидан расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар ва бажарилган ишлар далолатномалари жавобгар томонидан тасдиқланиб берилган, шартноманинг баҳосини тарафлар ўзлари эркин равишда келишган ва унга жавобгар рози бўлган, Сурхондарё вилоят Молия бошқармасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 22-06-06/5386-сонли хатида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси фаолиятини маблағ билан таъминлашнинг асосий манбаси марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг қурилиш-монтаж ишлари қийматидан ажратмалар ҳисобланиши билдирилган бўлиб, унда компания тўғридан-тўғри бюджетдан молиялаштирилиши кўрсатилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Суд қарорларини ўзгартириш ва бекор қилиш учун асослар мавжуд эмаслиги боис, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2022 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 24 ноябрдаги қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118 -моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг тўққизинчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Судлов ҳайъати, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида тақсмилаш масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган 5 760 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни, жавобгардан республика бюджетига 5 760 000 сўм давлат божи ундиришни, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз, Сурхондарё вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясининг кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Сурхондарё вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясидан республика бюджетига 5 760 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О.Халмирзаев Ҳайъат аъзолари: Б.Убайдуллаев Т.Аннаева Судлов ҳайъати апелляция шикоятидаги ва жавобгар вакилининг суддаги кўрсатувидаги Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси бюджет ташкилоти ҳисоблансада, ишга вилоят Ғазначилик бошқармаси учинчи шахс сифатида жалб қилинмаганлиги ҳақидаги важлари билан келишмайди. Чунки, жавобгар томонидан судлов ҳайъатига тақдим қилинган Сурхондарё вилоят Молия бошқармасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 22-06-06/5386-сонли хатида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси фаолиятини маблағ билан таъминлашнинг асосий манбаси марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг қурилиш-монтаж ишлари қийматидан ажратмалар ҳисобланиши билдирилган бўлиб, унда компания тўғридан-тўғри бюджетдан молиялаштирилиши кўрсатилмаган. Бундан ташқари, жавобгар вакили суд мажлисида низоли шартнома тегишли Ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини билдирган бўлсада, даъвогарга 150.000.000 сўм маблағлар тегишли Ғазначилик бўлинмаси орқали тўлаб берилганлиги аниқланди. Бундан ташқари, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятидаги шартнома қийматини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2019 йил 19 августдаги 396-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари бузилганлиги, мазкур низом бўйича ҳисобланганда, шартноманинг қиймати 441.863.483 сўмни ташкил қилиши лозим бўлганлиги ҳақидаги важларини асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, тарафлар ўртасида шартнома тузилганда, мазкур шартномага жавобгар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси ҳуқуқшуноси томонидан ҳуқуқий хулоса берилган ҳамда мазкур шартномага асосан ишлар бажарилган. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг даъвогар томонидан бажарилган ишларнинг ҳақиқий қийматини аниқлаш мақсадида комплекс экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ҳамда даъвогар томонидан юборилган электрон ҳисобварақ-фактуралар компания директори А.Арамовнинг электрон имзоси билан тасдиқланган бўлсада, ўша пайтда А.Арамов компания директори бўлмаганлиги сабабли мазкур ҳолат бўйича хусусий ажрим чиқариш ҳақидаги оғзаки илтимосномаларини муҳокама қилиб, бажарилган ишлар қиймати электрон ҳисобварақфактуралар билан аниқланганлиги, шунингдек жавобгар раҳбарининг электрон имзосидан фойдаланилганлиги юзасидан жавобгар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга белгиланган тартибда мурожаат қилиши 9 олиб, мазкур илтимосномаларнинг қаноатлантирилишини рад этишни лозим топади.