← Назад
Решение #605253 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 237 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Fergana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+998-73) 244-65-03, (+998-73) 244-65-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 12 апрель
4-1501-2304/2900-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари
З.Валиев ва Ж.Абдумаликовлар (ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар
вакили иштирок этмаган ҳолда, даъвогар Фарғона вилоят Экология ва атроф
муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг жавобгар «Trans Qualiti oil»
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 6 461 214 сўм ва суд харажатларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Фарғона вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
(бундан буѐн матнда - даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар «Trans Qualiti oil» масъулияти чекланган жамияти
(бундан буѐн матнда - жавобгар деб юритилади)дан 6 461 214 сўм компенсация
тўловлари ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакиллари суд мажлисида тушунтириш бериб, даъво аризаси
бўйича қарздорлик тўлиқ бартараф қилинганлигини билдириб, қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Жавобгардан суд мажлисига вакил келмади. Суд чақирув қоғози даъвогар
вакиллари томонидан жавобгар вакилига етказиб берилган ҳамда тилхат судга
тақдим қилинган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан
буѐн матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларида асосланиб ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди.
Суд даъвогар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш материалларини
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни рад
қилишни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Фарғона вилоят Экология ва атроф
муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли
“Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 202-сонли
“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг
иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорлари
ижроси ўрганилган.
Фарғона вилояти Фарғона шахар Қиргули МФЙ ҳудудида жойлашган
«Trans Qualiti oil» масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистон Республикаси
Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид
қонун ва қонуности ҳужжатлари талаблари ижросини таъминланиши юзасидан
ўтказилган текшириш далолатномаси 2022 йил 7 апрель куни расмийлаштириб,
жавобгарга 6 461 214 сўм компенсация тўловлари ҳисобланган. Далолатнома
нусҳаси жавобгарга таништирилиб, бир нусҳа берилган. Ушбу қарздорликни
бартараф этишлик учун 2022 йил 22 апрель кунига қадар муддат берилган.
Ўрганишда жавобгар «Trans Qualiti oil» масъулияти чекланган жамияти
атроф-муҳитни ифлослантирганлиги, чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун
2019-2021 йиллар учун жами 6 461 214 сўм компенсация тўловларини тўламасдан
келган. Шу сабабли даъвогар ушбу компенсация тўловларини ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
11 октябрдаги 820-сонли “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг
иқтисодий
механизмларини
янада
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
қарори
1-бандига
мувофиқ,
атроф
табиий
муҳит
ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация
тўловларининг базавий миқдори белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан
келиб чиққан ҳолда муайян коэффициентларда қабул қилиниши, Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва
чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон
Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
органлари томонидан ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
14 апрелдаги 202-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий
муҳитни
муҳофаза
қилишнинг
иқтисодий
механизмларини
янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори 1-иловаси билан тасдиқланган
“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги
ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш
тартиби тўғрисида”ги НИЗОМ 25-бандида Компенсация тўловчи субъектлари
фаолиятида давлат экологик назорати амалга оширилганда ва келишилган
компенсация тўловини нотўғри ҳисоблаш ҳолати аниқланганда, охирги текширув
санасидан (уч календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддат) қайта ҳисоб-китоб
қилинади, келишилади, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ пеня ҳисобланган
ҳолда тўлов ундирилиши, 30-бандида эса Маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган
тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови
бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий
суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилиши
белгиланган.
Даъвогар томонидан вужудга келган қарздорликни тўлаш учун жавобгарга
қилган мурожаатлари оқибатсиз қолдирилган.
Ушбу ҳолатлар ишга алоқадор дилиллар ва даъвогар вакилларининг
кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади.
Фуқаролик кодексининг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият – фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ѐки муайян
ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Фуқаролик кодексининг 237-моддасида, мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги даъво аризаси судга тақдим
қилинган вақтда мавжуд бўлсадад, лекин суд кунига қадар ушбу қарздорлик
жавобгар томонидан ихтиѐрий тўланган. Бугунги кунда жавобгарнинг даъвогар
олдида қарздорлиги мавжуд эмас. Бу даъвогарнинг судга тақдим қилинган
2023 йил 12 апрель кунги маълумотномаси билан тасдиқланади.
Юқорида қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
6 461 214 сўм компенсация тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво талаби
асосли ҳисоблансада, суд кунига қадар қарздорлик бартараф этилганлиги боис
даъво талабини қаноатлантириш рад қилиниши лозим бўлади.
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бу ҳолатда суд, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиб, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 30 000 сўм почта харажати ундиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ бўлган 300 000 сўм давлат божини жавобгардан ундиришни
лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар Фарғона вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси фойдасига, жавобгар «Trans Qualiti oil» масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Trans Qualiti oil» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
300 000 сўм давлат божи Республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармасига ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Х.Жамолиддинов