Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-13-2205/13 Дата решения 12.04.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қувватов Сирожиддин Эргашевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Дўстликдонмахсулотлари"АЖ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлими
Source ID 1072142 Claim ID 3188070 PDF Hash dc8abcc4185c3558... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 274-моддаси тисодий процессуал кодекси 274 code_article
тисодий процессуал кодексининг 262-моддаси тисодий процессуал кодекси 262 code_article
збекистон Республикаси ИПК 262-моддаси збекистон Республикаси ИПК 262 law
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
йича иш юритиш ИПК 273-моддаси йича иш юритиш ИПК 273 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – А.Тўйчиев 4-13-2205/13-сонли иқтисодий иш Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – С.Қувватов ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 12 апрель Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ж.Қаххоров раислигида, ҳайъат аъзолари С.Қувватов ва М.Фаязовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Бекамов котиблигида, “Асака банк” акциядорлик жамияти вакили Ш.Шоюсупов (2023 йил 4 январдаги 20-05/38сонли ишончнома асосида) иштирокида, “Асака банк” акциядорлик жамияти томонидан Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 декабрдаги ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини Жиззах вилоят суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қўйидагиларни а н и қ л а д и: “Дўстликдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлимининг 2022 йил 11 октябрдаги “Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида”ги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 21 ноябрдаги ажрими билан ишга АТБ “Асака банк”, “Мирзачўл Агротехсервис МТП масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 16 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган. Апелляция шикоятда Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 декабрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабларини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасида иштирок этган банк вакили тушунтириш бериб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори асоссизлигини таъкидлаб, апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, даъвогар ва жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 274-моддасига асосан судлов ҳайъати мазкур апелляция шикоятини уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топади. Шикоят ва унга илова қилинган ҳужжатлар ўрганилганда, апелляция шикояти ҳал қилув қарори қабул қилинганидан сўнг 2 ой ўтиб берилганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 262-моддасига кўра, агар қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса,апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса тикланиши мумкин. Иш ҳужжатларига кўра, биринчи инстанция суди томонидан 2022 йил 16 декабрда ҳал қилув қарори қабул қилинган. Ушбу суд мажлисида “Асака банк” акциядорлик жамияти вакили Ш.Шоюсупов иштирок этган ва ҳал қилув қарори қабул қилинганлигидан хабари бўлган. Аниқланишича, апелляция шикояти биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан 67 кун ўтиб берилган. Яъни апелляция шикояти белгиланган икки ойлик муддатдан етти кундан сўнг берилган. Ўзбекистон Республикаси ИПК 262-моддасига кўра, агар қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади. Апелляция шикоятини (протестини) бериш муддатини тиклашни рад этиш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади. Ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган қилган шахслар, шунингдек суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслар учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган апелляция шикоятини бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади. 20 апрелдаги “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги 16-сон қарорининг 7-бандига кўра, ИПК 262моддаси учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари кўрсатилиш лозим. Бунда судга шикоят (протест) билан ўз вақтида мурожаат қилишга объектив равишда тўсқинлик қилган ҳолатлар узрли сабаблар деб ҳисобланиши мумкин. ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, у шикоят (протест)ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат бузилиб берилган апелляция шикоятини (протестни) қабул қилиш эса, рад этилиш лозим (ИПК 268-моддаси биринчи қисми 4-банди).Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома мавжуд бўлмаганда ҳам шикоятни (протестни) қабул қилиш шу асослар бўйича рад этилади. Агар апелляция шикояти (протести) қонунда белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган ва у апелляция инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб қабул қилинган бўлса, апелляция шикояти бўйича иш юритиш ИПК 273-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра тугатилади. Судлов ҳайъати мазкур низо бўйича апелляция инстанцияси судида апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни, мазкур ҳолатда давлат божи ундирилмаслигини инобатга олиб, ишни апелляция инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган давлат божини “Асака банк” акциядорлик жамиятига қайтаришни, тўланган почта харажатини “Асака банк” акциядорлик жамияти зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 195 ва 273-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати а ж р и м қ и л а д и: “Асака банк” акциядорлик жамияти томонидан Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 декабрдаги ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикояти бўйича апелляция инстанцияси судида иш юритиш тугатилсин. Апелляция шикояти учун тўланган 1 500 000 сўм давлат божини “Асака банк” акциядорлик жамиятига қайтариш ҳақида маълумотнома берилсин. Апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим устидан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи Ж.Қаххоров ҳайъат аъзолари С.Қувватов М.Фаязов